updated: 22.03.2026, 14:25

Рўмол ўраган эркаклар: Ўзбекистонда аёллар кийимида юрган яна бир эркак ушланди

Ўзбекистонда кўча-кўйда юзига ниқоб таққан аёлларга дуч келишингиз табиий ҳол, бу одамлар учун сўнгги вақтларда янгилик бўлмай қолди. Лекин ниқоб, яъни бурқа ичида аёллар эмас, эркакларнинг бўлишичи? Содда қилиб айтганда, буни телбалик деб баҳолаш мумкин. Аммо Ўзбекистонда бундай ҳолатлар тез-тез кузатилмоқда. 

Улашиш:

Roʻmol oʻragan erkaklar: Oʻzbekistonda ayollar kiyimida yurgan yana bir erkak ushlandi

Roʻmol oʻragan erkaklar: Oʻzbekistonda ayollar kiyimida yurgan yana bir erkak ushlandi

Андижон ИИБга кўра, Андижон шаҳридаги болалар боғида Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи эркак аёлларга хос кийиниб, юзини тўсиб олган. У бу қилмиши учун маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-4-моддаси (жамоат жойларида шахсини идентификатсия қилиш имконини бермайдиган кўринишда бўлиш) айби билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорда жаримага тортилган. 

Шунингдек, жорий йилнинг 19 июнь куни пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган "Чорсу" бозори олдида таниб бўлмас даражада юзини тўсиб, йўлда кетаётган фуқаро ИИО ходимлари томонидан ушланади. Дастлаб у ходимларга хизмат вазифасини бажаришига рухсат бермасдан қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг, фуқаро шахсини аниқлаш учун ИИБ биносига олиб кетилган. Мазкур жараёнда унинг аёл эмас, эркак эканлиги маълум бўлган. 

20 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида унга қарши очилган маъмурий иш кўриб чиқилган. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-4-моддаси (жамоат жойларида шахсини идентификатсия қилиш имконини бермайдиган кўринишда бўлиш) ҳамда 195-моддаси (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этишда айбдор деб топилган. Унга БҲМнинг 10 баравари (3 млн 400 минг сўм) миқдорида жарима жазоси ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 

Бундан ташқари, 23 июль куни ҳам Қўйлиқ деҳқон бозори ерости йўлида юзини беркитиб, аёллар кийимини кийиб олган эркак ИИО ходимлари томонидан ушланган. Мазкур фуқарога 7 сутка маъмурий қамоқ ҳамда 3,4 млн сўм жарима жазоси тайинланган. 

Юқорида келтирилган фуқароларнинг нима сабабдан аёлларнинг кийимини кийиниб, юзини беркитгани очиқланмаган. Ҳозирда мазкур ҳолатлар одамлар томонидан турли талқинларга сабаб бўлмоқда. Ҳатто улар орасида бундай ҳодисалар атайлаб уриштирилаётганини таъкидлаётганлар ҳам бор. 

Маълумот учун, 2023 йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистонда жамоат жойларида юзни тўсиб юришга қарши қонун кучга киритилган. Mаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги 184-4-моддасига асосан бурқа ёки ниқоб таққанларга нисбатан иш очилишини таъкидланган.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой

Тошкентда реновация дастурига киритилган уйлар мулкдорларига Янги Тошкентда аввалги хонадони майдонининг 150 фоизигача бўлган янги уй-жойлар таклиф этилиши мумкин.

Ўзбекистон

16.11.2026, 17:32

ҚҚСни қайта ҳисоблаш бўйича янги қарор

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди

2027 йил 1 январдан айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСини солиқ органларидаги ортиқча тўловлар ҳисобидан қоплаши мумкин бўлади. Янги тартиб кимларга тегишли? 

Иқтисодиёт

16.11.2026, 15:22

Об-ҳаво маълумоти Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат ўзгаради

Ўзгидромет 16–20 ноябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Ўзбекистон

16.11.2026, 12:39

Йиғлаётган Бангладешлик аёл

Ҳиндистонда мусулмонлар депортация ва ҳибс хавфига дуч келмоқда

Ҳиндистонда сайловчилар рўйхатини қайта кўриб чиқиш жараёнида 130 миллион кишининг номи ўчирилган.

Жаҳон

16.11.2026, 11:02

Mobil bank ilovasi orqali onlayn to‘lovni amalga oshirish.

Банк иловаларидан фойдаланишда биометрия талаби ўзгарди

Энди P2P ўтказмаларда OTP-код ҳар доим ҳам талаб қилинмайди. Банк иловаларида рўйхатдан ўтиш ва карталарни бириктириш тартиби ҳам ўзгарди.

Иқтисодиёт

16.11.2026, 10:31

OIV

Тошкентда ОИВ юқтирган беморлар қанча?

Тошкентда 9 ойда 300 дан ортиқ ОИВ юқтириш ҳолати аниқланди. Шундан 233 нафари (75,9 фоизи) жинсий йўл билан юққан.

Ўзбекистон

16.11.2026, 10:21

Шоҳрух Ғиёсов

Шоҳрух Ғиёсов нега лавозимидан озод этилди?

Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов эгаллаб турган лавозимини тарк этди. 

Ўзбекистон

15.11.2026, 17:09

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда

Гуманитар ташкилотлар ва тиббиёт ходимлари қамал сабаб аҳолининг шифохоналарга етиб бориши қийинлашгани, ичимлик суви ва дори-дармон танқислиги эса юқумли касалликлар тарқалишини тезлаштираётганидан огоҳлантирмоқда.

Жаҳон

14.11.2026, 14:21

Jensen Xuang Nvidia’dan ketdi

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?

Дунёдаги энг қиммат компанияни бошқарган Женсен Хуанг Nvidia’даги фаолиятини якунлади. Унинг кетиши ортидан Nvidia раҳбарияти, келажаги ва СИ бозорида янги саволлар пайдо бўлди.

Жаҳон

14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади

АҚШ, Хитой ва Россия раҳбарлари тарихда илк бор уч томонлама учрашув ўтказиши кутилмоқда. Уч давлат раҳбари Эрондаги уруш ва ядровий қуролларни назорат қилиш масалаларини муҳокама қилади.

Жаҳон

14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди

АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) 2026 молиявий йилида 483,2 минг кишини мамлакатдан чиқариб юборди. Ҳибсга олинганлар сони эса 491 мингдан ошди.

Жаҳон

13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?

Тошкентда йўл ҳаракатига халақит берадиган жойларда қолдирилган автомобиллар ягона электрон тизим орқали эвакуация қилинади. Машинани жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон тўлов ва QR-кодли рухсатнома талаб этилади.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:32

Qaşqadaryodagi sun’iy muzliklar

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?

Ўзбекистонда илк сунъий музлик Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ишга туширилиб, 60 га яқин хонадонни сув билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?

OPEC+ мамлакатлари октябрь ойида нефть қазиб олишни кунига 2,04 миллион баррелга оширди. Бу кўрсаткич Эронга қарши АҚШ ва Исроил уруши бошланишидан олдинги даражага яқинлашди.

Иқтисодиёт

13.11.2026, 09:04

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →