1 октябр. Бугундан ўзбекистонликлар ҳаётида нималар ўзгаради?

1 октябрдан Тошкентда автобус ва метро қимматлайди, my.gov.uz орқали эса номингиздаги SIM-карта ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади.

Улашиш:

Boboming albomidan

1. Тошкентда автобус ва метро қимматлайди. Электрон тўлов 1 700 сўмдан 2 500 сўмга ошади.

2. Автобус учун ойлик абонемент 250 минг сўм автобус + метро учун 345 минг сўм бўлади. Талаба, ўқувчи, пенсионер ва ногиронлиги бўлганларга 50% чегирма бор.

3. Номингизга нечта SIM-карта очилганини my.gov.uz орқали кўра оласиз. Ишлатмайдиган рақамни ёпиш учун ҳам онлайн ариза бериш мумкин.

4. Номингизга нечта банк картаси очилганини ҳам my.gov.uz орқали текшириш мумкин.

5. Уйингиз ёки машинангизни сотиш, гаровга ёки ипотекага қўйишга my.gov.uz орқали ўзингиз тақиқ қўя оласиз.

6. Номингизга нотариус орқали бирор иш расмийлаштирилса, my.gov.uz автоматик хабар юборади.

7. Фамилия, исм ёки туғилган санангиз ўзгарса, ҳар бир идорага алоҳида бориш шарт бўлмайди. Маълумотлар давлат тизимларида автоматик янгиланади.

8. Тадбиркорга жарима солинса, унинг 50%ини бир ой ичида тўлаб, жаримани ёпиши мумкин. Қолган 50%и кечирилади.

9. Жаримани бирданига тўлаш қийин бўлса, тадбиркор уни 6 ойга бўлиб тўлаши мумкин.

10. Тадбиркордан ундирилган жарима судда бекор қилинса, пул 15 кун ичида қайтарилади.

11. Тошкентда жарима майдончасига тушган машинани чиқариш электронлашади. Рухсатнома QR-код орқали берилади, тўлов ҳам онлайн қилинади.

12. 500 минг нафар ўқитувчи, шифокор, давлат хизматчиси, ўқувчи ва талаба театр, кино ва концертларга бепул ваучер олади.

13. Ижтимоий реестрдаги 100 минг оиланинг биттадан фарзандига ҳам театр, кино ва концерт учун бепул ваучер берилади.

14. Экспортчилар учун божхона расмийлаштируви, фитосанитария сертификати, фумигация ва товар келиб чиқиши сертификати тўловлари 30%га камаяди.

15. Вояга етмаганлар ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун мустақил судга мурожаат қилса, давлат божи тўламайди.

16. Кичик ва ўрта бизнеснинг айрим кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.

17. Айрим тадбиркорлар 5 млрд сўмгача гаровсиз кредит олиши мумкин бўлади.

18. Электротехника корхоналари 5 млн долларгача кредитни йиллик 6%дан олиши мумкин.

19. Давлат ташкилотлари товар ёки хизмат сотиб олишдан олдин унинг бозор нархини электрон тизим орқали текширади.

20. Янги қурилишга махсус рақам берилмаса, қурилишни бошлашга рухсат берилмайди.

21. Янги қурилишларнинг рақамли паспорти бўлади. У орқали объект ҳақидаги маълумотларни кузатиш мумкин.

22. Темир йўлда ички юк ташиш учун буюртмани Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz орқали бериш мумкин бўлади.

23. Сув тежовчи технологиялар ўрнатилганини назорат қилиш учун ускуналар QR-код ва GPS-трекер билан белгиланади.

24. Бухоронинг тарихий марказида электросамокат, электроскутер, мопед, рикша ва айрим бошқа транспортларда ҳаракатланиш чекланади.

25. Андижонда хусусий тадбиркорлар импорт қилинган суюлтирилган газни баллонларда аҳолига тўғридан-тўғри сотиши мумкин бўлади. Нархни тадбиркорнинг ўзи белгилайди.

26. 300 дан ортиқ бозор ва савдо мажмуасини E-bozor тизимига улаш бошланади. Унда манзил, бўш савдо жойлари ва иш вақти ҳақида маълумот бўлади.

27. Давлат улуши 50%дан юқори компанияларнинг қимматли қоғозлари Марказий депозитарийда ҳисобга олинади.

28. Рақобат бор соҳаларда бюджетдан молиялаштирилмайдиган янги давлат муассасаларини очиш чекланади.

29. 3 октябрдан Тошкент вилоятида ичимлик суви қимматлайди. Аксар ҳудудларда 1 куб сув 2912 сўмдан 3472 сўмга чиқади.

мавзуга оид янгиликлар

Tалабалар турар жойи учун аризалар қабули бошланди

Бугун, 1 августдан бошлаб Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари талабалар турар жойларига жойлашиш учун аризалар қабули бошланди. 

Таълим

01.08.2026, 12:01

Мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёз олиш тартиби соддалаштирилди

Ўзбекистонда жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёзлардан фойдаланиш тартиби янада соддалаштирилди. 

Иқтисодиёт

18.07.2026, 16:55

Ипотека тўлаётганлар учун солиқ имтиёзи автоматик тартибда берилиши режалаштирилмоқда

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб ипотека кредитини қоплашга йўналтирилган даромадлар учун бериладиган солиқ имтиёзларини проактив (автоматик) тартибда қўллаш жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Иқтисодиёт

17.07.2026, 12:35

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди

Рухсатномани my.gov.uz платформасидаги "Абитуриентни онлайн рўйхатдан ўтказиш" хизматидан фойдаланиб  юклаб олиш мумкин.

Таълим

08.07.2026, 10:57

Газ ва электр энергияси компенсациясини my.gov.uz платформасида расмийлаштириш мумкин

Эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун давлат томонидан бериладиган компенсацияни энди уйдан чиқмай туриб расмийлаштириш имконияти яратилди.

Ўзбекистон

01.07.2026, 14:25

Энди автомобилни жарима майдончасидан онлайн тарзда олиб чиқиш мумкин

Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун қулайлик яратилди — энди жарима майдончасида сақланаётган автомобилни онлайн тарзда қайтариб олиш мумкин.

Ўзбекистон

30.04.2026, 09:23

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. Endi ular oddiy aholiga taqsimlanmoqda.

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →