Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги уруш: Жануби-Шарқий Осиё янги инқироз остонасида

2025 йил охирига келиб дунё яна бир аччиқ ҳақиқатга гувоҳ бўлди: тарихий баҳслар дипломатия доирасидан чиқиб кетса, улар осонликча қуролли тўқнашувга айланиши мумкин. Буни Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги навбатдаги низо яққол намоён этди. 7 декабр куни яна авж олган отишмалар Жануби-Шарқий Осиёни хавфли инқироз ёқасига олиб келди.

Жаҳон

15.12.2025, 11:07

Улашиш:

Низонинг илдизлари

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги зиддият ўнлаб йиллар давомида шаклланган тарихий ва ҳудудий баҳсларга бориб тақалади. Айниқса, чегара ҳудудида жойлашган Преах Вихеар ибодатхонаси ва унга туташ ерлар икки давлат ўртасида доимий тортишув манбаи бўлиб келган. Халқаро судлар ва воситачилар бир неча бор низони ҳал қилишга уринган бўлса-да, миллий туйғулар ва ушбу ҳудудларнинг стратегик аҳамияти қарама-қаршиликни сақлаб қолди. 2025 йилда эса бу қарама-қаршилик очиқ урушга айланди.

Қуролли тўқнашувнинг бошланиши

2025 йил 28 май куни Таиланд ва Камбоджа ҳарбийлари ўртасида жанглар бошланди. Илк ҳафталардаёқ томонлар оғир артиллерия ва авиациядан фойдаланишга ўтди. Таиланд ўз ҳаракатларини “превентив ҳимоя” деб баҳолаб, хавфни бартараф этиш зарурлигини билдирди. Камбоджа эса Бангкокни агрессияда ва тинч аҳолига ҳужум қилишда айблади.

28 июль куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда томонлар ўт очишни шартсиз ва дарҳол тўхтатиш бўйича келишув имзолади. Бироқ бу келишув узоққа чўзилмади — ёз ва куз ойлари давомида чегарада маҳаллий тўқнашувлар давом этди.

 

Декабрдаги кескинлик

2025 йил 7 декабр куни чегара ҳудудида икки давлат ҳарбийлари ўртасида 40 дақиқа давом этган отишма содир бўлди. Натижада икки нафар тайландлик ҳарбий яраланди. Шу ортидан Таиланд ҳукумати чегарага яқин вилоятларда аҳолини эвакуация қилишга қарор қилди.

8 декабрь тонгида эса Камбоджа томонидан Таиланднинг Анупонг ҳарбий базасига автомат қуроллар, пулемётлар, миномётлар ва артиллерия ёрдамида ҳужум уюштирилгани маълум қилинди. Ушбу ҳужумда бир таиландлик ҳарбий ҳалок бўлиб, саккиз нафар аскар яраланди. Жавоб сифатида Таиланд ҳаво кучлари F-16 самолётлари орқали Камбоджанинг Чонг Ан Ма ҳудудида жойлашган артиллерия позицияларига зарба берди.

Камбоджа расмийларининг маълум қилишича, 7 декабрдан бери чегара ҳудудларида 9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 20 нафарга яқин фуқаро яраланган. Таиланд эса 4 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани ва 68 нафар аскар яраланганини тасдиқлади. Шундай қилиб, икки томон маълумотларига кўра, жами 13 киши ҳалок бўлган, қарийб 90 киши яраланган.

 

Томонларнинг позицияси

Таиланд Мудофаа вазирлиги ҳужумни биринчи бўлиб бошлаганини рад этди. Генерал Наттапхол Накпанич яраланган аскарлар Камбоджа томонидан ўт очилганининг далили эканини таъкидлади. Камбоджа эса, аксинча, ўз қўшинлари ҳужумга учраганини ва Пномпень Таиланд томонидан асоссиз зарбалар берилганини билдирди. Шунингдек, Камбоджа АСЕАНдан мустақил халқаро тергов ўтказишни сўраб мурожаат қилди.

 

Гуманитар фожиа

Уруш оқибатлари фақат фронт чизиғи билан чекланиб қолмади. Икки давлатда жами ярим миллиондан ортиқ инсон ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди. Таиландда 400 мингдан зиёд аҳоли эвакуация қилинган бўлса, Камбоджада 100 мингдан ортиқ фуқаро бошпана изламоқда. Эвакуация қилинган аҳоли озиқ-овқат, тиббий ёрдам ва тоза ичимлик суви танқислигига дуч келмоқда, чегара ҳудудларидаги инфратузилма эса жиддий зарар кўрган.

