updated: 22.03.2026, 19:35

Қорақалпоғистонда аёл укаси билан келишиб, эрини ваҳшийларча ўлдирди

Қорақалпоғистонда аёл укасига ўзининг турмуш ўртоғини болта билан чопиб ташлашини буюрди. Бу ҳақда "Zamon" дастурида маълум қилинди

Улашиш:

Qoraqalpogʻistonda ayol ukasi bilan kelishib, erini vahshiylarcha oʻldirdi

Qoraqalpogʻistonda ayol ukasi bilan kelishib, erini vahshiylarcha oʻldirdi

Унда айтилишича, аввалдан эр-хотин ўртасида ўзаро оилавий жанжаллар бўлиб турган. Шундай жанжалларнинг бирида аёл Тошкент шаҳрида яшовчи укасидан унинг ёнини олишини, эрининг унга бўлган тажовузини қай йўл билан бўлмасин ҳал қилиб беришини сўраган. Шундан кейин ука Тошкентдан опасини уйига келиб, бир-икки кун яшаган. Сўнг поччасини ўлдириш учун қулай вақтни кутган.

"Режа билан ҳаракат қилган опа-ука ухлаб ётган эркакни болта билан уриб, унга оғир тан жароҳати етказган", дейилади лавҳада.

Юқоридаги ҳолат юзасидан суд иши ўтказилган. Унга мувофиқ аёл Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан етти йил муддатга, унинг укаси эса Жиноят кодекснинг 97-моддаси 2-қисмининг "в", "ж" бандлари билан 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

мавзуга оид янгиликлар

Қорақалпоғистонда уч киши ис газидан ҳалок бўлди

Уйни иситиш учун қўлбола иситиш печи ўрнатилиб, унинг мўриси кесиб ташланган ва печ мўрисиз ҳолда газ тармоғига уланган. Оқибатда газ ёнишидан ҳосил бўлган ис гази уй ичига тўпланган. 

Ўзбекистон

16.12.2025, 16:04

Qoraqalpogʻistonda yakuniy imtihon oʻqituvchiga qimmatga tushdi

Қорақалпоғистонда якуний имтиҳон ўқитувчига қимматга тушди

Шунинг эвазига 18,3 миллион сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан  ушланган.Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда талабаларни якуний имтиҳондан ўтказиб беришни ваъда қилган ўқитувчи ушланди.

Ўзбекистон

18.07.2025, 12:40

DXX: Hokim oʻrinbosari hamda agentlik va inspeksiya xodimlari ushlandi

ДХХ: Ҳоким ўринбосари ҳамда агентлик ва инспекция ходимлари ушланди

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимининг ўринбосари Тахиатош туманида фаолият олиб бораётган қизилмия илдизларини қайта ишлашга ихтисослашган МЧЖ раҳбарига қизилмия илдизини етиштириши учун Беруний тумани ҳудудидан 150 гектар ер майдони ажратиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўзбекистон

08.07.2025, 10:52

Qoraqalpogʻistonda rossiyalik jurnalist qoʻlga olindi

Қорақалпоғистонда россиялик журналист қўлга олинди

Кеча, 1 декабрь куни Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида россиялик журналист Алексей Пивоваровнинг суратга олиш гуруҳи ва "Hook.report" интернет нашри журналисти Фарида Махсетова қўлга олинди. Бу ҳақда "Hook.report" нашри маълум қилди.

Ўзбекистон

02.12.2024, 10:14

Qoraqalpogʻistonda yoʻlovchi poyezdi yonib ketdi

Қорақалпоғистонда йўловчи поезди ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидан ўтаётган Мангистау – Нукус йўловчи поездида ёнғин чиққани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси ахборот хизмати муносабат билдирди.

Ўзбекистон

25.09.2024, 16:18

Shavkat Mirziyoyev Qoraqalpogʻistonga nega bordi?

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга нега борди?

Кеча, 19 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига расмий ташриф буюрди. Давлат раҳбарининг ташрифидан асосий мақсад ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини кўздан кечириш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ва маҳаллалардаги аҳоли ҳаёти билан танишиш эканлиги билдирилди. 

Ўзбекистон

20.08.2024, 16:54

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45