Барча янгиликлар

Июль ва август ойидан иш ҳақи ва пенсиялар оширилади
2025 йил 1 июль ва 1 август саналаридан бошлаб Ўзбекистонда иш ҳақлари, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар 10 фоизга оширилади. Бу ҳақда Президент фармони қабул қилинди.
Иқтисодиёт
03.06.2025, 12:14

Буюк Британия Абрамович устидан 2,5 миллиард фунт маблағ юзасидан судга мурожаат қилишга тайёр
Буюк Британия ҳукумати футбол клуби "Челси"ни сотишдан тушган 2,5 миллиард фунт стерлингни блокдан чиқариш мақсадида Роман Абрамович устидан судга мурожаат қилишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда "Deutsche Welle" нашри хабар қилди.
Спорт
03.06.2025, 11:36

Сулҳ ва алмашинувга умид - Истанбул учрашувининг асосий натижалари
Истанбулда Россия ва Украина делегациялари ўртасида музокараларнинг иккинчи раунди бўлиб ўтди. Музокараларда Россия томонидан илгари сурилган асосий таклифлардан бири — жанг майдонининг айрим ҳудудларида 2-3 кунлик қисқа муддатли ўт очишни тўхтатиш бўлди. Бунинг сабаби — ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг жасадларини йиғиб олиш имконини яратиш зарурати билан изоҳланди.
Сиёсат
03.06.2025, 10:17

"Кимгадир ёқадими-йўқми, биз ЙИ билан ҳамкорликни давом эттирамиз" — Абдулазиз Комилов
Собиқ ташқи ишлар вазири, Ўзбекистон президентининг махсус вакили Абдулазиз Комилов "Кимгадир ёқадими-йўқми, биз Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни давом эттиради", деди. У бу ҳақда "Ishonch.uz" сайтига берган интервьюсида маълум қилди.
Ўзбекистон
02.06.2025, 17:28

Ўзбекистонлик сенатор суд тизимида баъзи Африка мамлакатлардан ҳам орқада эканлигимини айтиб, суд тизимдаги таназзулни тан олди
Қашқадарё вилоятидан сайланган сенатор Абдураҳим Эрқаев суд-ҳуқуқ тизимидаги муаммоларни кескин танқид қилди. Унга таъкидлашича, мамлакат аҳоли орасида суд тизимига нисбатан ишонч тобора пасайиб бормоқда. Шунингдек, Ўзбекистон одил судлов масаласида халқаро рейтингларда орқага қараб кетмоқда.
Ўзбекистон
02.06.2025, 17:16

"Anhor.uz" сайтининг хусусийлаштириш бўйича ўтказилган текшируви таҳририят ходимларига босим ўтказди
"Anhor.uz" таҳририяти авваллари 50 фоиз акциялари давлатга тегишли бўлган "O'ZERAECABLE" қўшма корхонаси бош директори Шерзод Умаровнинг аризаси юзасидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБга чақирилган . Бунга компаниядаги давлат улушини сотишда юзага келиши мумкин бўлган қонунбузарликлар ўрганилган ва шу юзасида эълон қилинган мақола сабаб бўлган.
Ўзбекистон
02.06.2025, 14:28

Украина кечаси кутилмаганда Россия авиабазаларига кенг кўламли ҳужумни амалга оширди
2025 йилнинг 1 июнь куни Украина Россияга “Ўргимчак тўри” номли ҳарбий операциясини амалга оширди. Бу орқали Украина Россиянинг ички ҳудудларида жойлашган стратегик авиациясига кенг кўламли дронлар орқали ҳужум қилди. Мутахассислар фикрича, бу операция Россиянинг стратегик бомбардимончи авиацияга сезиларли даражада зарар етказган ҳамда урушининг янги босқичини бошлаб берган.
Жаҳон
02.06.2025, 09:19

Россияда Путинни Гителер билан таққослайдиган сурат ва мемлар тақиқлади
Омскнинг Киров туман суди Россия президенти Владимир Путинни фашист Адолъф Гитлерга қиёсловчи фотосуратлар, шунингдек, уни сурати туширилган бошқа қатор мемларни ўз ичига олган веб-сайтларнинг 12 саҳифани тақиқланган деб эълон қилди.
Жаҳон
31.05.2025, 11:24

Россия иқтисоди тугамоқдами?
2025 йилнинг биринчи чорагида Россиянинг ялпи ички маҳсулоти ўтган йилнинг тўртинчи чорагига нисбатан тахминан 0,5 фоизга қисқарган. "Райффайзенбанк" таҳлилчилари Росстат маълумотларига асосланиб ҳисоблаб чиқдилар. Федерация Иқтисодиёти 2022 йил ўрталаридан буён биринчи марта ўсишдан қисқарди. Бу ҳақда "Deutsche Welle" агентлиги хабар қилди.
Жаҳон
31.05.2025, 11:02

Фаррух Зокиров "Дўстлик" ордени билан тақдирланди
Кеча, 29 май куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" форумлар саройида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг Маданият қуйи комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар қилди.
Маданий
30.05.2025, 14:59

Путиннинг ядро режаси фош бўлди, тадқиқотчиларнинг Россиянинг ҳарбий базаларга оид ҳужжатларини ўрганди
Журналист ва тадқиқотчилар Россиянинг Оренбург вилоятида, Қозоғистон Республикаси чегарасида жойлашган "Ясний" ҳарбий базаси фаолиятини ўрганди. Маълум бўлишича, Россия ҳукумати бир неча йилдан буён ҳеч қандай расмий баёнотсиз ўзининг стратегик ядровий қуролларини кенг кўламда модернизация қилмоқда. Бу ҳақда BBC ёзмоқда.
Жаҳон
30.05.2025, 14:31

Тошкентда уч нафар милиция ходими маҳбусларни қийноққа солганликда айбланди
Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туман суди уч нафар милиция ходимини мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва қийноқлар қўллашда айбдор деб топди .
Ўзбекистон
30.05.2025, 14:12

Шимолий Корея Россияга урушда қанча ёрдам берган?
Шимолий Корея Россияга урушда Украинанинг бир қанча муҳим фуқаролик инфратузилмасига қарши ракета ҳужумларни амлга оширишда ёрдам берган. Шу вақтга қадар Шимолий Корея Россияга 20 минг контейнердан иборат ўқ-дорилар етказиб берганлиги маълум бўлди.
Жаҳон
30.05.2025, 10:41

Яқин Шарқда оташкесимни тўхтатишга қаратилган АҚШ таклифига Исроил ҳукумати рози бўлган, бироқ Ҳамас бу таклифни ҳали муҳокама қилмоқда
Кеча, 29 май куни АҚШ президенти Доналъд Трамп маъмурияти Исроил ва Ҳамас ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича икки томонга ҳам таклиф берган. Исорил ҳукумати АҚШ таклифини қабул қилган, Бош вазир Бинъямин Нетанъяху таклифга имзо чеккан, бироқ Ҳамас бу таклифни ҳали муҳокама қилмоқда. Бу таклифнинг шартлари ҳали кенг оммага маълум эмас. Ҳамас ҳаракати расмийсининг айтишича, АҚШ таклифи Ғазодаги геноцид ва очарчиликни давом эттиришга қаратилган. Бу ҳақда "Ал Jazeera" нашри маълум қилди.
Жаҳон
30.05.2025, 09:31

Мальта Республикаси июнь ойида Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олади — Роберт Абела
Кеча, 25 май куни Мальта Республикаси Бош вазири Роберт Абела Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишини маълум қилди. Бу ҳақда "Times of Malta" нашри хабар қилди.
Жаҳон
26.05.2025, 17:03

Трамп Путин ва Зеленскийни қаттиқ танқид қилди. У Путинни мутлақо ақлдан озган деб атади
АҚШ президенти Доналъд Трамп Россия етакчиси Владимир Путиндан норози эканини айтди, бу баёнот Россиянинг учувчисиз учоқларининг Украина шаҳарларига оммавий ҳужумлари фонида янгради.
Жаҳон
26.05.2025, 14:00

Нега Тошкент бош режаси харитасининг янги талқини саволлардан кўра кўпроқ хавотир уйғотмоқда?
Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Тошкент шаҳрининг бош режасига оид интерактив харитани эълон қилди. Унда пойтахтдаги қайта қурилиши, реновацияси ёки консервацияси режалаштирилган ҳудудлар белгиланган. Шаҳар кутилаётган ўзгаришларга қараб шартли равишда турли зоналарга бўлинган.
Ўзбекистон
26.05.2025, 10:44

Ғазодаги воқеаларнинг барчаси бутун дунё кўз ўнгида содир бўлмоқда — Антониу Гуттериш
Исроил ҳукумати деярли 80 кундан буён Ғазога юборилаётган ёрдамни тўсиб қўймоқда. БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш ҳозиргача Исроил томонидан Ғазога рухсат берилган ёрдамни бир томчи сувга ўхшатди. 23 май куни Нъю-Ёркда журналистларга берган баёнотида Ғазо аҳолиси очарчилик хавфига дуч келганини маълум қилган. Унинг айтишича, оилалар очликка маҳкум этилган ва ҳаёт учун энг оддий нарсалардан маҳрум. Бу воқеаларнинг барчаси дунё кўз ўнгида содир бўлаётганини айтган.
Жаҳон
24.05.2025, 14:53

Бўрижардаги ҳалокат ҳамда охирги ўриндаги инсон қадри
Жорий йилнинг 5 май куни соат 18:00 ларда Тошкент шаҳри Белариқ маҳалласидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналида болаларни қутқариш учун сувга тушиб кетган 43 ёшли Абдумманоп Самиқов чўкиб кетди. Бу ҳалокатга нима сабаб бўлган? Ноқонуний қурилишми ёки эҳтиётсизлик.
Ўзбекистон
23.05.2025, 16:45

Гарвард халқаро талабаларсиз қолмоқда. Трамп маъмурияти SEVP сертификатини бекор қилди
Трамп маъмурияти Гарвард университетининг халқаро талабаларни қабул қилиш ваколатини бекор қилди. Ички Хавфсизлик Департаменти (ДҲС) университетнинг SEVP (Student and Exchange Visitor Program) сертификатини бекор қилганини эълон қилди, бу эса Гарвардга 2025–2026 ўқув йилидан бошлаб F- ва Ж-визага эга талабаларни қабул қилишни тақиқлайди.
Таълим
23.05.2025, 16:31
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.
Иқтисодиёт
07.03.2026, 14:42
