Ўзбекистонлик собиқ амалдорнинг ўғли Дубайда 8 млн. долларлик мулкка эгалик қилиши маълум бўлди

Собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг ўғли Алишер Қодировнинг Дубайда салкам 8 млн.долларлик кўчмас мулк объектларига эгалик қилиши маълум бўлди. Ўзбекистонлик собиқ амалдорнинг ўғлига тегишли мулклар  Дубайнинг энг қиммат ҳудудларидан бири Марина регионида жойлашган.

Сын бывшего узбекистанского чиновника владеет недвижимостью в Дубае стоимостью 8 млн долларов

Сын бывшего узбекистанского чиновника владеет недвижимостью в Дубае стоимостью 8 млн долларов

Ўзбекистон ҳукумати томонидан Рашид Қодировнинг ўғли Алишер Қодировга нисбатан  ЖК 165-м. 2-қисм а-банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан товламачилик), 3-қисм а-бандлари (жуда кўп миқдорда товламачилик) ва 168-м. 3-қисм а-банди (кўп миқдорда фирибгарлик), 4-қисм а-банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) содир этганликда айбланиб халқаро қидирув эълон қилинган.

2018 йил 22 февралда эса Ўзбекистоннинг собиқ прокурори Рашиқ Қодиров ҳибсга олинган эди.  Бу ҳолат ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилда Андижонга қилган ташрифида шундай фикр билдирган.

«Мана, Рашид Қодиров гуруҳи билан қамоқда ўтирибди. Миллион-миллион долларларни қайтаряпти. 2-3 ойдан кейин унинг ўзи телевидение орқали барчани қандай порахўр қилганини айтиб беради. Ҳар бир туман прокуроридан 30-40 минг АҚШ доллари олган. Ҳозир у барчасини қайтаряпти. Биргина ўғли миллиардер. Бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳам, МХХ (ҳозирги ДХХ)нинг 5 собиқ ўринбосарлари ҳам қамоқда. Уларнинг ҳаммаси ўғри. Қандай бўлмасин, мен ҳаммасини жойига қўяман.

Уларнинг ҳаммаси Болтиқбўйида уйлар қурган. Ҳатто Амир Темур бунақа уйларда яшамаган. Бу кимнинг пуллари – халқники. Шу боисдан ҳам прокуратурада 70 фоиз ходим алмашди. Мен ҳаммани кечираман, аммо ўғри ва хоинларни кечирмайман. Мана шуни халқим билиши керак», - деган эди Президент.

«Давлат сирлари тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқ, Рашид Қодировга нисбатан суд жараёни ёпиқ тарзда ўтказилиб, 6 ойга яқин вақт давом этган. Суд тергови жараёнида барча судланувчиларнинг кўрсатмалари текширилган, 200 га яқин гувоҳларнинг кўрсатувлари тингланиб, иш бўйича ўтказилган экспертиза ва хизмат текширувлари хулосалари, шунингдек, жиноят ишида тўпланган далиллар, уларнинг қонунийлиги ва асослилиги нуқтаи назаридан тафтиш қилинган.

Собиқ прокурорга суд ҳукми билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган эди. Шунингдек, Рашид Қодиров 2014 йилда собиқ президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага нисбатан айблов эълон қилинганда масъул прокурор бўлган.

Маълумотларга кўра, Алишер Қодировнинг Марина Плаза мажмуасида 4 та офиси бор, уларнинг қиймати  1,9 миллион доллардан 2 миллион долларгача ҳисобланади.

мавзуга оид янгиликлар

Rus siyosatchilarining tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlashimiz kerak — Alisher Qodirov

Рус сиёсатчиларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлашимиз керак — Алишер Қодиров

Жорий йилнинг 29 июль куни россиялик сиёсатчи, ЛДПР партияси етакчиси Леонид Слуцкий ТАСС томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида Марказий Осиёдан келиб, Россияда ишловчи мигрантлар учун мажбурий хулқ–атвор қоидалари тўпламини, яъни "Муҳожирлар кодекси"ни ишлаб чиқиш бўйича таклиф берганини маълум қилди. Мазкур таклифга Ўзбекистон Миллий тикланиш партияси раиси Алишер Қодиров ижобий муносабат билдирди. Хўш, Слуцкий томонидан илгари сураётган "Муҳожирлар кодекси"да нималар қайд этилган? Қодиров россиялик ҳамкасби илгари сураётган таклифни нега қўллаб–қувватламоқда?

Сиёсат

11.12.2024, 10:40

Oʻzbekistondagi partiyalarning lideri Alisher Qodirovmi?

Ўзбекистондаги партияларнинг лидери Алишер Қодировми? (сўровнома)

Парламент (Олий Мажлис) ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари сайловига ҳам сал кам икки ой вақт қолди. Хўш, одамлар партиялар ҳақида маълумотга эгами? Уларнинг лидерларини танийдими? PARADIGMA.UZ шу саволлар билан пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига юзланди.

Ўзбекистон

17.09.2024, 17:36

сўнгги янгиликлар

Али Хоминаий ҳалок бўлди: Эронда мотам, расмий Теҳрон қасос ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг олий раҳбари, 86 ёшли оятуллоҳ Али Хоминаий 28 февраль куни Теҳрондаги қароргоҳига берилган зарбалар оқибатида вафот этди.

Жаҳон

01.03.2026, 08:32

СИ стратегияси: уруш вазиятида сунъий интеллект 95 % ҳолларда ядро қуролидан фойдаланиши мумкин

Тахминий маълумотларга кўра, инсоният тарихида 12 мингдан ортиқ уруш бўлган ва уларнинг барчасини инсонлар бошлаб, давом эттирган.

Фан-технология

28.02.2026, 13:12

Исроил Эронга ҳарбий зарба берди

28 феврал, шанба куни эрталаб Исроил Эрон ҳудудига нисбатан ҳарбий амалиёт бошлади.

Жаҳон

28.02.2026, 12:40

АҚШ ходимларига Исроилни тарк этишга рухсат берилди

27 февраль куни АҚШ Давлат департаменти хавфсизлик хатарлари ортиши туфайли Исроилдаги фавқулодда бўлмаган ходимлари ва уларнинг оилаларига мамлакатни тарк этишга рухсат берди.

Жаҳон

28.02.2026, 10:03

ЙҲҚни бузганлик бўйича жарима хатларини етказиб бериш хизмати тўхтатилади

Эндиликда ушбу жараён тўлиқ рақамли форматга ўтказилади.

Ўзбекистон

28.02.2026, 09:44

10-синф ўқувчиси BMWда уриб кетган ЙПХ инспектори вафот этди

Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оғир тан жароҳатлари олган йўл-патруль хизмати инспектори вафот этди.

Ўзбекистон

27.02.2026, 18:25

Покистон ва Афғонистон можароси урушга айланди

Tўқнашувлар олти вилоятни қамраб олган. Томонлар артиллерия ва пулемётлардан фойдаланмоқда, қуруқликдаги бўлинмалар эса бир-бирининг ҳудудига киргани айтилмоқда.

Жаҳон

27.02.2026, 15:35

Россияда музлаб қолган итга ёрдам берган курьер ишдан бўшатилди

Россиянинг Челябинск вилоятида -20 даража совуқда музлаб қолган, Додобоня лақабли уйсиз итни адёл билан ўраб қўйган пица етказиб берувчи курьер ишдан бўшатилди.

Жаҳон

27.02.2026, 12:34

Қозоғистонда ош марказида портлаш: 7 киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида 27 февралга ўтар кечаси ош марказида газ портлаши содир бўлди. Оқибатда 7 киши ҳалок бўлди. 

Жаҳон

27.02.2026, 12:22

28 февраль куни ноёб астрономик ҳодисага гувоҳ бўламиз

2026 йил 28 феврал куни Қуёш уфққа ботгандан сўнг осмонда ноёб манзара — 6 та сайёра иштирокидаги сайёралар парадини кузатиш мумкин бўлади. Ушбу ҳодиса 18-20 йилда бир марта содир бўлади. 

Фан-технология

27.02.2026, 11:08

1 мартдан янги тартиблар: Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 мартдан мамлакат қонунчилигида қатор янгиликлар амалга киритилади. Улар рақамлаштириш, бизнес, божхона, қурилиш, ижтимоий соҳа ва экология йўналишларини қамраб олади.

Ўзбекистон

27.02.2026, 10:25

Дунё мамлакатлари ижтимоий тармоқларга ёш чеклови қўймоқда

“Visual Capitalist” BBC, Reuters ва Euro Weekly маълумотларига таяниб, ижтимоий тармоқлар учун ёш чекловини жорий этган ёки муҳокама қилаётган 15 мамлакат ҳамда АҚШнинг 2 штати ҳақида хабар берди.

Жаҳон

26.02.2026, 15:11