Озарбайжон раҳбари нега Ўзбекистонга келди?

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев икки кун Ўзбекистонда бўлди. У Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди. Хўш, Озарбайжон раҳбарининг Ўзбекистонга таширидан мақсади нима? Президентлар нималарга келишиб олмоқчи? 

Сиёсат

23.08.2024, 17:59

Улашиш:

Ozarbayjon rahbari nega Oʻzbekistonga keldi?

Ozarbayjon rahbari nega Oʻzbekistonga keldi?

Кеча, 22 август куни Озарбайжон раҳбари ўтирган самолёт Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Уни Бош вазир Абдулла Арипов ҳамда бошқа давлат мулозимлари кутиб олди. Шундан сўнг, Илҳом Алиев Тошкент шаҳрида жойлашган Ҳайдар Алиев ёдгорлиги мажмуасига бориб, ҳайкал пойига гул қўйди. Кейин Бош вазир Арипов қардош давлат раҳбарини "Янги Ўзбекистон" боғига таклиф қилди. Алиев у ерда ҳам Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди. Шу билан ташрифнинг биринчи куни ўз ниҳоясига етди. 

Бугун, 23 август куни Кўксарой қароргоҳида Озарбайжон раҳбарини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Президентлар Кўксарой қароргоҳида тор доирадаги учрашув ва давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси ўтказилган. Учрашувда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, товар айирбошлаш ҳажмини бир неча баробарга ошириш, саноат кооперациясининг янги босқичига ўтиш бўйича вазифалар белгиланган. Бундан ташқари, умумий қиймати 2 миллиард доллардан зиёд лойиҳалар портфельи шакллантирилган. Музокаралар давомида 2025 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланиши режалаштирилаётгани билдирилди. 

Шунингдек, Мирзиёев қардош касбдошига ушбу санани кенг нишонлаш мақсадида тадбирлар дастури, бир йилга мўлжалланган идоралараро мулоқот ва алмашинувлар режасини тайёрлашни таклиф этди. Шу билан бирга туманлараро авиақатновлар сонини ошириш, ер усти ва ҳаво транспорти бўйича тартиб-таомилларни енгиллаштириш, рақамли ечимларни жорий этишга ҳам келишиб олинди. 2025 йилга мўлжалланган навбатдаги ҳудудлар форумини Қўқон шаҳрида ўтказиш белгиланди. 

Давлат раҳбарлари маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар ва ахборот сиёсати, спорт соҳаларида амалга ошираётган қатор келишувларни давом эттиришни ҳам мақсад қилди. Шунингдек, Президентларнинг фармонлари билан таниқли маданият арбоблари — Фарруҳ Зокиров ва Пўлат Булбул ўғлига мамлакатларда "Халқ артисти" унвони берилгани мамнуният билан эсга олинди. Йиғилиш якунида эса Президентлар эришган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни белгилади. 

Давлат раҳбарларининг Кўксаройдаги музокаралари тугаганидан сўнг, давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси бўлди. Унда Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади. Президентлар қуйидаги ҳужжатлар имзоланди: 

— Меҳнат фаолияти ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим; 
— Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури; 
— Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси; 
— Мактабгача таълим, касб-ҳунар таълими, ўрта махсус, олий таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённомалар; 
— 2024-2026 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"; 
— 2024-2026 йилларга мўлжалланган туризм соҳасидаги ҳаракатлар режаси; 
— Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури; 
— Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқшунослар малакасини ошириш маркази ва Озарбайжон Республикаси Адлия вазирлиги Адлия академияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида баённома; 
— Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Озарбайжон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим; 
— Суд экспертизаси марказлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида баённома.

Шундан сўнг, давлат раҳбарлари oммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ўтказди. Тадбирда Президентлар ўтказган музокаралар юзасидан ўз фикрларини билдирди. 

"Озарбайжон бизнинг муҳим стратегик ҳамкоримиз ва иттифоқчимиздир. Бизни муштарак тарихий илдизларимиз ва асрлик дўстлигимиз, ягона дин, ўхшаш маданият ва анъаналар боғлаб туради. Буларнинг барчаси ҳар томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш учун ишончли пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда", дейди Ўзбекистон раҳбари. 

Шунингдек, тадбирда Озарбайжоннинг PASHA Holding, SOCAR, SOFAZ, Agalarov Development, Silk Way Group, Matanat, Sarda Group, AzerGold, Azermash, Озарбайжон инвестиция холдинги, "Озарбайжон темир йўллари", "Алят" эркин иқтисодий зонаси ва бошқа етакчи компанияларининг раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этди. Президент ишбилармонларни самимий қутлаб, уларнинг мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий шерикликни кенгайтиришдаги муҳим ўрни борлигини алоҳида эътироф этди.

 "Сизлар инновацияларни дадиллик билан жорий этиб, корхоналар ва иш ўринларини яратиб, иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлаяпсиз", дейди уларга қарата Шавкат Мирзиёев. 

Шу тариқа икки мамлакат раҳбарларининг расмий учрашувлари ўз ниҳоясига етмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди

Ўзини халқ табиби сифатида таништириб келган Иқбол Солиев Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида қўлга олинди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 10:46

Эрон нега Озарбайжонни нишонга олди?

Кўрфаз давлатлари ва Ироқ Курдистонидан фарқли равишда, Озарбайжон ҳудудида АҚШ ҳарбий базалари мавжудлиги ҳақида очиқ маълумотлар йўқ.

Жаҳон

06.03.2026, 16:44

Ўзбекистон ва Озарбайжон Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкин – Reuters

Трамп Оқ уйда C5+1 формати доирасидаги беш давлат – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари билан учрашувда айрим мамлакатлар тез орада Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкинлигини айтиб ўтган. Қозоғистон ушбу келишувга қўшилганидан сўнг, Озарбайжон ҳамда Ўзбекистон ҳам келгусида Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкин деб тахмин қилинмоқда. Шунингдек, манба хабарида ушбу давлатларнинг Исроил билан яқин алоқаларга эга эканлиги алоҳида таъкидланган.

Сиёсат

08.11.2025, 15:19

Озарбайжонда мушкул аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

Ўзбекистон элчихонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси кўмагида Боку шаҳрида мушкул вазиятга тушиб қолган ҳамюртимиз Ш.М. Ватанга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон

10.09.2025, 17:48

Ilhom Aliyev Trampni tinchlik boʻyicha Nobel mukofotiga loyiq koʻrdi

Илҳом Алиев Трампни тинчлик бўйича Нобел мукофотига лойиқ кўрди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, “АҚШ президенти Доналд Трамп ҳақиқатан ҳам Нобел тинчлик мукофотига лойиқ”, деди ва “Трампнинг Африка, Осиё ва Жанубий Кавказдаги ролини” мақтаб, уни “тинчлик истайдиган лидер” деб таърифлади.

Жаҳон

25.08.2025, 15:13

Ilhom Aliyev: Ozarbayjon har daqiqa urushga tayyor turishi kerak

Илҳом Алиев: Озарбайжон ҳар дақиқа урушга тайёр туриши керак

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев мамлакатни ҳар қандай вақтда урушга тайёр туришга чақирди. Бу ҳақда Anadolu хабар қилди.

Жаҳон

22.08.2025, 12:01

сўнгги янгиликлар

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17