Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири вафот этди
12 октябрь куни Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири генерал-полковник Рустам Ахмедов вафот этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Ўзбекистон
13.10.2025, 13:34
Улашиш:

Foto: Mudofaa vazirligi
Рустам Урманович ўзининг 40 йилдан ошиқ умрини Қуролли Кучларга бағишлаган. У 1943 йил 10 ноябрда Фарғона вилоятининг Боғдод туманида таваллуд топган. 1965 йилда Тошкент олий танк қўмондонлик билим юртини “танк қўшинлари тактик қўмондонлиги” мутахассислиги бўйича, 1985 йилда эса Зирҳли танк қўшинлари ҳарбий академиясини “қўмондон-штаб оператив-тактик” мутахассислиги бўйича тамомлаган.
1966 йилдан 1972 йилгача қадар Болтиқбўйи қўшинлари ҳарбий округи 11-армия танк полки танк взводи командири лавозимидан Шимолий қўшинлар танкчилар дивизияси танкчилар баталёни командирининг сиёсий бўлим бўйича ўринбосари лавозимларида хизмат қилган.
1972 йилдан 1986 йилгача Тошкент олий танк қўмондонлик, Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юртларида курсантлар баталёнида командирнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари ҳамда баталён командири лавозимларида хизмат ўтаган.
1986 йилдан 1991 йилгача Тошкент вилояти фуқаролик мудофааси командирининг ўринбосари – штаб бошлиғи лавозимида хизмат қилган. 1991 йилдан 1992 йилгача бир вақтнинг ўзида мустақил Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари бўйича вазири – Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардия қўмондони лавозимида, 1992 йилдан 1997 йилгача эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимида фаолият юритган.
Марҳум нафақат мудофаа тизимида, балки 1997 йил сентябрь ойидан 1998 йил сентябрь ойигача Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида фаолият юритганлиги ҳам барчамизга маълум. 1998 йилда нафақага чиққан.
Шунингдек, 2018 йилдан 2020 йилгача Мудофаа вазирининг маслаҳатчиси лавозимида мудофаа тизимининг муҳим йўналишларини қайта ислоҳ қилишда фаол иштирок этган.
Кўп йиллик фидойи хизматлари учун Собиқ иттифоқ ва Ўзбекистон Республикасининг бир қатор орден ва медаллари билан тақдирланган.
1993 йилда Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи ва 1995 йилда II даражали “Шон-шараф” ордени билан мукофотланган.
Ўзбекистон Республикаси миллий армиясини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун 2018 йилда “Дўстлик”ордени билан тақдирланган.
Ўзбекистон
13.10.2025, 13:34
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек ММА оламида “машина можароси”: қарз, келишув ва жамоатчилик муҳокамаси
Спорт
29.09.2025, 18:01

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради
Сиёсат
16.09.2025, 09:49

15 ёшли қиз турмушга берилаётгани аниқланди
Ўзбекистон
22.09.2025, 10:00

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки билан шерикликнинг устувор йўналишларини қайд этди
Ўзбекистон
18.09.2025, 10:15

Мубашшир Аҳмад иши бўйича учинчи суд мажлиси бўлиб ўтди
Ўзбекистон
16.09.2025, 11:01

Ҳусанов паслар аниқлиги бўйича “Манчестер Сити” сафидаги энг яхши футболчи бўлди
Спорт
19.09.2025, 10:03
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонликлар уй-жой қуришга 8 ойда қанча пул сарфлади?
Иқтисодиёт
13.10.2025, 22:19

«Ҳудудгазтаъминот»: Метан “заправка”ларга лимит қўйилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз
Ўзбекистон
13.10.2025, 21:20

Эрон ТИВ: “Европа билан ядровий музокаралар режалаштирилмаган”
Жаҳон
13.10.2025, 20:18

Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Уругвайга мағлуб бўлди
Спорт
13.10.2025, 19:46

Қорақалпоғистонда яширин цех фош этилди
Ўзбекистон
13.10.2025, 19:26

Туркияда оғир аҳволга тушиб қолган 13 ёшли ўзбекистонлик бола ватанга олиб келинди
Ўзбекистон
13.10.2025, 18:22

Тошкентда БАА компанияси билан ҳамкорликда халқаро логистика терминали қурилади
Иқтисодиёт
13.10.2025, 17:21

Қашқадарёда собиқ ҳарбий хизматчи икки аёлни пичоқлаб ўлдирди
Ўзбекистон
13.10.2025, 16:19

Самарқандда қиморга муккасидан кетган шахс ака ва укасининг қийноғидан сўнг вафот этди
Ўзбекистон
13.10.2025, 15:52

Шота Руставели кўчасида 3 та автобус йўналишининг ҳаракати тикланди
Ўзбекистон
13.10.2025, 15:16

Тошкентда ерусти метро бекатларининг қайта очилиши кечиктирилди
Ўзбекистон
13.10.2025, 14:46

Самарқандда Агроинспекция ходими қамоққа олинди
Ўзбекистон
13.10.2025, 14:19
машҳур янгиликлар

Ўзбек ММА оламида “машина можароси”: қарз, келишув ва жамоатчилик муҳокамаси
Спорт
29.09.2025, 18:01

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради
Сиёсат
16.09.2025, 09:49

15 ёшли қиз турмушга берилаётгани аниқланди
Ўзбекистон
22.09.2025, 10:00

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки билан шерикликнинг устувор йўналишларини қайд этди
Ўзбекистон
18.09.2025, 10:15

Мубашшир Аҳмад иши бўйича учинчи суд мажлиси бўлиб ўтди
Ўзбекистон
16.09.2025, 11:01

Ҳусанов паслар аниқлиги бўйича “Манчестер Сити” сафидаги энг яхши футболчи бўлди
Спорт
19.09.2025, 10:03