Қорақалпоғистонда уч киши ис газидан ҳалок бўлди

Уйни иситиш учун қўлбола иситиш печи ўрнатилиб, унинг мўриси кесиб ташланган ва печ мўрисиз ҳолда газ тармоғига уланган. Оқибатда газ ёнишидан ҳосил бўлган ис гази уй ичига тўпланган.

 

Улашиш:

2025 йил 13 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Саманкўл маҳалласи Фахрийлар кўчасида жойлашган уйда уч киши ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, фуқаро А.Ж мазкур уйни ижарага олиб, икки нафар набираси билан яшаб келган. Уйни иситиш мақсадида фуқаро томонидан қўлбола иситиш печи ўрнатилган.

Маълум қилинишича, печнинг мўриси кесиб ташланиб, у бошқа хонага кўчирилган ва мўрисиз ҳолда газ тармоғига уланган. Натижада газ ёнишидан ҳосил бўлган тутун — ис гази уй ичига тўпланган.

Оқибатда фуқаро А.Ж ва унинг набиралари — 14 ёшли А.С (8-синф ўқувчиси) ва 10 ёшли А.Қ (4-синф ўқувчиси) кучли заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳодиса юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Qoraqalpogʻistonda yakuniy imtihon oʻqituvchiga qimmatga tushdi

Қорақалпоғистонда якуний имтиҳон ўқитувчига қимматга тушди

Шунинг эвазига 18,3 миллион сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан  ушланган.Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда талабаларни якуний имтиҳондан ўтказиб беришни ваъда қилган ўқитувчи ушланди.

Ўзбекистон

18.07.2025, 12:40

DXX: Hokim oʻrinbosari hamda agentlik va inspeksiya xodimlari ushlandi

ДХХ: Ҳоким ўринбосари ҳамда агентлик ва инспекция ходимлари ушланди

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимининг ўринбосари Тахиатош туманида фаолият олиб бораётган қизилмия илдизларини қайта ишлашга ихтисослашган МЧЖ раҳбарига қизилмия илдизини етиштириши учун Беруний тумани ҳудудидан 150 гектар ер майдони ажратиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўзбекистон

08.07.2025, 10:52

Samarqandda oltin qazib olmoqchi boʻlgan ikki fuqaro halok boʻldi

Самарқандда олтин қазиб олмоқчи бўлган икки фуқаро ҳалок бўлди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида кондан ноқонуний равишда олтин қазиб олмоқчи бўлган беш нафар фуқародан икки нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда PARADIGMA.UZ'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Ўзбекистон

13.01.2025, 11:34

Qoraqalpogʻistonda rossiyalik jurnalist qoʻlga olindi

Қорақалпоғистонда россиялик журналист қўлга олинди

Кеча, 1 декабрь куни Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида россиялик журналист Алексей Пивоваровнинг суратга олиш гуруҳи ва "Hook.report" интернет нашри журналисти Фарида Махсетова қўлга олинди. Бу ҳақда "Hook.report" нашри маълум қилди.

Ўзбекистон

02.12.2024, 10:14

Qoraqalpogʻistonda yoʻlovchi poyezdi yonib ketdi

Қорақалпоғистонда йўловчи поезди ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидан ўтаётган Мангистау – Нукус йўловчи поездида ёнғин чиққани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси ахборот хизмати муносабат билдирди.

Ўзбекистон

25.09.2024, 16:18

Qoraqalpogʻistonda ayol ukasi bilan kelishib, erini vahshiylarcha oʻldirdi

Қорақалпоғистонда аёл укаси билан келишиб, эрини ваҳшийларча ўлдирди

Қорақалпоғистонда аёл укасига ўзининг турмуш ўртоғини болта билан чопиб ташлашини буюрди. Бу ҳақда "Zamon" дастурида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

17.09.2024, 16:54

сўнгги янгиликлар

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов ўз Фейсбук саҳифасида пост жойлаб, 2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори қарори билан у маъмурий жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди. 

Ўзбекистон

10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида можаро кучайиб бораётган бир пайтда Покистон қайси томонни танлайди? Бир томонда ўзаро ҳарбий шартнома тузган Саудия Арабистони, иккинчи томонда эса узун чегара ва мураккаб алоқаларга эга Эрон.

Жаҳон

10.03.2026, 13:04

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Human Rights Watch маълумотига кўра, 2026 йил 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳри устидан оқ фосфорли артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланган.

Жаҳон

10.03.2026, 12:26

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак

АҚШ президенти Дональд Трамп Австралия ҳукуматини Эрон аёллар терма жамоаси футболчиларига сиёсий бошпана беришга чақирди. Агар Австралия спортчиларга бошпана бермаса, буни АҚШ амалга оширади, деди у. 

Жаҳон

10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди

Лондон халқаро молиявий биржасида 2026 йил май ойида етказиб бериладиган Brent нефти фьючерслари нархи 2022 йил 30 августдан бери илк бор бир баррел учун 102 доллардан ошди.

Иқтисодиёт

10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда

Бахтиёр Шуҳратович Фозилов Eriell Group, Enter Engineering, Saneg ва Ferkensco каби йирик компанияларнинг асосий акциядорларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон

09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов

Ҳурмуз бўғозида юзага келган кескин вазият глобал савдо ва энергетика бозорларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда Форс кўрфази ҳудудида 250 га яқин кема тўхтаб қолгани дунё таъминот занжирлари ва нефть нархларига босимни кучайтирмоқда.

Иқтисодиёт

09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин

Ўзбекистонда жазо ўтаётган аёлларга олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаросининг TikTok тармоғига жойлаган видеоси ҳамда унинг полиция томонидан ушлангани ҳақида турли хабарлар тарқалди. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg

Ғарбий Осиёдаги беқарорлик кучайиб, Эроннинг АҚШ ва Исроил зарбаларига жавоб қайтариши логистика муаммоларини келтириб чиқарди.

Иқтисодиёт

08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимова келинлик сепига одатдагидек турли маиший буюмлар эмас, балки 800 та илмий ва бадиий китоб қўшиб олиб келди.

Маданий

08.03.2026, 07:37

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.

Венгрия етти нафар украинликни ва иккита бронирланган автомашинани, уларда миллионлаб евро нақд пул ва 9 кг олтин бўлган, тўхтатди ва пул ювиш ҳолатини ўрганиш бўйича тафтиш очди. Киев Орбанни сиёсий мотивланган провокацияда айбламоқда, Зеленский бош вазирга таҳдид қилди ва Будапештда шок ҳамда сиёсий кескинлик келтирди. 

Иқтисодиёт

07.03.2026, 14:42