Қамоқдаги ҳоким миллионланб пул ажратиш бўйича қарор чиқарди
Пора билан қамоққа тушган Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман ҳокими ҳибсдалиги вақтида унинг номидан пул ажратиш бўйича қарорлар чиққан.
Ўзбекистон
25.07.2025, 17:32
Улашиш:
Жорий йилнинг 8 июль куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими ва ҳокимлик бош мутахассиси қўлга олинди. Улар тадбиркорга “Токчилик” Маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудудидаги умумий ўрта таълим мактаби учун ажратилган 1,7 гектар ерда 8 та кўп қаватли уй қуришга рухсат олиб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.
5 июль куни бош мутахассис 10 минг доллар олиб, уни ҳокимга берган. 8 июль куни эса тадбиркордан қолган 20 минг долларни олган ва унга рухсат ҳужжатларини топширган. Шу куни у ҳоким билан ҳокимият биноси олдида учрашган вақтда, иккала мансабдор ҳам пора олишда гумон қилиниб Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинган.
Воқеадан сўнг туман ҳокими депутатлик дахлсизлигидан маҳрум этилиб, унга Жиноят кодексининг 210-моддаси яъни пора олиш, бош мутахассисга эса 168-модда фирибгарлик ва 211-модда пора олишда воситачилик қилиш бўйича жиноят иши очилган.
Ҳибсдаги ҳоким бир эмас 5 қарорга имзо қўйган. Қарорларнинг барчаси маблағ ажратиш билан боғлиқ. Қизиқ томони буларнинг деярли ҳаммаси 9 июль куни қабул қилинган.
8 июль куни чиқарилган қарорга кўра, собиқ ҳоким номидан туман ободонлаштириш бошқармасига жами 120 миллион сўм ажратилган.
9 июль кунги туман ҳокимлиги техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида, девонхона молларини харид қилиш жараёнида вужудга келган қарздорликларни қоплаш, орг-техника воситаларини таъмирлаш ҳамда хўжалик моллари харид қилиш учун 150 миллион сўм туман ҳокимлигига маблағ туман ҳокимлигига ажратилган.
Шу куннинг ўзида оила ва хотин-қизлар бўлимлари моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида яна 100 миллион сўм маблағ туман ҳокимлигига ажратилган.
Жиззах вилоятидаги Отчопар массивида сунъий қопламали мини футбол майдонини қуриш ҳамда Қулписар маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган маданият бўлимига қарашли бинони жорий таъмирлаш каби ишлар учун жами жами 600 миллион сўм маблағни туман ҳокимлигига ажратилган.
Яна моддий техник базасини мустаҳкамлаш, девонхона молларини харид қилиш жараёнида вужудга келган қарздорликларни қоплаш, орг-техника воситаларини таъмирлаш ҳамда хўжалик моллари харид қилиш учун 255 миллион сўм маблағ туман ҳокимлигига ажратилиши ҳақидаги қарор қабул қилинган.
Бу қарорларнинг барчаси собиқ ҳокимнинг ҳибсда эканлиги вақтида қабул қилинган.
Mазкур ҳолатларга Жиззах вилояти прокуратураси расмий муносабат билдириб чиқди.
Муносабатга кўра, ушбу ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тўпланган ҳужжатлар бўйича қонуний қарор қабул қилиниши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Хўш сизнингча бу жиноятга мос жавобгарлик бўладими? Нега ҳоким ҳибсдалиги вақтида шунча маблағ чиқариш бўйича қарорлар қабул қилинди? Ўз фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг ҳамда ПАРАДИГМА.УЗъни кузатишда давом этинг.
Ўзбекистон
25.07.2025, 17:32
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Тандирларни бузган Шахрихон туман ҳокимига ҳайфсан берилди
Ўзбекистон
03.12.2025, 21:08

Жиззахда ҳоким ўринбосари пора билан ушланди
Ўзбекистон
18.08.2025, 10:56

ДХХ: МИБ ходимига ҳукм ўқилди
Ўзбекистон
11.08.2025, 14:41

25 сотих ерни 29 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган мансабдор ушланди
Ўзбекистон
21.07.2025, 20:17

Прокуратура ходими пора билан қўлга тушди
Ўзбекистон
25.06.2025, 12:49

Собиқ судья пора билан қўлга тушди
Ўзбекистон
11.09.2024, 10:43
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Швейцарияда Гулнора Каримова иши бўйича суд бошланади
Ўзбекистон
25.04.2026, 17:29
сўнгги янгиликлар

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?
Жаҳон
25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Маданий
25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин
Спорт
25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?
Жаҳон
25.05.2026, 11:23

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди
Фан-технология
25.05.2026, 09:09

Кремлга алоқадор махфий ахборот операцияларида Ўзбекистон номи ҳам бор
Сиёсат
24.05.2026, 21:22

Европа яна Россия газига қайтадими?
Иқтисодиёт
24.05.2026, 07:21

Руҳий касалликлар 95%га ошди: энг кўп аёллар ва ёшлар азият чекмоқда
Жаҳон
24.05.2026, 06:50

Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг провинциясидаги бекати қайта фаолият бошлади
Жаҳон
23.05.2026, 15:40

27 майга қадар иш ҳақи тўланиши шарт
Ўзбекистон
23.05.2026, 15:21

Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида 90 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
23.05.2026, 12:15

“Озодлик флотилияси” фаоллари қийноқлар ва зўравонликлар ҳақида маълум қилди
Жаҳон
23.05.2026, 09:57

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Яҳудийларга ўлим билан таҳдид қилган эркак қамалди
Жаҳон
22.05.2026, 17:58

БМТ Эбола эпидемияси туфайли Конгога маблағ ва ходимлар юбормоқда
Жаҳон
22.05.2026, 17:31

Судандаги уруш минглаб оилаларни айрилиқ азобига дучор қилди
Жаҳон
22.05.2026, 15:04

“Қуёшга сингиб кетган” – Саодат Исмоилованинг АҚШдаги кўргазмаси
Маданий
22.05.2026, 13:16

Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам ажратилади
Ўзбекистон
22.05.2026, 09:04

Эрон бойитилган урандан воз кечмайди - Хоманаий
Жаҳон
21.05.2026, 17:08

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Швейцарияда Гулнора Каримова иши бўйича суд бошланади
Ўзбекистон
25.04.2026, 17:29
