Қадимий олтин тангаларни пулламоқчи бўлганлар ушланди

Давлат хавфсизлиги хизмати қадимий олтин тангаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган қонунбузарларни қўлга олди.

Улашиш:

Qadimiy oltin tangalarni pullamoqchi boʻlganlar ushlandi

Qadimiy oltin tangalarni pullamoqchi boʻlganlar ushlandi

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идораларини жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Олмазор туманида истиқомат қилувчи, 1966 йилда туғилган А.Х. 100 дона олтин тангаларни Андижон шаҳрида яшовчи, 1963 йилда туғилган Э.С.га 67 минг АҚШ долларига сотган вақтида, уларнинг иккаласи ҳам ашёвий далиллар билан ушланган. 

Шунингдек, фуқаро А.Х.га тегишли автомашинадан қўшимча 37 дона олтин тангалар ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Экспертиза хулосасига кўра, соф оғирлиги жами 776 гр бўлган 5 ва 10 рубль кўринишидаги олтин тангалар нумизматик ашёлар сифатида маданий бойликлар сирасига киради ҳамда бадиий, тарихий аҳамиятга эга ҳисобланади.

"Асллик даражаси 900 ва 916 бўлган мазкур қадимий тангалар 1897-1911 йиллар оралиғида босиб чиқарилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 950 млн сўмни ташкил этади", дейилади хафсизлик хизмати томонидан берилган хабарда.

Аниқланишича, фуқаро Э.С. халқ тилида "Николай" тангалари деб айтиладиган ушбу тарихий, моддий қимматликларни Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятига олиб бориб, сотишни режалаштирган. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 177-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Janubiy Koreyaga ishga yubormoqchi boʻlgan Migratsiya agentligi xodimlari pora qoʻlga tushdi

Жанубий Кореяга ишга юбормоқчи бўлган Миграция агентлиги ходимлари пора қўлга тушди

Миграция агентлигининг Наманган вилояти филиали бош мутахассиси бир гуруҳ фуқароларнинг ишончига кириб, уларни Жанубий Кореяга ишга юбориш эвазига 41 минг AQHS доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон

27.08.2025, 17:28

Soxta DXX xodimi qoʻlga olindi

Сохта ДХХ ходими қўлга олинди

Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништириб,  Намангандаги хусусий корхона номига олиб келинган товарларни Божхона қўмитасидаги танишлари орқали божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиб беришни айтган шахс ушланди.

Ўзбекистон

05.08.2025, 15:34

Тошкент, Наманган ва Қашқадарёда порахўрлар қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан коррупцияга оид бир қатор ноқонуний ҳолатлар аниқланди.

Ўзбекистон

29.07.2025, 14:02

Toshkent va Fargʻona shaharlarida OTMga noqonuniy oʻqishga kiritish holatlari aniqlandi

Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ОТМга ноқонуний ўқишга киритиш ҳолатлари аниқланди

Ўқишга киритиб қўйиш учун 4000 ва 3800 АҚШ доллари олган шахслар қўлга олинди.Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказдилар.

Ўзбекистон

12.07.2025, 11:57

Andijon va Surxondaryoda Soliq boshqarmalarining bosh inspektorlariga nisbatan jinoyat ishlari qoʻzgʻatildi

Андижон ва Сурхондарёда cолиқ бошқармаларининг бош инспекторларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди

Ҳозирда ушбу солиқ идоралари ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ўзбекистон

10.07.2025, 18:00

Toshkent viloyati Kadastr xodimi pora bilan qoʻlga tushdi

Тошкент вилояти кадастр ходими пора билан қўлга тушди

Давлат кадастр палатасининг Тошкент вилояти Оққўрғон тумани филиали кадастр муҳандиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 9 сотих ерни уй-жой қуриш учун рухсат олиб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари талаб қилган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон

23.06.2025, 11:03

сўнгги янгиликлар

Трампнинг юзига “тарсаки” туширган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 13:05

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари нега бўртма?

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари остидаги кичик бўртма тепаликчалар бежиз жойлаштирилмаган. Уларнинг асосий вазифаси — қўл бармоқларини клавиатурага қарамасдан тўғри жойлаштиришга ёрдам бериш.

Фан-технология

18.03.2026, 12:44

Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин

Олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосида таълим олган битирувчиларни ишга тақсимлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида амалдаги тартибга муҳим ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда.

Таълим

18.03.2026, 11:20

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити санаси бўйича дастлабки маълумот эълон қилинди

Ўзбекистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити санасига оид дастлабки маълумотлар эълон қилинди. Унга кўра, байрам 20 март кунига тўғри келиши кутилмоқда. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 10:06

Омбудсман кўмагида фуқаро ишга тикланди ва 21,3 млн сўм ундирилди

Ишдан ноқонуний бўшатилган фуқаро ўз ҳуқуқларини тиклаш юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилди. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 09:46

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Маросимда асосий ғолиб режиссёр Пол Томас Андерсоннинг "Жанг кетидан жанг" филми бўлди, у бир нечта мукофотларга сазовор бўлди, жумладан, асосий номинациялар бўйича ҳам, деб хабар беради Hollywood Reporter.

Маданий

17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди

Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган 22 ёшли аёл кўп қаватли турар-жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетди.

Ўзбекистон

17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади

Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланган ушбу марказнинг расмий очилиш маросими бугун, 17 март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?

Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасида бошланган уруш қисқа вақт ичида бутун минтақани қамраб олган катта фожиага айланди. Бу тўқнашув қўшни давлатларга ҳам таъсир қилди. Лекин энг оғир зарбалардан бири Ливанга тўғри келмоқда.

Жаҳон

16.03.2026, 13:52

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43