Болаларни ҳимоя қилиш тизими янгиланди: жиноят ва маъмурий жавобгарлик кучайтирилди

Вояга етмаган шахс тасвирланган порнографик материални тарқатиш мақсадида сақлаганлик учун алоҳида маъмурий жавобгарлик жорий этилди. Бундай ҳуқуқбузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 100 бараваригача жарима белгиланган.

Улашиш:

Болаларни ҳимоя қилиш тизими янгиланди: жиноят ва маъмурий жавобгарлик кучайтирилди

2026 йил 17 апрелда қабул қилинган “Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун болаларни ҳимоя қилиш тизимини яна-да кучайтиришга қаратилган.

Мазкур қонун билан Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига бир қатор муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, интернет ва телекоммуникация тармоқлари орқали болаларга қарши содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди.

 

Киритилган ўзгаришлар

Қонуннинг энг муҳим жиҳатларидан бири – Жиноят кодексига янги 129¹-модданинг киритилишидир.

Ушбу нормага кўра, вояга етмаган шахс тасвирланган ёки тавсифланган порнографик материални тарқатиш мақсадида сақлаганлик учун, агар шахс бу материалда вояга етмаган бола иштирок этганини билган бўлса, махсус жавобгарлик белгиланади.

Бу жавобгарлик шу каби қилмиш учун аввал маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилади.

Мазкур жиноят учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 600 бараваригача жарима, уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Шу билан бирга, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳам янги нормалар билан тўлдирилди. Хусусан, вояга етмаган шахс тасвирланган порнографик материални тарқатиш мақсадида сақлаганлик учун алоҳида маъмурий жавобгарлик жорий этилди. Бундай ҳуқуқбузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 100 бараваригача жарима белгиланган.

Бу эса жиноят содир этилишидан олдин профилактик таъсир кўрсатишга қаратилган муҳим ҳуқуқий восита ҳисобланади.

Қонуннинг яна бир муҳим жиҳати болаларнинг жиноят ишларини юритишдаги иштирокини тартибга солувчи нормаларнинг жорий этилганидир. Жумладан:

– вояга етмаган гувоҳ иштирок этганда қонуний вакилнинг қатнашиши мажбурий қилиб белгиланди;

– сўроқ қилиш давомийлиги боланинг ёшига қараб аниқ чеклаб қўйилди.

Бу қоидалар болаларга нисбатан процессуал босимни камайтириш, уларнинг психологик ҳолатини муҳофаза қилиш ҳамда инсонпарварлик тамойилларини таъминлашга хизмат қилади.

 

Халқаро тажрибалар

Халқаро амалиёт шуни кўрсатадики, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишнинг энг самарали усули жиноий жавобгарлик, профилактика ва реабилитация чораларини уйғунлаштирган комплекс тизимдир.

Масалан, Скандинавия мамлакатларида жорий этилган “Барнаҳус” модели доирасида болалар иштирокидаги жиноят ишлари ягона марказлаштирилган муҳитда кўриб чиқилади. Ушбу ёндашувга кўра, бола фақат бир марта сўроқ қилинади ва жараёнда психологлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар биргаликда иштирок этади. Бу эса боланинг қайта руҳий жароҳат олиш хавфини сезиларли даражада камайтиради.

Европа мамлакатларида, хусусан Германия ва Францияда интернет орқали болаларга қарши содир этиладиган жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилган бўлиб, болалар иштирокидаги порнографик материалларга нисбатан мутлақ тоқатсизлик сиёсати қўлланилади.

АҚШда “Child Advocacy Center” (Болаларни ҳимоя қилиш маркази) модели асосида кўп тармоқли ёндашув амал қилади. Бунда сўроқ махсус мослаштирилган муҳитда ўтказилади, видеога ёзиб олинади ва такрорий сўроқлар минималлаштирилади.

Бу илғор тажрибалар шуни кўрсатадики, болаларни ҳимоя қилишда нафақат жазо чораларини кучайтириш, балки болалар ҳуқуқларини процессуал ва институционал даражада таъминлаш ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

мавзуга оид янгиликлар

Болаларга нисбатан зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди

 Олий Мажлис Қонунчилик палатасида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Ўзбекистон

01.10.2026, 13:16

Франция 15 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда

Франция 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлаган Европадаги биринчи давлатга айланди. 

Жаҳон

22.07.2026, 11:08

«Даҳшат уйи»: 16 нафар бола тўрт йил давомида бир хонада қамаб сақлангани маълум бўлди

АҚШнинг Огайо штатида содир бўлган воқеа бутун мамлакатни ларзага солди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тасодифан бир уйдан 16 нафар болани қутқариб қолди.

Жаҳон

05.07.2026, 16:31

Британия 16 ёшдан ошмаганларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда

Британия йирик технологияларга қарши кураш доирасида дунёда кузатилмаган кескин чорани татбиқ этиш арафасида.

Жаҳон

15.06.2026, 15:55

Ўқувчига уятли хабар ёзган мактаб директори қамалди

Тошкент вилоятида мактаб директорининг ўқувчига мессенжер орқали шаҳвоний мазмунда хабарлар юборгани бўйича иш кўриб чиқилди.

Ўзбекистон

23.04.2026, 17:00

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Исроил зарбаси оқибатида Ғазода 5 киши ҳалок бўлди

Ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин ҳам Ғазога ҳужумлар тўхтамаяпти — Исроил ва ҲАМАС бир-бирини келишувни бузишда айбламоқда.

Жаҳон

03.10.2026, 11:28

«Манчестер Сити» можароси: БАА Британияга шарт қўйди

Бир футбол клуби тақдири билан бошланган можаро нега энди Британия ва БАА ўртасидаги катта иқтисодий манфаатларга дахл қилмоқда?

Спорт

03.10.2026, 11:17

Rasm SI orqali yaratilgan

Марказий Осиё ички экспортининг 80 фоизи Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳиссасига тўғри келмоқда

Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо 8,1 миллиард долларга етди. Аммо бу жараёнда асосан икки давлат етакчи ўринни эгаллаган.

Иқтисодиёт

02.10.2026, 16:40

Жанубий Корея Украинага огоҳлантириш берди: Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилади

Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён Украина икки нафар Шимолий Кореялик ҳарбий асирнинг Жанубий Кореяга топширилгани ҳақидаги маълумотни ошкор қилгани учун расмий узр сўрамаса, Сеул «қўшимча чоралар» кўришини билдирди.

Жаҳон

02.10.2026, 14:56

Нефтни қайта ишлаш заводларига берилган зарбалар оқибатида Россия ЯИМининг 1 фоизини йўқотди – Путин

IEA ва Reuters маълумотлари Россия нефть саноатида жиддий узилишлар борлигини кўрсатмоқда. Путиннинг ЯИМ 1 фоизга камайгани ҳақидаги баҳоси қанчалик асосли экани эса сўроқ остида.

Иқтисодиёт

02.10.2026, 12:46

Францияда намойиш: ўқувчилар мактабларга ўт қўйди

Францияда ўқувчиларнинг таълим тизимидаги муаммоларга қарши намойишлари кучайиб, бир қатор шаҳарларда мактабларга ўт қўйиш ва полиция билан тўқнашувлар қайд этилди.

Жаҳон

02.10.2026, 12:15

Ўзбекистонда ҳаво кескин совийди: ёмғир ва қор кутилмоқда

 4 октябрдан Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво кириб кела бошлайди. 5 октябрда республика ҳудудининг бир қисмида ёмғир ёғиши, тоғларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин.

