updated: 22.03.2026, 04:29

Бош прокурор: 11,2 миллиард сўмлик иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловлар талон-торож қилингани аниқланди

Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг прокуратура органларининг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Улашиш:

Бош прокурор: 11,2 миллиард сўмлик иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловлар талон-торож қилингани аниқланди

Ушбу масала юзасидан сўзга чиққан Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев прокуратура органлари томонидан ҳисобот йилида ижтимоий соҳадаги қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади.

– Хусусан, 489 нафар фуқарога 3,8 миллиард сўмлик кечиктирилган иш ҳақи ва бошқа тўловлар ундириб берилди, –  деди Н.Йўлдошев. – 11,2 миллиард сўмлик иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловлар талон-торож қилингани аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди. Иқтисодий соҳада қонунийликни мустаҳкамлаш, айниқса, инвестиция дастурлари ижросини сўзсиз таъминлаш, энергия ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш, “яширин” иқтисодиёт шаклланишининг турли усул ва каналларини аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Тадбиркорлар ва хорижий инвесторларнинг 29 минг 451 нафарига қонун устуворлиги, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш борасида амалий ёрдам кўрсатилди. 

Прокурорларнинг суд процессларидаги иштироки, коррупцияга қарши курашиш борасида кўрилаётган чоралар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш, тергов ва тезкор-қидирув фаолияти бўйича амалга оширилган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу масала юзасидан фикр билдирган Сенат Раиси Танзила Норбоева бундан бир неча йил муқаддам таълим тизимида, давлат харидлари соҳасида коррупция даражаси юқори бўлганини қайд этди. Бунга барҳам бериш учун Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши доирасида Бош прокуратура билан ҳамкорликда тизимли ишлар амалга оширилгани натижасида айнан шу йўналишларда коррупция ҳолатлари кескин камайди. Бу борадаги ишларни янада кучайтириш ва чуқурлаштириш зарур. 

Сенаторларнинг коррупция ҳолатлари ҳақида хабар берилганда қандай чоралар кўрилиши, хабар берган шахслар ҳимояси қандай таъминланишига оид саволларига жавобан Бош прокурор бундай ҳолатларда зудлик билан зарур чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Хабар тасдиғини топганда, айбдорларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилмоқда. Муҳими, бундай хабарларни прокуратура органларига юбориш учун зарур имкониятлар яратилган. Ишонч телефони, коррупция ҳақида хабар беришга мўлжалланган ботлар ишга туширилган. Хабар берувчилар шахси сир тутилади, ҳимояси таъминланади. 

Сенаторлар томонидан прокуратура органлари фаолиятининг айрим йўналишларида назоратни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Хусусан, аҳоли соғлиғини сақлаш, репродуктив саломатлигини асраш, қолаверса, юқумли касалликларнинг олдини олиш борасида ўтказилган назорат тадбирлари етарли самара бермагани, оналар ўлими сони Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ҳамда Хоразм вилоятларида ошгани танқид қилинди. 

Жиноятчиликка қарши курашиш, мамлакатда криминоген вазият барқарорлигини сақлаш, тезкор-қидирув, суриштирув ва дастлабки тергов фаолиятини юритишда ҳам камчиликлар мавжудлиги қайд этилди. Жумладан, содир этилган 67 мингдан ортиқ жиноятнинг қарийб

62 фоизини олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар ташкил қилган.

Бундай жиноятларнинг умумий жиноятчилик кўрсаткичидаги улуши Фарғона вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида 65 фоизга, Наманганда эса қарийб 70 фоизга етган.

Сенаторлар прокуратура органлари томонидан соғлиқни сақлаш, юқумли касалликларнинг олдини олиш, репродуктив саломатликни, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан таъсирчан назорат ўрнатиш, ёшлар ва хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида назоратни янада кучайтириш бўйича тавсиялар берди. 

Муҳокама якунида Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон

05.09.2025, 20:38

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Янгийўлда 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган текширув жараёнида фуқаро М.П. томонидан йирик миқдорда ноқонуний электр энергияси ишлатилгани аниқланди.

Ўзбекистон

24.10.2025, 15:09

ДХХ: Тошкент вилоятида прокуратура ходимлари 25 минг доллар билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) томонидан давлат тузилмаларидаги коррупция ҳолатларига қарши кураш доирасида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон

09.10.2025, 13:21

Бош прокуратура: 248 минг нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди

Айбдор шахслардан фуқаролар ва давлат манфаатларига етказилгани аниқланган 1,3 триллион сўмлик зарарнинг ундирилиши таъминланган. 

Ўзбекистон

24.07.2025, 09:02

Piskentdagi koloniyada qiynoqqa solingani aytilgan mahkumda tan jarohati aniqlanmadi — Bosh prokuratura

Пискентдаги колонияда қийноққа солингани айтилган маҳкумда тан жароҳати аниқланмади — Бош прокуратура

Тошкент вилоятидаги 50 сон манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган 36 ёшли маҳкум Т.И. колония ходимлари томонидан қийноққа солиниб, сўнг асоссиз равишда интизомий бўлинмага жойлаштирилгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Ўзбекистон

27.03.2025, 10:53

Bosh prokuratura OAV vakillarini ogohlantirdi

Бош прокуратура ОАВ вакилларини огоҳлантирди

Бош прокуратура ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан прокуратура фаолиятига тегишли бўлган тергов тадбирларини ёритишда фақат вакиллик органининг ахборот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотлар асосида ёритишни сўради.

Ўзбекистон

28.10.2024, 09:57

Prokuratura 87,7 mlrd. soʻmlik energiya resurslari tolon-toroj qilinganligini fosh etdi

Прокуратура 87,7 млрд. сўмлик энергия ресурслари толон-торож қилинганлигини фош этди

Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик устидан назорат йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон

02.05.2024, 16:10

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45