Ўзбекистонда тақиқланган ва чеклов қўйилган товарлар рўйхати очиқланади

Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит орқали ўтказиш тақиқланган товарлар бўйича ягона электрон очиқ реестр жорий этилади. Янги тизим ҳар бир фуқаро ва тадбиркор учун очиқ тарзда мавжуд бўлади.

Улашиш:

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, тақиқлар ва чекловлар тўғрисидаги Ягона электрон реестр “Интеграциялашган тариф” ахборот тизими базасида 2026 йил 1 январдан бошлаб юритилади.

 

Реестр қандай шакллантирилади?

— Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси бир ой муддатда барча тақиқ ва чекловлар рўйхатини тўлиқ шакллантиради.
— Икки ой ичида “Интеграциялашган тариф” базасида реал вақтда бепул маълумот тақдим этувчи “Ягона реестр” бўлими ишга туширилади.
— Реестрдаги маълумотлар доимий равишда янгиланиб боради.
— Шунингдек, реестрни янгилаш тартиби бўйича технологик йўриқнома ишлаб чиқилади.

Янги тизим импорт, экспорт ва транзит жараёнларида иштирок этувчи тадбиркорлар учун шаффофликни ошириши, божхона жараёнларидаги ноаниқликларни камайтириши кутилмоқда.

 

Муҳокама муддати

Ҳужжат жамоатчилик муҳокамаси учун очиқ бўлиб, 2025 йил 14 декабрга қадар давом этади.

мавзуга оид янгиликлар

Хитой Африкадан олиб кириладиган маҳсулотларга божларни бекор қилади

Хитой Президенти Си Цзинпиннинг баёнотига кўра, 1 майдан бошлаб Африка қитъасининг деярли барча мамлакатларидан импорт қилинадиган маҳсулотларга божни олиб ташлайди. 

Жаҳон

16.02.2026, 15:19

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси импорт қилишни бошлади

Тожикистон Ўзбекистондан суткасига 2 миллион кВт·соатгача электр энергияси импорт қилмоқда. Мамлакат 2026 йилнинг биринчи чорагида Марказий Осиё ягона энергетика тизимига тўлиқ қўшилиши кутилмоқда.

Иқтисодиёт

16.12.2025, 16:48

Ўзбекистонда талабга жавоб бермайдиган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар реестри шакллантирилади

Ўзбекистонда хавфсизлик талабларига мос келмайдиган қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи корхоналар ягона электрон реестр орқали юритилади. Реестр 2026 йил 1 мартдан бошлаб “Техник тартибга солиш” ва “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимларининг ўзаро интеграцияси доирасида шакллантирилади. 

Ўзбекистон

03.12.2025, 18:25

"iPhone 17" олиб кирмоқчисизми? Божхонада янги қоидалар кучга кирди

Мобил қурилманинг божхона қиймати чек, квитанция ёки бошқа тижорат ҳужжатларида кўрсатилган нархлардан келиб чиқиб белгиланади.

Иқтисодиёт

06.10.2025, 12:18

Чет элдан олиб келинган дорилар таркибида хавфли моддалар аниқланди

Наманган вилояти божхона бошқармасининг “Учқўрғон” чегара божхона пости орқали бошқа ном остида хавфли моддалар олиб ўтилишининг олди олинди.

Ўзбекистон

27.09.2025, 10:01

Божхона ва солиқ қўмиталари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитасининг шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон

20.09.2025, 12:25

сўнгги янгиликлар

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17