 

Тинчликка уринишлар

21 июль куни Таиланд Камбоджани чегара ҳудудида миналар ўрнатишда айблади. Бу воқеа янги тўқнашувларга сабаб бўлиб, беш кун давом этган жангларда ўнлаб тинч аҳоли қурбон бўлди. 28 июль куни Малайзия воситачилигида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзоланди.

26 октябрда эса Таиланд бош вазири Анутин Чарнвиракул ва Камбоджа бош вазири Хун Манет тинчлик келишувига эришилганини эълон қилди. АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам низони ҳал қилишда ўз ролини таъкидлади. Бироқ 10 ноябрга келиб Тайланд мазкур келишувларни тўхтатганини маълум қилди ва минтақадаги таранглик яна кучайди.

 

Низонинг кенгроқ аҳамияти

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги уруш — маҳаллий чегара жанги эмас. У асрлар давомида йиғилиб келган тарихий адоват, миллий ғурур ва ҳудудий даъволарнинг ёрқин ифодасидир. Бу можаро XXI асрда ҳам ҳудудий низолар қон тўкилишга олиб келаётганини, дипломатия эса ҳар доим ҳам етарли бўла олмаслигини кўрсатмоқда.

 

Хулоса

Жанглар бошланганига ярим йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, вазият ҳануз кескин. Қоғозда тинчлик келишувлари мавжуд, аммо чегара ҳудудида ҳар қандай пайтда янги отишмалар бошланиши мумкин. Минтақанинг келажаги Таиланд ва Камбоджанинг тинч йўлни танлай олишига боғлиқ. Ҳозирча эса чегара ҳудуди уруш саҳнасига айланган, Жануби-Шарқий Осиё эса янги кенг кўламли можаро хавфи остида қолмоқда.

Муаллиф: Азиз Солиев

мавзуга оид янгиликлар

Tailand va Kambodja Malayziyada muzokara oʻtkazishga kelishib oldi

Таиланд ва Камбоджа Малайзияда музокара ўтказишга келишиб олди

Таиланд ва Камбоджа душанба куни Малайзияда тўрт кундан бери давом этган можарога барҳам бериш бўйича музокаралар ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда BBC хабар қилди.

Жаҳон

28.07.2025, 12:33

TIV Tailanddagi oʻzbekistonliklarni ogohlantirdi

ТИВ Таиланддаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги чегарада юз берган қуролли тўқнашув юзасидан муносабат билдириб, у ердаги ўзбекистонликларга огоҳлантириш билан чиқди. 

Сиёсат

25.07.2025, 13:47

Россия сафида урушда қатнашган андижонликка жазо тайинланди

2023 йил январь ойида андижонлик фуқаро гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи учун Челябинск шаҳар суди ҳукми билан 8 йилга озодликдан маҳрум этилган. Жазо ўташ жараёнида унга Россия—Украина урушида қатнашиш эвазига жазодан қутулиш таклиф қилинган.

Ўзбекистон

05.01.2026, 09:33

Украина: Беларус Россия дронларига ҳаво ҳужумидан мудофаани четлаб ўтишда ёрдам бермоқда

Украина президенти Володимир Зеленский Беларус ҳудуди орқали Россия дронларининг Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини четлаб ўтишига кўмак берилаётганини маълум қилди.

Жаҳон

27.12.2025, 16:39

Япония ва Хитой ўртасидаги сиёсий кескинлик: Тайван муаммоси иқтисодиётга таҳдид солмоқда

Жаҳонда кетма-кет авж олаётган низолар — Россия–Украина уруши, Исроил–Фаластин тўқнашуви, Судандаги қуролли можаро, Афғонистон–Покистон инқирози ва АҚШ–Венесуэла кескинликлари — фон бўлиб хизмат қилар экан, халқаро саҳнада яна бир хатарли нуқта пайдо бўлди: Хитой ва Япония ўртасида Тайван масаласи атрофида кучайиб бораётган қарама-қаршилик.

Жаҳон

11.12.2025, 19:14

Исроил Ғазога зарба берди, Трамп оташкесим бекор бўлмаганини маълум қилди

Исроил армияси ҲАМАС исроиллик асирларнинг жасадларини топширмаганини баҳона қилиб, Ғазо секторига кучли авиазарбалар берди. Ҳужумлар натижасида камида 33 нафар фаластинлик, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлди. Байт-Лахия, аль-Бурайж, Нусайрат ва Хан Юнис ҳудудларидаги уйлар ҳамда мактаблар зарар кўрди.

