Путин Япония даъво қиладиган оролга ташриф буюрди. Токио бундан норози

Иккинчи жаҳон урушида Москва томонидан эгаллаб олинган Курил оролларига Токио ҳалиям даъво қилади. 

Сиёсат

13.08.2026, 17:04

Улашиш:

Путин Япония даъво қиладиган оролга ташриф буюрди. Токио бундан норози

Россия президенти Владимир Путин 13 август куни Япония яқинидаги баҳсли оролга ташриф буюрди. Бу эса Токионинг кескин норозилигига сабаб бўлди.

Расмий Токио Путиннинг мазкур ҳаракатлари икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни яхшилаш ўрнига оғирлаштирганини маълум қилди.

 

Россия ва Япония ўртасидаги баҳсли ороллар

Россияда Итуруп, Японияда эса Эторофу номи билан машҳур бўлган ушбу орол Курил тизмасидаги тўртта оролдан бири бўлиб, улар Иккинчи жаҳон урушида Япония таслим бўлганидан сўнг Москва томонидан эгаллаб олинган.

Putin Yaponiya da’vo qiladigan orolga tashrif buyurdi. Tokio bundan norozi

Токио оролларга ҳали ҳам даъво қилади. Япониянинг таъкидлашича, уларнинг қайтарилиши яқин иқтисодий ҳамкорликка йўл очадиган тинчлик шартномаси имзолашнинг асосий шартидир.

“Бу япон халқининг қадрини ерга уради ва мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолатдир. Россия масаланинг жиддийлигини чуқур англаб етишидан умидвормиз”, - деди Бош вазир Санаэ Такаичи телевидение орқали қилган баёнотида.

2022 йилда Путин Украинага кенг кўламли босқинни бошлаш ҳақида буйруқ берганидан сўнг Москва ва Токио ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. Япония бошқа давлатлар қатори ушбу ҳужумни қоралаб, Россияга қарши санкциялар жорий қилди.

Дмитрий Медведев 2010 йилда баҳсли ҳудудга борган биринчи Россия раҳбари бўлган.

 

Курил ороллари — тинчлик шартномасига тўсиқ

Ороллар бўйича ҳал этилмаган ҳудудий низо асосий тўсиқ бўлгани сабаб Москва ва Токио Иккинчи жаҳон урушидан бери расмий тинчлик шартномасини имзоламаган.

Пайшанба куни Россиянинг Япониядаги элчиси Николай Ноздрев ва Хитой элчиси Ву Сзяньхао қўшма баёнот бериб, Иккинчи жаҳон уруши натижаларини қайта кўриб чиқишга бўлган уринишларга қарши эканлигини маълум қилди.

Шунингдек, улар Осиё-Тинч океани минтақасининг қайта ҳарбийлаштиришдан огоҳлантирди. Бу эса Москванинг Япониянинг оролларга бўлган даъвосини рад этишига ҳамоҳангдир.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →