Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49
Улашиш:

Ўзбекистон фуқаролари ишлаш мақсадида Россия чегарасидан бошқа мамлакат фуқароларига қараганда кўпроқ ўтган. Бу ҳақда TASS нашри хабар берди.
Жумладан, жорий йилнинг дастлабки олти ойида Россияга келишидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган. Ўзбекистон бу борада бошқа давлатлар орасида етакчига айланди. Рейтингнинг кейинги ўринларида:
- Тожикистон – 494 518 киши;
- Қирғизистон – 289 061;
- Қозоғистон – 122 654;
- Хитой – 89 656 фуқаролари жой олди.
Статистикада алоҳида шахслар сони эмас, балки Россияга кириш ҳолатлари ҳисобга олинган. Бир меҳнат муҳожири чегарадан бир неча марта ўтган бўлиши мумкин.
The Times of Central Asia нашрининг ёзишича, жорий йилги кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,2 фоизга камайган.
Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида иш мақсадида Россияга кириш ҳолатлари сони қарийб 1,358 миллионни ташкил этган. Бу 2026 йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан қарийб 180 мингтага кўп.
Россияга иш мақсадида сафарлар сони камайганига қарамай, 2026 йилнинг биринчи ярмида Россиядан Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.
Бундан ташқари, 2026 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонда эълон қилинган бўш иш ўринлари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,8 фоизга камайди. Иш ўринлари учун рақобат эса кучайди.
Меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши
Иш ҳақларининг тўланмаслиги ҳам долзарб муаммолардан бири. 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Миграция агентлиги фуқароларнинг иш ҳақи ва компенсациялар тўланмагани билан боғлиқ 817 та мурожаатини кўриб чиқиб, хорижий иш берувчилардан жами 850 минг доллар ундириб берган.
Ушбу мурожаатларнинг 533 таси Россия, 155 таси Туркия, 92 таси Жанубий Корея ва 37 таси бошқа давлатларга тўғри келган.
Бундан ташқари, агентлик 532 нафар Ўзбекистон фуқаросининг шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини воситачилар ва хорижий иш берувчилардан қайтариб олиб берган. Бундай ҳолатларнинг 331 таси Россияда, 185 таси эса Туркияда, 11 таси Қозоғистонда ва 5 таси Жанубий Кореяда қайд этилган.
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 миллион сўмдан ошди
Ўзбекистон
05.10.2026, 12:51

2026-йилда Ўзбекистондан кўчиб кетганларнинг 83 фоизи Қозоғистонга йўл олган
Ўзбекистон
07.09.2026, 14:31

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Россияда мигрантлар имтиҳондан озод қилиниши мумкин
Сиёсат
13.10.2026, 17:06

Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқилмайди
Иқтисодиёт
30.09.2026, 14:58

Россияда қийин вазиятга тушган фуқароларга Ўзбекистонга қайтишда ёрдам кўрсатилади
Ўзбекистон
24.08.2026, 15:10
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?
Жаҳон
26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди
Ўзбекистон
26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