Ўзбекистон

02.10.2026, 10:55

Найроби теракти: САС ҳарбийсининг 19 соатлик жанги

2019 йил 15 январь куни Кения пойтахти Найробидаги беш юлдузли меҳмонхонага террористлар ҳужум қилди. Ҳодисадан хабар топган Кристиан Крейгхед ёлғиз ўзи воқеа жойига йўл олиб, 19 соатлик «мушук-сичқон» ўйинида қатнашди ва Дональд Трамп назарига тушди.

Жаҳон

01.10.2026, 18:03

Путин НАТО билан қарама-қаршиликда ҳеч қачон ютмаслигини билади – Марк Рютте

Россия НАТО Болтиқ денгизида ҳаво ва денгиз блокадасига тайёргарлик кўраётганини иддао қилмоқда. НАТО Бош котиби бунга жиддий муносабат билдирди.

Сиёсат

01.10.2026, 16:09

Boboming albomidan

1 октябр. Бугундан ўзбекистонликлар ҳаётида нималар ўзгаради?

1 октябрдан Тошкентда автобус ва метро қимматлайди, my.gov.uz орқали эса номингиздаги SIM-карта ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади.

Ўзбекистон

01.10.2026, 15:12

Aйрим ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинланади

Бунда стажи етарли бўлган 58 ёшдан 60 ёшгача эркаклар ва 53 ёшдан 55 ёшгача аёллар муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштириш бўйича ЯИДХП орқали сўровнома юборади. 

Иқтисодиёт

01.10.2026, 13:27

Трамп Ким Чен Ин билан яна учрашадими?

Агар Ким Чен Ин бугун Трампга "ядро қуролимдан воз кечмайман" деса, Оқ уй нима қилади? Пхеняннинг арсенали кенгайиб, Россия билан алоқалари чуқурлашган бир пайтда Вашингтон бу саволга жавоб топиши керак.

Жаҳон

01.10.2026, 13:21

Болаларга нисбатан зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди

 Олий Мажлис Қонунчилик палатасида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Ўзбекистон

01.10.2026, 13:16

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Ушбу сана қачондан бошлаб Ўзбекистонда байрам сифатида нишонланиб келишини биласизми?

Ўзбекистон

01.10.2026, 10:35

Покистоннинг ҳаво ҳужумлари оқибатида Афғонистонда 9 киши ҳалок бўлди – Кобул

Покистон эса ушбу операцияда 22 нафар жангарӣ йўқ қилинганини маълум қилди.

Жаҳон

01.10.2026, 10:25

Ўзбекистонлик ёзувчи Ҳамид Исмоилов 2026 йилги Нобель мукофотининг номзодлар рўйхатига кирди

Рўйхатда Исмоиловдан ташқари, Ҳаруки Мураками, Маргарет Этвуд, Салмон Рушди, Девид Гроссман, Жоан Роулинг, Стивен Кинг каби жаҳонга машҳур муаллифлар ҳам бор. 

Жаҳон

30.09.2026, 17:22

Бугун иш вақти 1 соатга қисқаради, ойлик эса байрамдан олдин тўланиши шарт

Бугун – 30 сентябр, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафаси. Шу сабабли ходимларнинг иш куни камида 1 соатга қисқартирилади.

Ўзбекистон

30.09.2026, 15:28

Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда педагогларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромадини ошириш ва касбий ривожланиши учун янги чораларни эълон қилди.

Ўзбекистон

30.09.2026, 15:22

АҚШ Ироқдаги 23 йиллик ҳарбий иштирокини якунлади

АҚШ ва унинг коалициядаги ҳамкорлари Ироқда «Қатъий ирода» операциясини расман якунлаб, ҳарбий куч ва техникаларини мамлакатдан олиб чиқди.

Жаҳон

30.09.2026, 15:13

Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқилмайди

Россия фуқароларига Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа қатор давлатларга 1 миллион рублдан ортиқ нақд Россия валютасини олиб чиқиш тақиқланди.

Иқтисодиёт

30.09.2026, 14:58

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →