Шаҳноза Мирзиёеванинг мушуги йўқолиб-топилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизи, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёеванинг мушуги йўқолиб-топилди.
Ўзбекистон
13.10.2025, 10:21
Улашиш:

У 11 октябрь куни мушуги Қорасув-1 (собиқ Луначарский) ҳудудида йўқолганини эълон қилган эди. Шаҳноза Мирзиёева фуқароларга мурожаат қилиб, уни топишда ёрдам сўради, мушук оила билан йиллар давомида бирга яшаган ва айниқса болалар учун жуда қадрли бўлганини таъкидлади. Оила бутун маҳаллани айланиб чиққан ва эълонлар ёпиштирган, лекин ҳеч қандай натижа бўлмаган. Шундан сўнг Мирзиёева Instagram-саҳифаси орқали эълон берди.
Мазкур эълон Интернетнинг ўзбек сегментида қизғин муҳокамаларга, айрим ҳолларда ҳазил-мутойибаларга сабаб бўлди. Орадан кўп ўтмай мушук топилгани эълон қилинди.
“Мушугимиз топилди. У энди уйда ва мен ниҳоят хотиржам бўлдим”, дея ёзди Мирзиёева. Унинг қўшимча қилишича, мушук 11 октябрдан бери тинимсиз излаб чиқилган.
“Мўжиза рўй берди. Ўзбекистоннинг барча бефарқ бўлмаган фуқароларига чин қалбимдан миннатдорлик билдираман. Атрофимизда шунчалик яхшилик, меҳр ва инсонийлик борлигини ҳис қилдим! Сизлар эълонни тарқатиб, илиқ сўзлар билан қўллаб-қувватладингиз, ижтимоий тармоқларда бўлишдингиз, қўнғироқ қилдингиз ва ёрдам қўлини чўздингиз. Ҳар бир хабар, ҳар бир репост аҳамиятсиз қолмади. Сизнинг меҳр ва ғамхўрлигингиз туфайли севимли мушугимиз яна уйимизда”, дея хурсандчилик билан пост қолдирган Мирзиёева.
Таъкидланишича, мушук излаш ортидан кўплаб яхши инсонлар бирлашган, ёрдам қўлини чўзган.
“Бундай дамларда атрофимизда қанчадан-қанча меҳрибон ва самимий инсонлар борлигини яна бир бор ҳис этдим. Ҳаммангизга катта раҳмат. Кичик дўстларингизни асранг. Биз уларни қўлга ўргатганмиз ва улар учун жавобгармиз”, дея ўз постини якунлаган Шаҳноза Мирзиёева.
Ўзбекистон
13.10.2025, 10:21
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича қонунчиликка ўзгартишлар киритиш ташаббуси билан чиқмоқдамиз — Шаҳноза Мирзиёева
Ўзбекистон
24.07.2025, 17:26

Тошкентда мушукни автомобиль деразасидан улоқтирган эркак жавобгарликка тортилди
Ўзбекистон
21.06.2025, 11:25

Қаровсиз кучук-мушукларга бошпана ёки озуқа беринг — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Ўзбекистон
14.10.2024, 14:54
машҳур янгиликлар

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56
сўнгги янгиликлар

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.
Иқтисодиёт
07.03.2026, 14:42

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Замонавий урушнинг хавфли қуроли: Навигация бузилди, юзлаб кемалар ортда қолди
Жаҳон
07.03.2026, 14:12

Дубай парвозлари тикланмоқда: Emirates яқин кунларда тўлиқ фаолиятга қайтишни режалаштирмоқда
Жаҳон
07.03.2026, 13:27

Ирина Матвиенко “Дўстлик” ордени билан тақдирланди
Ўзбекистон
07.03.2026, 13:14

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ўзбекистонга совуқ антициклон кириб келмоқда
Ўзбекистон
07.03.2026, 12:53

Путин Эрон президенти билан суҳбатлашди: Теҳрон Россиядан ёрдам кутмоқда
Жаҳон
07.03.2026, 11:18

Ангренда фожиа: дайди итлар 8 ёшли болага ҳужум қилди
Ўзбекистон
07.03.2026, 10:27

Трамп Эронга янги раҳбар танлови ҳақида баёнот берди
Жаҳон
06.03.2026, 16:56

Эрон нега Озарбайжонни нишонга олди?
Жаҳон
06.03.2026, 16:44

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09
машҳур янгиликлар

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56
