updated: 22.03.2026, 08:15

Taftish.uz ходимларининг ушланиши юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ расмий муносабат билдирди

Taftish.uz интернет нашрининг барча ходим ва журналист-операторлари номаълум сабабларга кўра Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига олиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Улашиш:

Taftish.uz ходимларининг ушланиши юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ расмий муносабат билдирди

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ расмий ахборот тақдим этди.

Унда айтилишича, жорий йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) ва 168-моддаси (фирибгарлик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, 1988 йилда туғилган Ғайрат Абераев ҳамда Taftish.uz ОАВ ходимлари — 1992 йилда туғилган Азизжон Юлдашев, 2000 йилда туғилган Сардор Ҳамидов, 2006 йилда туғилган Маржона Эшқувватова ва 1998 йилда туғилган Дилшод Нишонов процессуал тартибда ушланган.

Шунингдек, ҳозирда ушбу шахсларнинг қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) ҳамда 244⁶-моддасида назарда тутилган жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

ИИБ расмий баёнотида Taftish.uz интернет нашри ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз экани, нашр кундалик фаолиятини давом эттираётгани қайд этилган.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда ОАВ ва ноширлик соҳаси устидан назорат бошқа ташкилотга топширилди

Ўзбекистонда ОАВ, ноширлик ва рақамли ахборот соҳасида мониторинг ва назорат ваколатлари РТВ ҳузуридаги инспекцияга берилди. Президент қарори билан тизим янгиланди.

Ўзбекистон

12.12.2025, 15:29

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ишдан олинди

Ўзбекистон президенти фармони билан ички ишлар вазири ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Бекмурод Абдуллаев ва Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи Рустам Турсунов лавозимидан озод этилди.

Сиёсат

03.11.2025, 18:15

OAVlar yoritayotgan 328 ta reklama qonunchilikka toʻgʻri kelmaydi — Rakobat komitasi

ОАВлар ёритаётган 328 та реклама қонунчиликка тўғри келмайди — Ракобат комитаси

ОАВ томонидан ёритилаётган БФҚ (биологик фаол қўшимча)лар реклама қонунчилигига тўғри келмаслиги аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди. 

Ўзбекистон

08.11.2024, 11:26

Bosh prokuratura OAV vakillarini ogohlantirdi

Бош прокуратура ОАВ вакилларини огоҳлантирди

Бош прокуратура ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан прокуратура фаолиятига тегишли бўлган тергов тадбирларини ёритишда фақат вакиллик органининг ахборот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотлар асосида ёритишни сўради.

Ўзбекистон

28.10.2024, 09:57

"Yomgʻirdan soʻng chiqadigan chuvalchanglar, bir tiyinga qimmat blogerchalar". Oʻrmon xoʻjaligi agentligi matbuot rahbari nimaga shama qildi?

"Ёмғирдан сўнг чиқадиган чувалчанглар, бир тийинга қиммат блогерчалар". Ўрмон хўжалиги агентлиги матбуот раҳбари нимага шаъма қилди?

Ижтимоий тармоқларда Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати раҳбари Юлдуз Орипованинг блогерларни ёмғирдан кейин чиқадиган чувалчангга ўхшатиб, журналист-мухбирларни бир тийинга қиммат касб эгалари дея ҳақорат қилиб ёзган пости тарқалди. Хўш, нега давлат ишида ишлайдиган ҳукумат вакили бундай ҳақоратли сўзлар билан чиқди, бунга арзигулик сабаби бордир дерсиз. Агар сизни шу савол ўйлантирган бўлса, унга PARADIGMA.UZ'нинг эътиборингизга ҳавола этаётган қуйидаги мақоласи орқали жавоб олишингиз мумкин.

Ўзбекистон

02.10.2024, 16:01

Markaziy Osiyo davlatlari yagona media platformasini yaratmoqchi

Марказий Осиё давлатлари ягона медиа платформасини яратмоқчи

Жорий йилнинг 8 август куни Остона шаҳрида Марказий Осиёда ахборот маконини ривожлантириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш доирасида Марказий Осиё минтақасидаги давлатларнинг ОАВ масалалари бўйича ваколатли органлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлиги хабар берди.

Сиёсат

12.08.2024, 09:51

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45