Жаҳон

29.10.2025, 11:13

сўнгги янгиликлар

Доллар арзонлаб кетдими? Ижтимоий тармоқлардаги маълумотга изоҳ

Ижтимоий тармоқларда Google қидирув тизимидан олинган скриншот тарқалмоқда. Унда 1 АҚШ доллари 6 778 сўм экани кўрсатилган.

Иқтисодиёт

30.01.2026, 12:30

Путиннинг дўсти Домодедово аэропортига эгалик қилади

Россия президенти Владимир Путиннинг яқин дўстларидан бири, миллиардер Аркадий Ротенберг Россиядаги энг йирик хусусий аэропорт — «Домодедово»ни сотиб олди.

Жаҳон

30.01.2026, 11:18

Истанбулда Ўзбекистоннинг хориждаги илк мактаби қурилиши бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған Истанбулнинг Бекиркёй туманида ўзбек мактаби қурилишини бошлаб бердилар.

Ўзбекистон

30.01.2026, 10:29

Қирғизистон Ҳиндистондан Nipah вирусига мойил ҳайвонлар импортини тақиқлади

Қирғизистон 28 январдан бошлаб Ҳиндистондан Nipah вирусига мойил бўлган ҳайвонлар ва ҳайвон маҳсулотларини олиб киришни вақтинча тақиқлади.

Жаҳон

29.01.2026, 14:17

Ўзбекистонда университетга киришда B1 даражали сертификат ҳам имтиёз беради

Ҳукумат қарорига мувофиқ, эндиликда чет тили биринчи фан бўлган таълим йўналишларига қабул қилишда B1 даражали миллий ёки халқаро тан олинган сертификат ҳам имтиёз беради.

Таълим

29.01.2026, 09:04

Нипаҳ туфайли Ўзбекистон Ҳиндистон рейслари назоратини кучайтирди: бу қандай вирус?

Ҳиндистонда ҳаёт учун хавфли Нипаҳ вируси тарқалаётгани ҳақида хабарлар ортидан қатор давлатлар, жумладан Ўзбекистон, чегара ва санитария назоратини кучайтирди.

Ўзбекистон

29.01.2026, 08:42

Урушда Россия 1,2 млн, Украина 600 минг аскарини йўқотди

АҚШдаги «Center for Strategic and International Studies» (CSIS) тадқиқот маркази Россия–Украина уруши давомида ҳалок бўлган ва яраланган ҳарбий хизматчилар сони бўйича ҳисобот эълон қилди.

Жаҳон

29.01.2026, 08:18

«Нигилист пингвин»: исён рамзими ёки шунчаки тренд?

Охирги кунларда ижтимоий тармоқлар ўзининг муқаррар ўлими сари, яъни музли тоғлар томон йўл олган ёлғиз пингвин акс этган видео билан «портлади».

Маданий

28.01.2026, 17:49

«Биз уларни эркалатиб юбордик» — Сергей Михеев Марказий Осиё давлатлари ҳақида

Владимир Соловьёв бошловчилигидаги «Вечер с Владимиром Соловьёвым» кўрсатувида иштирок этган сиёсатшунос Сергей Михеев минтақадаги суверен давлатларнинг ташқи сиёсатини танқид қилди.

Жаҳон

28.01.2026, 13:19

ФИФА собиқ президенти ЖЧ–2026ни бойкот қилишга чақирди

ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер АҚШ президенти Доналд Трамп сиёсати сабаб 2026 йилги Жаҳон чемпионатини мухлислар томонидан бойкот қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Жаҳон

28.01.2026, 09:49

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ва прокурорига «ҳайфсан» берилди: пойтахтда 800 дан ортиқ жиноят ҳисобдан яширилган

Тошкент шаҳрида жиноятчиликка қарши курашда йўл қўйилган камчиликлар сабаб шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаев ва шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи Анвар Ўрмоновга нисбатан интизомий жазо — «ҳайфсан» қўлланилди.

Ўзбекистон

27.01.2026, 17:00

Фуқаролар мурожаатларини қабул қилишда янги тартиб жорий этилди

Эндиликда кўчаларда ички ишлар органлари ходимига қилинган мурожаат 102 рақамига қўнғироқ қилиш билан тенг ҳисобланади.

Ўзбекистон

27.01.2026, 16:02