Европа Иттифоқи Тошкентда “Mr. Nobody Against Putin” фильмини намойиш қилди

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси Элчи қароргоҳида “Mr. Nobody Against Putin” ҳужжатли фильмининг махсус намойишини ташкил қилди.

Маданий

06.06.2026, 12:30

Улашиш:

Европа Иттифоқи Тошкентда “Mr. Nobody Against Putin” фильмини намойиш қилди

Тадбир дипломатик корпус вакиллари, фуқаролик жамияти ташкилотлари, журналистлар ҳамда бошқа ҳамкорларни бир майдонга жамлаб, уруш, пропаганда ва фуқаролик жасорати мавзулари юзасидан фикр алмашиш имконини яратди.

Фильм режиссёрлар Дэвид Боренстайн ва Павел Таланкин томонидан суратга олинган бўлиб, унда Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли босқини бошланганидан кейин ҳаёти тубдан ўзгарган россиялик бошланғич синф ўқитувчиси Павел (Паша) Таланкин ҳақида ҳикоя қилинади.

Паша Таланкин ўқувчилари орасида меҳрибон устоз ва ишончли маслаҳатчи сифатида танилган. Бироқ вақт ўтиши билан у давлат пропагандаси ва жамиятнинг милитаризацияси таъсири остидаги тизимнинг бир қисмига айланиб қолганини англай бошлайди.

Мактаб видеографидан халқаро фош этувчигача

Мактаб видеографи сифатида ишлаган Таланкин ўз мактаби ва маҳаллий жамоадаги ўзгаришларни мунтазам тасвирга олган. Унинг камераси орқали ёшлар милитаризацияси, пропаганданинг кучайиши ва урушнинг Россиядаги кундалик ҳаётга таъсири акс этган.

Фильмда қаҳрамоннинг оғир ахлоқий танловлар ва шахсий хавфсизлиги билан боғлиқ мураккаб қарорлар қаршисида қандай йўл тутгани ҳам кўрсатилади. Натижада у халқаро миқёсдаги фош этувчи шахсга айланади.

Элчи: «Фильм умид учқунини ҳам намоён этади»

Тадбирни очиб берган Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Элчиси Тойво Клаар фильм ҳақида шундай фикр билдирди:

«Бу фильм бизга умид учқунини ҳам беради. У шундан далолат берадики, ёлғон ва адолатсизлик қаршисида ҳар бир инсон тўғри йўлни танлаш имкониятига эга. Ҳатто кичик ҳаракатлар ҳам қўрқув ва ёлғон асосида қурилган тизимларга қарши туриш қудратига эга бўлиши мумкин».

Сўз эркинлиги ва мустақил журналистика 

Намойишдан сўнг иштирокчилар фильмда кўтарилган мавзулар юзасидан очиқ мулоқот ўтказдилар. Муҳокамалар давомида асосий эътибор сўз эркинлиги, мустақил журналистика, медиа саводхонлик ва фуқаролик жамиятининг аҳамиятига қаратилди.

Қатнашчилар дезинформация ва манипуляцияларга қарши курашишда жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш ҳамда танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

Европа Иттифоқи қўллаб-қувватлашни давом эттиради

Европа Иттифоқи маълум қилишича, мазкур тадбир инсон ҳуқуқлари, демократик қадриятлар ва сўз эркинлиги соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли саъй-ҳаракатларнинг бир қисми ҳисобланади.

Шунингдек, Европа Иттифоқи мустақил оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва жамоатчиликнинг очиқ мулоқотини ривожлантиришга хизмат қилувчи лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди.

мавзуга оид янгиликлар

Россия Европа билан музокараларга тайёр – Дмитрий Песков

Кремль матбуот котиби Россия Европа давлатлари билан мулоқотга очиқ эканини, бироқ ультиматумларни қабул қилмаслигини айтди.

Сиёсат

19.06.2026, 17:59

Европа россиялик туристлар учун виза қоидаларини янада кучайтирмоқчи

Европа Иттифоқининг тўққиз давлати, шунингдек Исландия ва Норвегия россиялик фуқаролар учун виза бериш тартибини янада қатъийлаштиришни таклиф қилди. 

Жаҳон

09.06.2026, 10:24

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади

Қарийб тўққиз ойлик танаффусдан сўнг Вашингтон, Москва ва Киев музокарачилари уруш масаласини муҳокама қилиш учун Абу-Дабида бир стол атрофига йиғилади.

Сиёсат

03.11.2026, 10:17

AI tasvir

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?

Абдураҳмон Ташанов мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этди, бироқ сўз эркинлиги, суд-тергов тизими ва блогерларга нисбатан жиноий ишлар юзасидан хавотир билдирди.

Ўзбекистон

26.10.2026, 13:15

Ўзбекистонда XI Европа кинофестивали ўтказилади

Ўзбекистонда XI Европа кинофестивали 23–25 октябрь кунлари Тошкентда, 27 октябрь куни эса илк бор Урганчда бўлиб ўтади. Фестивал дастуридан 10 та Европа давлати тақдим этган 11 та фильм ўрин олган. Барча намойишлар бепул.

Маданий

13.10.2026, 10:26

Украина уруш харажатларини қоплаш учун маблағ изламоқда

Украинанинг жорий йилги бюджетида 56 миллиард долларлик молиявий бўшлиқ юзага келган.Украина бу вазиятга қандай ечим топмоқчи?

Жаҳон

05.10.2026, 16:50

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →