Ҳонгконгда ёнғин қурбонлари камида 94 нафарга етди, ўт ўчирувчилар иккинчи кун ҳам ёнғин билан курашмоқда
Ҳонгконгнинг Тай По туманидаги Wang Fuk Court кўп қаватли уйлар мажмуасида содир бўлган ёнғинни ўчириш ишлари иккинчи кун давом этди. Шаҳарнинг замонавий тарихидаги энг даҳшатли ёнғинлардан бири ҳисобланаётган ҳодисада ҳалок бўлганлар сони 94 нафарга етди.
Жаҳон
28.11.2025, 09:49
Улашиш:

Қорайиб кетган минораларда қутқарувчилар фонар ёруғида хонама-хона юриб, тирик қолганларни излади. Айрим ойналардан тутун чиқишда давом этди. Wang Fuk Court мажмуаси минглаб аҳоли яшайдиган зич турар-жой ҳудуди ҳисобланади.
Расмийларга кўра, ўт ўчирувчилар ҳали ҳам бир неча хонадонда иш олиб бормоқда ва еттита миноранинг барча хоналарига кириб, янги қурбонлар йўқлигини текширишмоқда.
Ҳозирча қанча одам бедарак экани аниқ эмас. Ҳонгконг етакчиси Жон Лининг хабар беришича, пайшанба куни эрталаб ҳолатида 279 киши билан алоқа узилган. Айни пайтда расмийлар янгиланган рақамларни билдирмади.
Айрим хоналарда қидирувчилар қоронғуда излашда давом этди. Бир неча ойна ортида ҳали ҳам олов кўринган бўлса-да, бутун мажмуа асосан куйиб кетган қора вайроналарга айланган.
Ёнғин чоршанба куни тушдан кейин бошлангани, у аввало бамбук тўрлари ва қурилиш қопламаларида келиб чиққан бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Олов комплексдаги саккиз бинодан еттитасига тарқалди.
Чаннинг айтишича, ёнғин «жуда тез» ёйилган. Қутқарувчилар бино ичига киришда қийинчиликка учраган — юқори қаватлардан конструкциялар тушиб, йўлларни тўсиб қўйган, ҳарорат юқори, қоронғи муҳит эса ишни қийинлаштирган.
70 дан зиёд одам яраланган, улар орасида 11 нафар ўт ўчирувчи ҳам бор. Тахминан 900 киши тун давомида вақтинча жойларга эвакуация қилинди.
Ёнғинга боғлиқ равишда қурилиш компаниясининг уч ходими — директорлар ва муҳандис маслаҳатчиси — эҳтиётсизлик орқали одам ўлимига сабаб бўлиш гумони билан қўлга олинди. Полиция компания номини ошкор қилмади.
Маълум қилинишича, қурилишга масъул Prestige Construction & Engineering компанияси офисида қидирув ўтказилган, ҳужжатлар мусодара қилинган. Бино ташқи деворларидаги баъзи материаллар ёнғинга чидамли стандартларга жавоб бермаган бўлиши мумкинлиги айтилди. Шунингдек, ўта ёнувчан пенопласт панеллари ҳам топилган.
Комплекс 1980-йилларда қурилган бўлиб, тахминан 4 800 аҳоли яшайдиган 2 000 га яқин хонадондан иборат. У қайта таъмирланиш жараёнида бўлган. Гонгконгнинг коррупцияга қарши хизмати таъмирлаш лойиҳасида коррупция аломатлари бўйича суриштирув бошлаганини билдирди.
Ёнғин 1996 йилдан буён Гонгконгда содир бўлган энг ҳалокатли ёнғин бўлди. 1996 йил ноябрида Коулундаги савдо биносида юз берган ёнғинда 41 киши ҳалок бўлган эди.
Жаҳон
28.11.2025, 09:49
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Электромобилларнинг «умри» қисқами?
Иқтисодиёт
14.07.2026, 14:48

Норвегия Ғазо учун футбол чипталари даромадини хайрия қилди
Жаҳон
14.07.2026, 11:24

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Таълим
31.07.2026, 10:54
сўнгги янгиликлар

Татаристонда ҳалок бўлган 8 нафар ўзбекистонликнинг жасади олиб келинди
Ўзбекистон
12.08.2026, 17:31

Зеленский: Россия кузги сафарбарликка тайёрланмоқда
Жаҳон
12.08.2026, 14:42

Қозоғистонга кўчиб ўтган ўзбекистонликлар сони камайди
Жаҳон
12.08.2026, 14:17

Ребека Гринспан БМТнинг биринчи аёл Бош котиби бўлиши мумкин
Сиёсат
12.08.2026, 11:55

Қирғизистондаги биринчи йирик стадион — «Бишкек Арена» 5 октябрда расман очилади
Спорт
12.08.2026, 11:02

Украина АҚШ илтимосига кўра Россия портидан фойдаланаётган танкерларга ҳужумларни тўхтатди
Жаҳон
12.08.2026, 10:47

Сурия суди Башар Асадни ўлим жазосига ҳукм қилди
Сиёсат
11.08.2026, 17:15

Навоий шаҳри ҳокимлиги AI билан "яратилган" суратлар учун узр сўради
Ўзбекистон
11.08.2026, 17:13

Колумбия Исроилнинг Голан тепаликларига даъвосини тан олди
Жаҳон
11.08.2026, 15:42

Шимолий Корея хакерлари ҳужумларда сунъий интеллектдан фойдаланмоқда
Жаҳон
11.08.2026, 13:53

Меҳмонхоналарда ўзбек нонуштаси учун янги мезонлар жорий этилади
Маданий
11.08.2026, 12:37

Банк карталарида йирик пул айланмалари ва болалар ҳисобварақлари назорати кучайтирилди
Иқтисодиёт
11.08.2026, 10:08

Нижнекамскдаги ҳодиса: ўзбекистонликлар дрон ҳужумига учради
Ўзбекистон
11.08.2026, 09:03

Қизил китобга 24 та янги тур қўшилмоқда: табиат нима дейди?
Ўзбекистон
10.08.2026, 17:19

Burger King ходими «Free Palestine» дегани учун ишдан бўшатилди
Жаҳон
10.08.2026, 16:01

Арманистонда йирик сунъий интеллект маркази ишга туширилди
Фан-технология
10.08.2026, 14:25

Ўзбекистонда коррупция энг кўп қайси соҳаларда учрайди?
Ўзбекистон
10.08.2026, 14:03

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47

Нетаняҳу Трамп таклиф қилган Ғазо режасини рад этди
Сиёсат
10.08.2026, 11:14

Россиянинг сўнгги зарбалари оқибатида Киевда уч киши ҳалок бўлди
Жаҳон
08.08.2026, 12:23
машҳур янгиликлар

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Электромобилларнинг «умри» қисқами?
Иқтисодиёт
14.07.2026, 14:48

Норвегия Ғазо учун футбол чипталари даромадини хайрия қилди
Жаҳон
14.07.2026, 11:24

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Таълим
31.07.2026, 10:54
