updated: 22.03.2026, 06:44

Нукусда кичик ҳажмли болалар уйи иш бошлади

Бу ерда болалар нафақат таълим ва тарбия олади, балки турли тўгараклар, спорт машғулотлари ва маданий тадбирларда фаол иштирок этишади.

Улашиш:

Нукусда кичик ҳажмли болалар уйи иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Нукус шаҳрида замонавий ва қулай шароитларга эга кичик ҳажмли болалар уйи фаолияти йўлга қўйилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда таъкидланганидек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оила муҳитида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу йўналишдаги ишлар натижасида 2024–2025 йиллар давомида Тахиатош туманидаги болалар уйида тарбияланаётган 39 нафар боладан 29 нафари ота-онаси ёки яқин қариндошлари бағрига қайтарилди. Бу жараёнда манзилли ишлаш, оилалар билан психологик ва моддий кўмак кўрсатиш муҳим ўрин тутди.

Қолган 10 нафар бола эса оилавий муҳитга яқин шароит яратилган, ҳар бир боланинг шахсий ривожланиши ва тарбияси учун қулай имкониятларга эга бўлган Кичик ҳажмли болалар уйига жойлаштирилди. Бу ерда болалар нафақат таълим ва тарбия олади, балки турли тўгараклар, спорт машғулотлари ва маданий тадбирларда фаол иштирок этишади.

Мазкур ташаббус Ўзбекистонда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳаётини яхшилаш, уларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш ҳамда ҳар бир боланинг бахтли келажагини яратиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги келгусида ҳам болаларни оила муҳитига қайтариш ва улар учун муносиб шарт-шароит яратиш ишларини изчил давом эттиришни режалаштирмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Нукуслик қизлар кўзни сканерлаш орқали касалликни аниқловчи стартап яратди

Ушбу стартап Қорақалпоғистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги илғор ғоялар ва инновацион ечимларга бағишланган HealthTech Hackathon тадбирида тақдм этилди.

Фан-технология

06.10.2025, 15:29

Нукусда боғча тарбияланувчиси шиппак билан калтакланди

Ижтимоий тармоқларда Нукус шаҳрида жойлашган хусусий мактабгача таълим ташкилотида тарбиячининг болаларга қўпол муносабатда бўлганлиги ва бошқа салбий ҳолатлар акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси расмий изоҳ берди.

Ўзбекистон

06.02.2025, 11:17

Toshkentdagi bolalar uyi tarbiyalanuvchisi kaltaklanilganiga izoh berildi

Тошкентдаги болалар уйи тарбияланувчиси калтакланилганига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда 22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси бошқа болалар томонидан “самосуд” қилингани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ матбуот котиби Бобур Туляганов муносабат билдирди.

Ўзбекистон

14.08.2024, 09:10

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45