updated: 22.03.2026, 04:27

Бош прокуратура ОАВ вакилларини огоҳлантирди

Бош прокуратура ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан прокуратура фаолиятига тегишли бўлган тергов тадбирларини ёритишда фақат вакиллик органининг ахборот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотлар асосида ёритишни сўради.

Улашиш:

Bosh prokuratura OAV vakillarini ogohlantirdi

Bosh prokuratura OAV vakillarini ogohlantirdi

Маълум қилинишича, сўнгги вақтларда прокуратура томонидан тергов қилинаётган жиноят иши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тасдиқланмаган ва асоссиз, шунингдек, ишончли расмий манбаларга таянилмаган хабарлар кенг тарқалган.

"Мисол тариқасида Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд юзасидан тегишли идораларнинг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Бироқ тафсилотлар ҳақида қўшимча равишда маълумот берилмади. Аммо тармоқларда дезинформациялар тарқалган", дейилади хабарида.

Шунингдек, Бош прокуратура ҳақиқат бўлмаган хабарларни тарқатаётган ижтимоий тармоқ фаолларига мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликда жавобгарлик белгиланганини эслатган.

"Қонунчиликда ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ҳамда масъулият аниқ белгиланган. Буни, айниқса, фаол ва катта аудиторияга эга блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ ва каналлар маъмурлари яхши ҳис этишлари лозим. Чунки жамиятда улар тарқатаётган ҳар қандай ахборотни ҳақиқат сифатида қабул қиладиганлар кўп", дейилади манбада.

Шунингдек, прокуратура медиа вакиллари ҳам худди давлат органларидан талаб этилгани каби соҳага оид амалдаги қонунчилик меъёрларига риоя этишлари шарт эканлигини унутмаслигини билдирган.

"Жамоатчилик орасида турли нотўғри талқин ва тахминлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида, оммавий ахборот воситаларидан прокуратура органлари ходимлари ўтказган тезкор ёки тергов тадбирларини ёритишда фақат Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга таянишини ва ҳавола келтиришни қатъий сўраб қоламиз", дейилади прокуратура хабарда.

Бундан ташқари, юқоридаги ҳолат такрорланса, яъни аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлиги таъкидлаган.

мавзуга оид янгиликлар

Taftish.uz ходимларининг ушланиши юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ расмий муносабат билдирди

Taftish.uz интернет нашрининг барча ходим ва журналист-операторлари номаълум сабабларга кўра Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига олиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон

16.01.2026, 18:45

Ўзбекистонда ОАВ ва ноширлик соҳаси устидан назорат бошқа ташкилотга топширилди

Ўзбекистонда ОАВ, ноширлик ва рақамли ахборот соҳасида мониторинг ва назорат ваколатлари РТВ ҳузуридаги инспекцияга берилди. Президент қарори билан тизим янгиланди.

Ўзбекистон

12.12.2025, 15:29

Янгийўлда 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган текширув жараёнида фуқаро М.П. томонидан йирик миқдорда ноқонуний электр энергияси ишлатилгани аниқланди.

Ўзбекистон

24.10.2025, 15:09

ДХХ: Тошкент вилоятида прокуратура ходимлари 25 минг доллар билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) томонидан давлат тузилмаларидаги коррупция ҳолатларига қарши кураш доирасида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон

09.10.2025, 13:21

Бош прокурор: 11,2 миллиард сўмлик иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловлар талон-торож қилингани аниқланди

Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг прокуратура органларининг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Ўзбекистон

05.09.2025, 20:38

Бош прокуратура: 248 минг нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди

Айбдор шахслардан фуқаролар ва давлат манфаатларига етказилгани аниқланган 1,3 триллион сўмлик зарарнинг ундирилиши таъминланган. 

Ўзбекистон

24.07.2025, 09:02

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45