Сенат: Каттақўрғон шаҳри ҳудуди кенгайтирилади

Шаҳар ҳудудининг кенгайиши натижасида Каттақўрғон ўрта шаҳарлар тоифасидан катта шаҳарлар тоифасига ўтказилиб, урбанизация жараёнларини тезлаштириш имкони яратилади.

Улашиш:

Сенат ялпи мажлисида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон ва Нуробод туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Ушбу масала аҳолига муносиб яшаш шароитини яратиш, бунинг учун муҳандислик-коммуникация тизимлари, шунингдек, ижтимоий соҳа (мактаб, боғча, касалхона) объектларини барпо этиш, янги иш ўринларини яратишда муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Таъкидланганидек, Каттақўрғон шаҳри Самарқанд вилоятининг географик нуқтаи назардан шимолий-ғарбида жойлашган бўлиб, бугунги кунда шаҳар аҳолиси сони қарийб 95 минг кишини, умумий ер майдони 4,4 минг гектарни ташкил этади.

Шаҳар аҳолисининг ўсиш суръати охирги 5 йилда ҳар йили ўртача 1,1 минг кишини ташкил этмоқда. Бундан ташқари, Каттақўрғон шаҳрида доимий рўйхатдан ўтмаган 4 мингга яқин аҳоли ва талабалар истиқомат қилади. Аҳоли зичлиги 1 квадрат километр майдонга 9,5 кишига тўғри келиб, Самарқанд вилояти бўйича аҳолиси энг зич жойлашган ҳудуд ҳисобланади.

Шу боис, Сенат қарори лойиҳасида Каттақўрғон шаҳар ҳудудини кенгайтириш мақсадида унга чегарадош бўлган Каттақўрғон туманидан 1,9 минг гектар ва Нуробод туманидан 971 гектар, жами 2,9 минг гектар ер майдонини шаҳар таркибига ўтказиш, шунингдек, Нуробод туманининг Каттақўрғон тумани билан чегарадош бўлган ҳудудларидан 600 гектар ер майдонини Каттақўрғон туманига ўтказиш назарда тутилмоқда.

Шаҳар ҳудудининг кенгайиши натижасида Каттақўрғон ўрта шаҳарлар тоифасидан катта шаҳарлар тоифасига ўтказилиб, шаҳар аҳолиси учун қулай шароитлар яратиш, хусусан, янги инфратузилма объектлари ҳамда кўп қаватли турар жой комплекслари барпо этиш, урбанизация жараёнларини тезлаштириш имкони яратилади. Янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилади ҳамда қўшимча иш ўринлари яратилади.

Хусусан, 50 гектар майдонда “Ургут” эркин иқтисодий саноат зонаси филиали, шунингдек, 30 гектарда 3 та кичик саноат зонаси ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Муҳокама якунида мазкур масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон

07.09.2025, 12:45

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Неймар умрида кўрмаган одамдан 1 млрд доллар мерос олади

Бразилиялик футбол юлдузи Неймар умрида кўрмаган одамдан 1 миллиард доллар мерос олади.

Спорт

07.09.2025, 16:58

ДХХга ишга киритишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Қашқадарё ва Самарқандда давлат хавфсизлик органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб пул олган шахслар қўлга олинди.

Ўзбекистон

06.09.2025, 21:30

Давлат тилига риоя этиш талабларини бузган тадбиркорларга нисбатан чора кўрилди

Ўзбекистон Республикасида ўзбек тили давлат тили мақомига эга бўлиб, “Давлат тили ҳақида”ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан унинг қўлланилиши қатъий тартибга солинган.

Ўзбекистон

06.09.2025, 18:26

Ўзбекистон ва Полша автотранспорт эҳтиёт қисмларини биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Даврон Ҳидоятов ва Полша Автомобил саноати уюшмаси президенти Якуб Фариш ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Иқтисодиёт

06.09.2025, 14:37

Майк Тайсон – Флойд Мейвезер жанги тасдиқланди + ПОСТЕР

Бокс афсонаси Майк Тайсон Жейк Полга қарши кечган даромадли жангидан кейин пул исини олган кўринади.

Спорт

06.09.2025, 11:51

Тошкент–Абакан йўналишида тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўйилади

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули Аслам Акбаров Россиянинг Хакасия Республикаси раҳбари Валентин Коновалов билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон

06.09.2025, 10:07

Бош прокурор: 11,2 миллиард сўмлик иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловлар талон-торож қилингани аниқланди

Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг прокуратура органларининг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Ўзбекистон

05.09.2025, 20:38

Қирғизистондан наркотик моддалар олиб келиб, сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Қўрғонтепалик оғуфурушлардан бири гиёҳванд моддани ўзининг автомашинасида олиб кетаётган вақтида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ўзбекистон

05.09.2025, 19:34

Ўзбекистонга гуруч асосан қайси давлатдан импорт қилинади?

Ўзбекистонда ҳам гуруч етиштирилади, аммо иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг чекланиши, экин майдонларининг қисқариши каби омиллар гуруч ҳосилдорлигига таъсир кўрсатмоқда. 

Иқтисодиёт

05.09.2025, 18:35

Андижон, Тошкент ва Сурхондарёда хавфли дориларни сотаётганлар қўлга олинди

Тезкор тажбирлар натижасида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди. 

Ўзбекистон

05.09.2025, 17:42

Андижон туманида содир бўлган ҳодиса тўғрисида маълумот

Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига 12:13 да етиб бориб, ёнғин соат 12:26 да ўраб олинган ҳамда 13:03 да бартараф этилган.

Ўзбекистон

05.09.2025, 16:55