Президент йиғилишда икки туман ҳокимини ишдан олишга буюрди
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш бўйича ўтказилган йиғилишда Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари лавозимидан озод этилди. Таъкидланишича, Деновда камбағал оилалар реестрига кирган 1200 та оиланинг даромади бир йилдан бери ўзгармаган. Чироқчи туманига жорий йил тадбиркорликни ривожлантириш учун 309 млрд сўм кредит ресурси ажратилган. Бироқ ҳокимлик аҳолига имкониятига яраша тайёр лойиҳалар таклиф қилиш ўрнига, одамларни ёппасига кредит олишга мажбурлаган.
Сиёсат
20.11.2025, 09:05
Улашиш:

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.
Денов: катта маблағ, лекин натижа йўқ
Сурхондарёнинг Денов туманига Узун туманига нисбатан 4,5 баравар кўп маблағ ажратилганига қарамай, камбағалликни қисқартириш борасида сезиларли натижа кузатилмаган.
Камбағал оилалар реестрига кирган 1200 та оиланинг даромади бир йилдан бери ўзгармаган. Шу сабабли Денов тумани ҳокими Илҳом Аброров ва унинг биринчи ўринбосари Ш.Тўрақулов лавозимидан озод қилинди.
Чироқчи: аҳолини мажбуран кредитга жалб қилиш танқид қилинди
Қашқадарёдаги Чироқчи туманига жорий йил тадбиркорликни ривожлантириш учун 309 млрд сўм кредит ресурси ажратилган. Бироқ ҳокимлик аҳолига имкониятига яраша тайёр лойиҳалар таклиф қилиш ўрнига, одамларни ёппасига кредит олишга мажбурлаётгани Президент томонидан кескин танқид қилинди.
«Шунча ресурс билан одaмларга тайёр лойиҳа бериш ўрнига аҳoлини кредит олишга мажбурлаяпти. Унинг қайтимини ўйлагани ҳам йўқ», - деди Мирзиёев.
Шу боис Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов ва биринчи ўринбосари Зафар Эргашев ишдан олинди.
Яна 20 та туман ҳокими бўйича чора кўрилади
Йиғилишда айрим туманларда бандлик масалаларида «жиддий камчиликлар ва кўзбўямачилик» аниқлангани таъкидланди.
Бош вазирга қуйидаги 20 туман ҳокимига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш топширилди:
Яшнобод, Бухоро, Ғиждувон, Косон, Хатирчи, Қумқўрғон, Янгиёл, Ўзбекистон, Гулистон, Яккабоғ, Андижон, Паркент, Тошкент, Нуробод, Учтепа, Чортоқ, Давлатобод, Олтинкўл, Қизириқ, Когон.
Маълумот учун:
• Илҳом Аброров — 2023 йил январидан бери Денов туманига раҳбарлик қилган.
• Файзулла Юсупов — 2023 йил августида Чироқчи тумани ҳокими этиб тайинланган.
Сиёсат
20.11.2025, 09:05
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Тандирларни бузган Шахрихон туман ҳокимига ҳайфсан берилди
Ўзбекистон
03.12.2025, 21:08

Қамоқдаги ҳоким миллионланб пул ажратиш бўйича қарор чиқарди
Ўзбекистон
25.07.2025, 17:32

Фуқарони урган ҳоким жазоланди
Ўзбекистон
03.08.2024, 13:23

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди
Ўзбекистон
03.04.2024, 12:39
машҳур янгиликлар

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
