Deutsche Bank: Трамп ва Эпштейннинг Россия билан алоқалари ошкор бўлди
Deutsche Bank’нинг 15 миллиондан ортиқ ички ҳужжати тарқалиб кетиши банкнинг АҚШ президенти Дональд Трамп ва жинсий жиноятларда айбланган Жеффри Эпштейн билан молиявий алоқалари ҳақида янги маълумотларни ошкор қилди.
Сиёсат
18.11.2026, 16:45
Улашиш:

Ҳужжатларда Эпштейн билан боғлиқ 582 миллион долларлик шубҳали операциялар ва Трамп компанияларига алоқадор тўловлар қайд этилган.
Халқаро журналистлар консорциуми томонидан ўтказилган «Inside Deutsche Bank» суриштируви натижалари 17 ноябрь куни эълон қилинган. Текширув икки нафар ҳуштак чалувчи тақдим этган 15 миллиондан ортиқ ички ҳужжат, жумладан, қарийб 9 миллион электрон хат, йиғилиш баённомалари, мижозларни текшириш материаллари ва молиявий жиноятларга оид ҳисоботларга асосланган. Маълумотлар 230 дан ортиқ журналист ва 50 га яқин ОАВ билан бўлишилган.
Ҳужжатларнинг бир қисми АҚШ прокуратураси ва молиявий жиноятларга қарши курашувчи идораларга ҳам топширилган. Суриштирувчилар маълумотларнинг ошкор этилиши жамоатчилик манфаатига хизмат қилишини билдирган.
Трамп компаниялари ва шубҳали молиявий операциялар
Суриштирувда Трампга тегишли компаниялар иштирокидаги 3 миллион доллардан ортиқ операциялар аниқланган. Улар орасида Россия ва Озарбайжон билан боғлиқ пул ювиш тармоқларига алоқадор бўлиши мумкин бўлган тўловлар ҳам бор. Le Monde нашри ҳужжатлар Трамп компаниялари билан Озарбайжоннинг «Laundromat» деб аталувчи пул ювиш тармоғи ўртасидаги шубҳали операцияларга оид бевосита далилларни кўрсатишини ёзди.
Deutsche Bank Трампга 1990-йиллар бошида унинг бизнесларида бир қатор банкротлик ва қарзларни тўламаслик ҳолатлари кузатилганига қарамай, кўп йиллар давомида кредитлар ажратган. 2021 йил январь ойига келиб, банк Трамп компаниясининг энг йирик кредитори бўлиб, унинг қарийб 340 миллион доллар қарзи мавжуд эди.
2021 йил 6 январда Трамп тарафдорлари АҚШ Конгрессида Жо Байденнинг президентлик сайловидаги ғалабасини тасдиқлаш жараёнини тўхтатишга уринганидан кейин банк у билан ҳамкорликни тўхтатган. Шунингдек, Financial Times маълумотига кўра, Deutsche Bank 2017 йилда Трампнинг солиқ ҳужжатини адашиб бошқа мижоз бухгалтериясига юборган ва бу ҳақда унга хабар бермаган. Трамп ушбу маълумот ошкор этилганига муносабат билдириб, банк бундай қилмаслиги кераклигини айтган.
Ҳужжатларда Трамп ҳисоблари банк томонидан алоҳида назоратга олингани ҳам кўрсатилган. 2019 йилда The New York Times нашри банк Трамп билан боғлиқ шубҳали операциялар ҳақида АҚШ ҳукуматини хабардор қилмагани тўғрисида ёзган эди. Банк ўшанда ички текширувчиларга бундай хавотирларни юқори раҳбариятга етказиш тақиқланмаганини билдирган.
Эпштейн билан боғлиқ 582 миллион долларлик операциялар
Ҳужжатларда Жеффри Эпштейн билан боғлиқ қарийб 582 миллион долларлик операциялар шубҳали деб белгиланган. Бу АҚШ Сенати текширувларида аввал аниқланган миқдордан икки баравардан кўпроқ. Financial Times маълумотига кўра, банк 2019 йилда ушбу операциялар бўйича АҚШ идораларига 21 та шубҳали фаолият ҳисоботини тақдим этган.
Эпштейн 2008 йилда Флоридада вояга етмаган шахсни фоҳишаликка жалб қилиш айби бўйича ўз айбини тан олганидан беш йил ўтиб, 2013 йилда Deutsche Bank мижозига айланган. Унинг ҳисоблари 2018 йилгача банкда сақланган. Янги ҳужжатларда банкнинг юқори раҳбарияти унинг аввалги судланганига қарамай мижоз сифатида қабул қилишни маъқуллагани ва ҳамкори Гислейн Максвелл фаолияти ҳақида огоҳлантиришлар бўлганидан кейин ҳам ҳисобларини ёпмагани акс этган.
Максвелл 2021 йилда Эпштейнга ўсмир қизларга нисбатан жинсий зўравонлик қилишда ёрдам бергани учун айбдор деб топилган ва 20 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.
Ҳужжатларда Эпштейннинг бой ҳамкорлари, жумладан, миллиардер Леон Блэк ва молиячи Гленн Дубин билан боғлиқ тўловлар ҳақида ҳам маълумотлар бор. Аввалги текширувга кўра, Блэк 2012–2017 йилларда солиқ ва меросни режалаштириш бўйича маслаҳатлар учун Эпштейнга 158 миллион доллар тўлаган. Блэк эса Эпштейннинг жиноятларидан хабардор бўлганини ва ноқонуний хатти-ҳаракатларга алоқадорлигини бир неча бор рад этган.
Deutsche Bank Эпштейн билан боғлиқ молиявий операциялар учун аввал ҳам жарима ва товон тўловларига дуч келган. 2020 йилда назорат органлари банкни Эпштейн ва бошқа юқори хавфли мижозлар билан боғлиқ назорат камчиликлари учун 150 миллион доллар жаримага тортган. 2023 йилда эса Эпштейн томонидан жабрланганини билдирган аёллар даъвоси бўйича 75 миллион доллар тўлашга келишган.
Россиялик олигархлар билан алоқалар
Суриштирув фақат Трамп ва Эпштейн билан боғлиқ операцияларни эмас, Deutsche Bank’нинг Россиядаги мижозлари ва олигархлар билан алоқаларини ҳам ёритган. Le Monde маълумотларига кўра, банк 2014 йилда Қрим аннексия қилинганидан кейин ҳам Россия бозоридаги фаолиятини давом эттирган, 2022 йилда Украинага кенг кўламли босқин бошланганидан кейин ҳам айрим операциялар ва мижозлар билан алоқаларни зудлик билан тўхтатмаган.
Ҳужжатларда Россия олигархи Олег Дерипаска тармоқлари билан боғлиқ 1,7 миллиард евро маблағ Кипр ва Гонконгдаги компаниялар орқали ўтказилгани қайд этилган. Дерипаска 2018 йилдан АҚШ санкциялари остида. Банк ички ҳужжатларида санкция рўйхатига тушган россиялик мижозлар билан алоқаларни аниқлаш ва назорат қилишдаги муаммолар ҳам кўрсатилган.
Deutsche Bank суриштирувда келтирилган ҳолатлар кўп йиллар олдин содир бўлганини таъкидлади. Банк 2019 йилдан буён ички назорат ва талабларга мувофиқлик тизимини кучайтириш учун 7 миллиард евро сарфлаганини, эълон қилинган маълумотлар молиявий натижаларига жиддий таъсир кўрсатишини кутмаётганини билдирди. Банк раҳбарияти бош директор Кристиан Зевингни қўллаб-қувватлашини ҳам маълум қилди.
Сиёсат
18.11.2026, 16:45
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Трампга суиқасд режаси: покистонлик 27,5 йилга қамалди
Жаҳон
18.11.2026, 14:28

