Чет элдан олиб келинган дорилар таркибида хавфли моддалар аниқланди

Наманган вилояти божхона бошқармасининг “Учқўрғон” чегара божхона пости орқали бошқа ном остида хавфли моддалар олиб ўтилишининг олди олинди.

Улашиш:

Бугунги кунда айрим юртдошларимиз ёзда оздириш ёки турли касалликларни даволаш мақсадида турли хил чой, қаҳва ва капсула каби воситаларни истеъмол қилмоқда ҳамда уларни божхона орқали ноқонуний олиб ўтиш ҳолатлари учрамоқда.

Бошқа томондан, божхона органлари томонидан ушбу маҳсулотлар тегишли тартибда экспертизадан ўтказилганда, уларнинг таркибида инсон соғлиғига жиддий хавф туғдирувчи Сибутрамин, Тапентадол, Трамадол каби моддалар мавжудлиги аниқланмоқда. Бу воситалар Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган моддалар рўйхатига киради ва улардан қонунга зид фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг “Учқўрғон” чегара божхона пости орқали кириб келган бир фуқаронинг қол сумкасидан хорижда ишлаб чиқилган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 40 дона “TAWON LIAR” номли капсула топилди. Охирги йилларда ушбу пост орқали кирган яна бир фуқаронинг қўл юкларида ҳам декларацияда кўрсатилмаган 40 дона шундай дорилар аниқланди.

Навбатдаги ҳолатда эса “Учқўрғон” пости орқали кирган шахснинг бошқарувидаги автомашинадан ҳам декларацияда кўрсатилмаган 40 дона “TAWON LIAR” капсуласи топилди.

Тадбирлар жараёнида ушбу дорилар Божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораториясида экспертизадан ўтказилди ва уларнинг таркибида Тапентадол ва Трамадол моддалари борлиги янада тасдиқланди. Ушбу моддалар Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатлари билан Ўзбекистонда муомаласи чекланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган.

Шу ўринда божхона органлари барча фуқароларни қонунчиликка қатъий амал қилишга чақиради: шифокор тавсиясисиз ёки сизнинг номаълум манбалари орқали олинган, соғлиқка зарарли ҳамда тақиқланган дориларни мамлакатга олиб киришдан сақланинг.

Агар шахслар бундай дориларни кўриб қолса ёки божхонада шубҳали ҳолатларга гувоҳ бўлса, тегишли раҳбарият ва божхона органларига мурожаат қилишлари сўралади.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда тақиқланган ва чеклов қўйилган товарлар рўйхати очиқланади

Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит орқали ўтказиш тақиқланган товарлар бўйича ягона электрон очиқ реестр жорий этилади. Янги тизим ҳар бир фуқаро ва тадбиркор учун очиқ тарзда мавжуд бўлади.

Иқтисодиёт

08.12.2025, 10:15

Аттестация имтиҳонларини ечиб берган “бункер” фаолияти фош этилди

Наманган шаҳрида педагогларнинг аттестация жараёнига масофадан туриб ноқонуний аралашиш учун ташкил қилинган махфий “бункер” аниқланиб, унинг фаолияти тўхтатилди. "Бункер” сифатида фойдаланилган хонадон кўздан кечирилганда тест саволларини ечишда жалб этилган 12 нафар педагог аниқланган. Шунингдек, бир неча ноутбук, 30 дона турли эшитиш мосламалари, яширин камералар, 8 та Wi-Fi роутер ва бошқа жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинди.

Ўзбекистон

21.11.2025, 07:52

"Пиковит" - "Пивовит" номи билан чиқарилган. Наманганда қалбаки дори воситалари фош этилди

Маълум бўлишича, корхона фақат биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш рухсатномасига эга бўлганига қарамасдан, санитария талабларига жавоб бермайдиган жойда қалбаки дори воситалари ҳам тайёрлаб келган. Жумладан, «Пиковит» – Пивовит, «Канефрон» – Канасерон, «Эспумизан» – Эспуметик, «Нистатин» – Неститам кўринишида ишлаб чиқарилган.

Сиёсат

01.11.2025, 11:31

ЖССТ огоҳлантирган йўтал сироплари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан 13 октябрь куни эълон қилинган тиббий маҳсулот бўйича огоҳлантиришда Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган бир нечта йўтал сиропларида инсон саломатлиги учун хавфли моддалар борлиги маълум қилинди.

Ўзбекистон

16.10.2025, 18:06

ДХХ ва прокуратура Фарғонада ноқонуний дори савдосига барҳам берди

Фарғона туманида сақлаб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди.

Ўзбекистон

15.10.2025, 18:02

"iPhone 17" олиб кирмоқчисизми? Божхонада янги қоидалар кучга кирди

Мобил қурилманинг божхона қиймати чек, квитанция ёки бошқа тижорат ҳужжатларида кўрсатилган нархлардан келиб чиқиб белгиланади.

Иқтисодиёт

06.10.2025, 12:18

сўнгги янгиликлар

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17