Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда

Сўнгги 15 йилда Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони қарийб 9 фоизга камайди, ажралишлар сони 2,6 баравардан кўпроқ ошди. Мамлакат аҳолиси эса шу даврда 34 фоизга кўпайган.

Улашиш:

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2010 йилда Ўзбекистонда 292 286 та никоҳ ва 17 794 та ажралиш қайд этилган. 2025 йилга келиб никоҳлар сони 267 126 тага тушган, ажралишлар сони эса 46 914 тага етган.

2026 йил январь–сентябрь ойларида мамлакатда 172 мингта никоҳ ва 36,8 мингта ажралиш қайд этилган. 2025 йилнинг шу даврига нисбатан никоҳлар сони камайган, ажралишлар сони эса ошган.

 

Никоҳлар сўнгги йилларда камайди

2018 йилда мамлакатда 311 379 та никоҳ қайд этилиб, энг юқори кўрсаткичига эришилган. Шундан кейин никоҳлар сони айрим йилларда ўсиш кузатилганига қарамай, умумий ҳисобда пасайиб борган.

2020 йилда 296 751 та никоҳ қайд этилган. 2021 йилда бу кўрсаткич 305 211 тага кўтарилган, бироқ кейинги йилларда яна камайган. 2025 йилда 267 126 та никоҳ қайд этилди. Бу 2024 йилга нисбатан 1,7 фоиз, 2018 йилдаги энг юқори кўрсаткичга нисбатан эса 14,2 фоиз кам.

Умуман, 2010 йил билан таққослаганда, 2025 йилда қайд этилган никоҳлар сони 25 160 тага ёки 8,6 фоизга камайган.

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 172 мингта никоҳ қайд этилди. 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида бу кўрсаткич 177 017 тани ташкил этган. Демак, бир хил даврларни таққослаганда, никоҳлар сони қарийб 2,8 фоизга озайган.

 

Аҳоли кўпаймоқда, никоҳлар эса аксинча...

Никоҳлар сонидаги ўзгаришни баҳолашда аҳоли ўсишини ҳам ҳисобга олиш муҳим.

Мамлакатнинг доимий аҳолиси 2010 йилда 28 миллион кишини ташкил этган. 2020 йилда бу кўрсаткич 33,9 миллионга, 2023 йилда 36 миллионга, 2025 йилда эса 37,5 миллион кишига етган. 2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, аҳоли сони 39,5 миллион кишидан ортиқ.

35 yilda O‘zbekiston aholisi qariyb 19 million kishiga ko‘paydi

Шундай қилиб, 2010 йилдан 2025 йилгача Ўзбекистон аҳолиси қарийб 34 фоизга кўпайган. Шу даврда қайд этилган никоҳлар сони эса 8,6 фоизга камайди.

Аҳоли сонига нисбатан ҳисоблаганда, 2010 йилда ҳар 1 000 кишига тахминан 10,4 та никоҳ тўғри келган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 7,1 тага тушган. Демак, аҳоли сони ўсиб бораётганига қарамай, никоҳларнинг умумий сони ҳам, аҳоли сонига нисбати ҳам камайди.

 

Ажралишлар сони 2,6 баравар ошди

Ажралишлар динамикаси никоҳларникидан фарқ қилади. 2010 йилда 17 794 та ажралиш қайд этилган бўлса, 2015 йилда бу рақам 29 647 тага, 2018 йилда эса 32 326 тага етган.

2021 йилдан бошлаб ажралишлар сони ошиб борди. Ўша йили 39 349 та ажралиш кузатилган. 2022 йилда бу кўрсаткич 48 733 тага кўтарилди, 2023 йилда эса 49 198 тага етиб, 2010–2025 йиллар оралиғидаги энг юқори натижани қайд этди.

2024 йилда ажралишлар сони 45 135 тани, 2025 йилда эса 46 914 тани ташкил этди.

2010 йил билан таққослаганда, 2025 йилда ажралишлар сони 2,6 баравардан кўпроқ ошган.

2026 йил январь–сентябрь ойларида 36,8 мингта ажралиш қайд этилган. 2025 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич қарийб 35,4 мингта бўлган. Шундай қилиб, жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида ажралишлар сони тахминан 4 фоизга ўсган.

 

Ҳар 100 та никоҳга нечта ажралиш тўғри келади?

2010 йилда ҳар 100 та қайд этилган никоҳга тахминан 6,1 та ажралиш тўғри келган. 2015 йилда бу кўрсаткич 10,3 тага, 2020 йилда 9,5 тага етган. 2023 йилда 17,3 тани, 2025 йилда эса 17,6 тани ташкил этган.

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида ҳар 100 та никоҳга қарийб 21,4 та ажралиш тўғри келган.

 

Ҳудудлар бўйича вазият (2025)

2025 йилда энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида қайд этилган — 31 730 та. Кейинги ўринларда Қашқадарё вилояти (28 915 та) ва Фарғона вилояти (28 896 та) туради.

Ажралишлар сони бўйича эса Тошкент шаҳри биринчи ўринда: 2025 йилда пойтахтда 6 112 та ажралиш қайд этилган. Андижон вилоятида бу рақам 4 981 тани, Фарғона вилоятида 4 893 тани, Самарқанд вилоятида эса 4 802 тани ташкил этган.

Албатта, ҳудудлардаги никоҳ ва ажралишлар сонини бевосита таққослашда аҳоли сони ва ҳудудларнинг демографик ҳолати муҳим аҳамиятга эга.

 

Хулоса

2010–2025 йиллар статистикаси Ўзбекистонда никоҳлар ва ажралишлар сони қарама-қарши йўналишда ўзгарганини кўрсатади. Шу даврда мамлакат аҳолиси қарийб 34 фоизга кўпайган бир пайтда никоҳлар сони 8,6 фоизга камайган, ажралишлар сони эса ошган. Ҳар 1 000 кишига тўғри келадиган никоҳлар сони 10,4 тадан 7,1 тагача тушган, ажралишлар эса 0,64 тадан 1,25 тагача кўтарилган.

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойи бу тенденциянинг давом этаётганини кўрсатади: ўтган йилнинг шу даврига нисбатан никоҳлар сони қарийб 2,8 фоизга камайган, ажралишлар сони эса тахминан 4 фоизга ошган.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда ҳар куни ўртача 137 та оила ажрашмоқда

2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 24,8 мингта никоҳ расман бекор қилинди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 мингтага кўп.

Ўзбекистон

03.08.2026, 12:39

35 йилда Ўзбекистон аҳолиси қарийб 19 миллион кишига кўпайди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 39,5 миллион кишидан ошди. Энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида, энг ками эса Сирдарё вилоятида истиқомат қилмоқда.

Ўзбекистон

19.10.2026, 16:48

Ўзбекистонда таълимга давлат харажатлари 5 йилда 2,1 баробарга ошди

Таълим соҳасига йўналтирилган давлат харажатлари сўнгги беш йил давомида изчил ўсиб борган.

Таълим

14.10.2026, 10:33

Сентябрда нималар қимматлашди?

Бензин, пропан, мол гўшти ва бошқа маҳсулотлар нархи қимматлаган.

Иқтисодиёт

05.10.2026, 16:57

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 миллион сўмдан ошди

Қайси соҳа вакилларига энг кўп маош тўланишини биласизми?

Ўзбекистон

05.10.2026, 12:51

Ўзбекистонда 40 ёшдан катта талабалар сони 53 мингдан ошди

Статистика маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йилида Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 40 ёш ва ундан катта 53 483 нафар талаба таҳсил олган.

Таълим

24.09.2026, 09:54

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин

Ўзбекистонда 27 октябрдан Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш имконияти пайдо бўлди. Аммо ҳозирча HUMO ва Uzcard рўйхатга киритилмаган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди

Кинорежиссёрга уч хонали хонадон калити топширилди. Мусоқов бу қарорни оиласи учун кутилмаган совға деб атади.

Маданий

26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?

Тақдирлаш маросими бугун Лондонда ўтказилади. Гарри Кейн асосий фаворитлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Спорт

26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама

АҚШда Конгресс устидан назоратни белгилайдиган 3 ноябрь кунги сайловлар арафасида собиқ президент Барак Обама демократлар кампаниясига қўшилиб, Трамп сиёсатини масхара қилди.

Жаҳон

26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ва Тамим бин Ҳамад Ол Соний қўшма лойиҳаларни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқди.

Ўзбекистон

26.10.2026, 15:33

AI tasvir

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?

Абдураҳмон Ташанов мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этди, бироқ сўз эркинлиги, суд-тергов тизими ва блогерларга нисбатан жиноий ишлар юзасидан хавотир билдирди.

Ўзбекистон

26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?

Трамп мусулмон номзодни «жиҳодчи» деб атади.

Жаҳон

26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди

Ислом молиясига мувофиқлаштириш кенгаши (IFCB) Iman Invest билан ҳамкорликни тўхтатиб, компанияда бир неча миллион долларлик камомад юзага келгани ва шариат мезонларига зид операциялар аниқланганини билдирди. Iman Invest раҳбарияти эса айбловларни рад этиб, Маҳмуд Усмон билан келишмовчилик унинг ойлик тўловларини камайтириш ва компания акцияларидан улуш беришни рад этиш ортидан бошланганини даъво қилмоқда.

Ўзбекистон

26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?

Кредит олиш илинжида фирма очиш ёки ЭРИ калитини воситачига ишониб топшириш йиллар давом этадиган молиявий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. Воситачи пулни олиб кетади, жавобгарлик эса сизнинг зиммангизда қолади.

Иқтисодиёт

24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди

Наманганда 35 тонна асал бир жойга жамланди. “Афсоналар водийси” боғида V Халқаро асал фестивали очилди.

Ўзбекистон

24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?

Саудия Арабистони ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Ямандаги ҳусийларга қарши курашиб келади, бироқ американча қуроллар ва катта ҳарбий бюджет ғалабани таъминлай олмади. Яқинда тузилган Макка битими уруш тақдирини ўзгартира оладими?

Сиёсат

24.10.2026, 11:06

Rasm SIda yaratilgan

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?

Насия савдоси Ўзбекистонда тез суръатларда ривожланмоқда. Бироқ маҳсулотни ойма-ой тўлаш ҳар доим ҳам арзон ёки фойдали танлов дегани эмас. 

Иқтисодиёт

24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →