Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Абдураҳмон Ташанов мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этди, бироқ сўз эркинлиги, суд-тергов тизими ва блогерларга нисбатан жиноий ишлар юзасидан хавотир билдирди.
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15
Улашиш:
5–15 октябрь кунлари Варшавада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Инсонийлик мезонлари бўйича йиллик конференцияси бўлиб ўтди. Paradigma бу ҳақда аввалроқ хабар берган эди.


Варшава конференцияси Европадаги инсон ҳуқуқларига бағишланган йирик халқаро анжуманлардан бири ҳисобланади. Бу йилги тадбир ЕХҲТга раислик қилаётган Швейцария томонидан Ташкилотнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси (ODIHR) кўмагида ташкил этилди.
Унда ЕХҲТга аъзо 57 давлатдан ҳукумат вакиллари, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакиллари — жами 1 800 нафардан ортиқ киши инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги, қонун устуворлиги ва демократик институтлар масалаларини муҳокама қилди.
Анжуманда қатнашган «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Paradigma мухбирига берган интервьюсида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни ижобий баҳолади. Шу билан бирга, у сўз эркинлиги, суд ва тергов тизимидаги муаммолар ҳамда блогерларга оид жиноий ишлардан хавотир билдирди.
«Бу ерда айтилган гаплар амалий қадамларга тезроқ ўтади».
Ташановнинг айтишича, Варшавадаги каби халқаро майдонлар фуқаролик жамияти вакилларига муаммоларни халқаро ташкилотлар ва расмийлар эътиборига етказиш имконини беради.
«Бу ерда халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти вакиллари ва бошқа расмий мулозимлар билан учрашувлар бўлади. Алоҳида анжуманлар қилган пайтларимиз ҳам бўлган. Биз сўз эркинлиги, қийноқлар, диний эркинликлар сингари фундаментал инсон ҳуқуқлари муаммолари ҳақида бу ерда чиқишлар қиламиз», — деди у.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг фикрича, бундай анжуманларда кўтарилган масалалар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги мавқеи билан ҳам боғлиқ.
«Ўзбекистоннинг сиёсий имиджи нуқтаи назаридан, айниқса, кейинги пайтларда ташқи соҳада, жумладан, ташқи сиёсат ва мамлакат имиджи ривожланиб бораётган мавқеи нуқтаи назаридан бу ерда айтилган гапларнинг амалий қадамларга ўтиши бирмунча тезроқ, деб айтиш мумкин. Шунинг учун биз ҳар йили шу анжуманларда иштирок этишга ҳаракат қиламиз», — деди Ташанов.
Нотекис ривожланиш бор
Ташанов Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги мавқеи мустаҳкамланиб бораётганини қайд этаркан, мамлакат ичида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар ҳам сақланиб қолаётганини таъкидлади.
"Шунга қарамасдан, сўз эркинлиги, суд-ҳуқуқ масалалари билан боғлиқ фундаментал муаммолар бор. Бу нарсалар бир йилда ёки ўн йилда ҳал бўладиган масалалар эмас. Чунки ривожланган мамлакатларда ҳам, масалан, бундай муаммолар бор. Лекин Ўзбекистонда кейинги бир неча ой давомида жуда критик нуқтага етиб келган ҳолатлар бўлди", — деди у.
Ҳуқуқ ҳимоячиси бундай ҳолатларга мисол тариқасида блогерларга оид жиноий ишлар ва суд тизимидаги адолат билан боғлиқ саволларни келтирди. Унинг айтишича, бу мавзулар Варшавадаги муҳокамаларда ҳам кўтарилган.
2026 йилда журналист ва блогерларга нисбатан бир нечта шов-шувли жиноий ишлар кўриб чиқилди. Жумладан, сентябрь ойида Ҳарбий суд Taftish.uz ходимлари ва Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ ходимларига 4 йилу 1 ойдан 10 йилу 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинлади.
«Ўзбекистонда, албатта, кейинги пайтларда жуда яхши ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, одамни ўйга толдириб қўядиган фундаментал инсон ҳуқуқлари бузилишлари ҳам, албатта, бор. Яъни, нотекис ривожланиш бор», — деди Ташанов.
Унинг фикрича, Ўзбекистон халқаро майдонда очиқлик сиёсатини давом эттирар экан, мамлакат ичидаги идоралар фаолияти ҳам шу йўналишга мос бўлиши керак. Акс ҳолда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд ва тергов тизимидаги муаммолар мамлакат ҳақида салбий хабарлар тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.
Сирожиддин Одилов иши: томонлар нима дейди?
Ташанов халқаро ташкилотлар Ўзбекистондаги воқеаларни кузатиб боришини айтиб, блогер Сирожиддин Одилов иши бўйича Human Rights Watch (HRW) баёнотига эътибор қаратди.
«Human Rights Watch Ўзбекистондаги сўз эркинлигидан хавотирланиб, Sirojiddin Odilov бўйича баёнот берибди. Биз мана шундан хавотирда эдик. Халқаро ташкилотлар мамлакат ичида бўлаётган нарсалар ҳақида хабар топишади, гапиришади. Биз улар билан ҳамкорлик қиламиз. Менимча, бу мамлакатнинг сиёсий имиджига ҳам анча-мунча таъсир қилиши мумкин», — деди у.
5 октябрь куни Жиззах вилояти Мирзачўл тумани жиноят ишлари бўйича суди YouTube’да 915 мингдан ортиқ обуначига эга «Sirojiddin Media» канали муаллифи Сироjиддин Одиловни тўрт йилга озодликдан маҳрум қилди. Human Rights Watch ушбу ҳукм юзасидан 8 октябрь куни баёнот берди. Paradigma бу ҳақда хабар қилган эди.
Суд позицияси
Жиззах вилояти судлари матбуот хизмати маълумотига кўра, Одилов бир фуқарога нисбатан товламачилик — Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми, яна икки фуқарога нисбатан эса такроран фирибгарлик — 168-модданинг 3-қисми «б» ва «в» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?

Суд маълумотида айтилишича, Одилов уч фуқародан жами 75 миллион сўм олган: биридан 12 миллион, бошқасидан 30 миллион ва учинчисидан 33 миллион сўм. Етказилган зарар тўлиқ қопланган.
Суд матбуот хизмати Одиловга ижтимоий тармоқлардаги фаолияти учун айблов қўйилмаганини алоҳида таъкидлаган. Шунингдек, ҳукмга юқори инстанция суди баҳо бериши мумкинлигини қайд этган.

Бундан аввал, март ойида Одилов ҳибсга олинганида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси жиноят иши Пастдарғом туманида яшовчи 65 ёшли фуқаронинг аризаси асосида қўзғатилганини билдирган эди. Ўшанда иш Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми — фирибгарлик ва 211-моддаси — пора бериш билан боғлиқ равишда тергов қилинаётгани маълум қилинган.
Демак, дастлабки тергов босқичида эълон қилинган моддалар билан суд ҳукми ҳақидаги хабарда келтирилган моддалар бир-биридан фарқ қилади.
ИИВ позицияси
Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов 9 октябрь куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида Одиловнинг судланиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Унинг айтишича, блогернинг қамалишига Гулираъно Қосимова иши сабаб бўлмаган ва Одиловнинг иши мазкур ҳолат доирасида кўрилмаган.
Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?

«Бунга ИИВнинг алоқаси йўқ», — деди Рамазон Ашропов.
Human Rights Watch позицияси
Human Rights Watch 8 октябрдаги баёнотида Одиловнинг товламачилик ва фирибгарлик бўйича айбловлар билан судланиши адолатли судлов стандартлари ҳамда ҳукуматнинг сўз эркинлигига содиқлиги юзасидан жиддий саволлар туғдиришини билдирди.
Ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича катта маслаҳатчиси Mihra Rittmann Одиловнинг 2026 йил март ойида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги эҳтимолий суиистеъмол ҳолатлари ҳақида хабар берганидан бир неча ой ўтиб ҳибсга олинганига эътибор қаратди. HRW бу кетма-кетлик блогернинг танқидий материаллари ортидан нишонга олинган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни келтириб чиқаришини қайд этди.
Ташкилот Одиловнинг апелляция иши холис кўриб чиқилишини, бунда ҳам процессуал жиҳатлар, ҳам далиллар базасига баҳо берилишини талаб қилди.
HRW баёнотида келтирилган процессуал қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар «Эзгулик» жамияти ва суд жараёнини кузатган Абдураҳмон Ташановга таянади. Улар қаторида Одиловга ўз адвокатини танлашга рухсат берилмагани, уйи ва автомашинасида суд рухсатисиз тинтув ўтказилгани, шикоятчилар ўз даъволарини тасдиқловчи далиллар тақдим этмагани ҳамда даъво қилинган воқеалардан уч йилдан ортиқ вақт ўтиб мурожаат қилингани қайд этилган.
Бу ҳолатлар HRW ва Ташанов билдирган эътирозлардир. Уларнинг ҳар бири бўйича суд ҳужжатлари ва бошқа томонларнинг изоҳларини алоҳида текшириш муҳим.
"Сўз эркинлигини ҳамма ҳам ёқтиравермайди"
Ташанов сўз эркинлиги инсон ҳуқуқларининг асосий тамойилларидан бири эканини, у халқаро нормалар ва миллий қонунчиликда ҳам мустаҳкамланганини таъкидлади. Унинг фикрича, сўз эркинлигини суиистеъмол қилиш билан унга тўсқинлик қилиш ўртасидаги фарқни аниқ ажратиш керак.
«Лекин сўз эркинлиги бор экан деб, уни суиистеъмол қилиш ҳолатлари, агар жиноий хатти-ҳаракатларга олиб келадиган бўлса, албатта, уларга чора кўрилиши керак. Лекин шу баҳонада сўз эркинлигини топташга ҳаракат қилиш ёки сўз эркинлиги билан ишлайдиган соҳа ходимларини ноҳақ жавобгарликка тортиш, албатта, сўз эркинлигини поймол қилишга олиб келади», — деди у.
Ҳуқуқ ҳимоячиси сўнгги йилларда бу йўналишда ижобий ўзгаришлар бўлганини тан олган ҳолда, сўз эркинлиги барча идора ва гуруҳлар томонидан бирдек қўллаб-қувватланмаётганини айтди.
«Шунга қарамасдан, бу сўз эркинлиги масаласи мамлакатдаги ҳамма гуруҳларга ҳам ёқавермайди. Масалан, ички ишлар бўладими, прокуратура бўладими, умуман, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига бу сўз эркинлиги ёқавермайди», — деди Ташанов.
У Президент Шавкат Мирзиёевнинг сўз эркинлиги ҳақида аввал билдирган фикрларини ҳам эслатди.
«Менга сўз эркинлигини ёпиб қўйинг, деб маслаҳат беришади маслаҳатчиларим. Лекин мен ёпмайман, деган гапларни биз Президентдан эшитганмиз. Шунинг учун Ўзбекистон ҳукумати бир овоздан сўз эркинлигини қўллаб-қувватламайди. Чунки у ерда ҳам ўзига яраша гуруҳлар бор. Сўз эркинлиги ёқмайдиган, журналистларни ёқтирмайдиган, блогерларни ёқтирмайдиган гуруҳлар бор. Ана шу гуруҳлар, менимча, бугун ўйлаб кўриши керак. Чунки ўша замон ўтди», — деди у.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги 71-мактабга ташрифи чоғида оммавий ахборот воситалари фаолияти ҳақида шундай деган:
«Менга “Ёпинг”, дейишади. Мен ёпмайман. Токи аввалгидек прокурор ва МХХ текширувчи бўлсинми?»
Давлат раҳбари оммавий ахборот воситалари билан «дўст бўлиш» кераклигини айтиб, улар гапириши, танқид қилиши, бироқ буни адолатли ва тўғри амалга ошириши лозимлигини таъкидлаган.
Paradigma мухбири конференцияда қатнашган Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили — омбудсманидан ҳам изоҳ олишга ҳаракат қилди. Бироқ улар қисқача фикр билдиришдан ҳам бош тортди.
Халқаро майдондаги баёнотлар мамлакат ичида ҳам эшитиладими?
Ўзбекистон ташқи майдонда ўз мавқеини мустаҳкамлашга интилаётган бир пайтда Варшава каби халқаро анжуманларда мамлакат ичидаги инсон ҳуқуқлари муаммолари ҳам муҳокама қилинмоқда.
Бундай чиқишлар мамлакатнинг халқаро обрўсига таъсир қилиши мумкин. Шу билан бирга, халқаро ташкилотларнинг баёнотлари, ҳуқуқ ҳимоячиларининг эътирозлари ва расмий идораларнинг жавоблари бир-биридан фарқланадиган позициялар сифатида кўрилиши керак.
Ташановнинг фикрича, муҳим масала — халқаро майдонларда кўтарилган муаммолар фақат конференция залида қолиб кетмаслиги. Улар мамлакат ичида ҳам муҳокама қилиниши ва амалий ечим топиши лозим.
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12

Европа Иттифоқи Тошкентда “Mr. Nobody Against Putin” фильмини намойиш қилди
Маданий
06.06.2026, 12:30

“Эзгулик” фаоли қарийб 4 йилдан сўнг оқланди
Ўзбекистон
05.05.2026, 17:02

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди
Ўзбекистон
26.03.2026, 13:01

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?
Жаҳон
26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди
Ўзбекистон
26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
