updated: 22.03.2026, 17:05

Танзила Норбоева депутатлар нега ҳокимларга қарши гапирмаётганига қизиқди

Сенат ҳукуматга қурилишларни тартибга солиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан парламент сўрови юборди. 

Танзила Норбоева депутатлар нега ҳокимларга қарши гапирмаётганига қизиқди

Фото: Сенат Олий Мажлиса Республики Узбекистан

“Кўп қаватли уйларни ўртасига, болалар майдончалари ўрнига қурилиш қилиш учун тадбиркорларга ер берилишига ҳоким ва маҳалла розилик берворяпти.

Аслида маҳалла еттилиги, маҳаллий депутатлар бунга қарши туриши керак. Етарли куч бор-ку, ахир уларда”, деди Сенат раиси Танзила Норбоева.

Ўзбекистон Сенати Вазирлар Маҳкамасига қурилишларни тартибга солиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан парламент сўрови юборди. Унда кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларда ўзбошимчалик билан қурилиш қилинаётгани ва умумий фойдаланиш жойларини тўсиб олиш каби ҳолатлар муаммо сифатида қайд этилган.

Маълум қилинишича, 2024 йил ва 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида кўп квартирали уйларнинг техник ҳолати билан боғлиқ 8 мингдан ортиқ қонун бузилиш ҳолатлари содир этилган. Шундан, 431 та таянч конструкциялар, 2,6 мингта тўсиқ конструкциялар бузилган, 3,3 мингдан ортиқ кўп квартирали уйларга туташ майдонларда ноқонуний қурилмалар қурилган, 1,8 мингдан ортиқ умумий фойдаланишдаги жойлар ўзбошимчалик билан тўсиб олинган.

Қурилиш ташкилотлари томонидан белгиланган қонун ва қоидаларга риоя этилмаганлиги оқибатида 2024 йил ва 2025 йилнинг ўтган даври давомида ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки бошқа қурилмаларни бузишга доир фуқаролик судларида кўрилган 11 мингдан ортиқ ишдан 8,3 мингтаси ёки (75 фоизи) қаноатлантирилиб, ноқонуний қурилмаларни бузиш тўғрисида суд қарорлари чиқарилган.

Ўзбекистон

02.08.2025, 13:27

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

«Тоштурма» ҳудудида нима қурилмоқда?

Тошкент шаҳридаги собиқ 1-сонли тергов ҳибсхонаси («Тоштурма») жойлашган ҳудуд тақдири бўйича Сенат ҳокимликка сўров юборган. Ҳокимлик жавобига кўра, Юнусобод тумани Наманган кўчасидаги 2,9 гектарлик ер майдони 2018 йилда хиёбон қуриш учун ҳокимлик балансига ўтказилган. Аммо 2020 йилда бу ер “Ogneupor” МЧЖга компенсация сифатида берилган. Маълумот учун, 1891 йилда қурилган «Тоштурма» биноси 2020 йилларда фаолиятни тўхтатган. 

Ўзбекистон

07.11.2025, 09:11

Сенат раиси: фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қонунчилик такомиллашмоқда

Танзила Норбоева ушбу қонун лойиҳаси мамлакатда муносиб меҳнатни ташкил этиш ва касаба уюшмаларининг ролини янада кучайтиришга хизмат қилишини алоҳида қайд этди.

Ўзбекистон

11.09.2025, 13:20

Сенат қўмиталарида сунъий интеллект ҳамда риэлторлик фаолиятига оид қонунлар кўриб чиқилди

Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг мажлисида “Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатлар тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Ўзбекистон

11.09.2025, 10:04

Сенаторлар жорий йилнинг биринчи ярмида 85 қонунни кўриб чиқди

5,2 мингдан зиёд аҳоли мурожаати кўриб чиқилиб, уларнинг ҳар тўрттадан биттаси алоҳида назоратга олинди.

Сиёсат

03.08.2025, 14:25

Сенат чиқинди қарздорлиги сабабли электрга тўлов қилолмаслик механизмини танқид қилди

Айрим истеъмолчиларда чиқинди хизмати бўйича шартнома мавжуд эмаслиги ҳамда абонент ҳисоб рақамларида ноаниқликлар танқид остига олинди.

Сиёсат

24.07.2025, 10:02

Хусусийлаштириш жараёнларида йўл қўйилаётган камчиликлар танқид қилинди – Сенат

Ўндан зиёд давлат активлари қарийб бир йилдан буён аукционда сотилмаса-да, уларнинг бошланғич нархини пасайтириш механизмидан фойдаланилмаган.

Иқтисодиёт

23.07.2025, 15:07

сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37