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?
Жаҳон
26.10.2026, 11:52

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

Трамп: Ядровий қуроллардан воз кечиш керак
Жаҳон
16.10.2026, 09:35
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12
сўнгги янгиликлар

Трампга суиқасд режаси: покистонлик 27,5 йилга қамалди
Жаҳон
18.11.2026, 14:28

Ўзбекистондан Канадага бориш осонлашадими?
Сиёсат
18.11.2026, 11:47

Эрон Вашингтонда кимёвий қурол ишлатадими?
Жаҳон
18.11.2026, 10:39

Наманганда ўғрилик: устахонадан 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди
Ўзбекистон
18.11.2026, 10:10

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди
Жаҳон
17.11.2026, 15:33

Тошкентдан Астраханга поезд қатнови йўлга қўйилади
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:28

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:11

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой
Ўзбекистон
16.11.2026, 17:32

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди
Иқтисодиёт
16.11.2026, 15:22

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат ўзгаради
Ўзбекистон
16.11.2026, 12:39

Ҳиндистонда мусулмонлар депортация ва ҳибс хавфига дуч келмоқда
Жаҳон
16.11.2026, 11:02

Банк иловаларидан фойдаланишда биометрия талаби ўзгарди
Иқтисодиёт
16.11.2026, 10:31

Тошкентда ОИВ юқтирган беморлар қанча?
Ўзбекистон
16.11.2026, 10:21

Шоҳрух Ғиёсов нега лавозимидан озод этилди?
Ўзбекистон
15.11.2026, 17:09

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда
Жаҳон
14.11.2026, 14:21

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?
Жаҳон
14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади
Жаҳон
14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12
