Ўзбекистон фуқароларини круиз саноатида иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
Компания раҳбарининг таъкидлашича, фақатгина талабалар эмас, балки инглиз тилини биладиган 21-45 ёшдаги бошқа Ўзбекистон фуқароларини ҳам ушбу соҳага жалб қилиш ва уларнинг малакасини ошириш имкониятлари мавжуд.
Иқтисодиёт
20.07.2025, 11:04
Улашиш:

2025 йил 17 июл куни Туризм қўмитасида “Kouzon Corporation” компанияси бош директори Зоран Кочоски билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон фуқароларини, хусусан туризм соҳасида таълим олаётган талабалар ва туризм техникумлари ўқувчиларини халқаро круиз лайнерларида қонуний меҳнат фаолиятига жалб этиш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Зоран Кочоски 16 июл куни Самарқанд шаҳрига ташрифи давомида “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳамда Халқаро туризм академиясининг Самарқанд кампусига ташриф буюрганини ва ушбу таълим муассасаларида яратилган шарт-шароитлар халқаро стандартларга жавоб беришини алоҳида қайд этди. Шу боис, у мазкур муассасалар битирувчиларини круиз саноатига жалб қилишдан манфаатдор эканини билдирди.
Компания раҳбарининг таъкидлашича, фақатгина талабалар эмас, балки инглиз тилини биладиган 21-45 ёшдаги бошқа Ўзбекистон фуқароларини ҳам ушбу соҳага жалб қилиш ва уларнинг малакасини ошириш имкониятлари мавжуд.
Учрашув чоғида З. Кочоски “Kouzon Corporation” компанияси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда тасдиқланадиган “йўл харитаси” доирасида Ўзбекистон фуқаролари визаларни расмийлаштириш, номзодларни саралаш ва тайёрлаш, шунингдек, уларни круиз лайнерларига ишга жойлаштириш жараёнларида амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Музокаралар якунида З. Кочоски жорий йилнинг август ёки сентябрь ойларида Туркиядаги круиз лайнерларида кўрсатилаётган хизматлар, иш шароитлари ва кадрлар тайёрлаш талаблари билан яқиндан танишиш мақсадида туризм соҳасида кадрлар тайёрловчи таълим муассасалари ҳамда саёҳат агентликлари вакиллари учун ташриф ташкил этишни таклиф қилди.
Иқтисодиёт
20.07.2025, 11:04
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади
Маданий
13.02.2026, 17:31
сўнгги янгиликлар

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади
Жаҳон
14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин
Ўзбекистон
13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади
Ўзбекистон
13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди
Ўзбекистон
12.03.2026, 16:56

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди
Ўзбекистон
12.03.2026, 14:48
машҳур янгиликлар

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади
Маданий
13.02.2026, 17:31
