updated: 22.03.2026, 06:15

Тошкент ҳавосини тозалаш: экология идораси қандай чоралар кўрди?

Пойтахтда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи объектлар фаолиятини чеклаш бўйича Махсус комиссия томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳлар режали рейдларини давом эттирмоқда. Маълумотга кўра, 24 ноябр соат 18:00 да Тошкент ҳавосидаги PM2.5 заррачаларининг ўртача суткалик миқдори 171 мкг/м³ бўлган бўлса, 28 ноябрга келиб бу кўрсаткич 97 мкг/м³ гача пасайган

Улашиш:

Тошкент ҳавосини тозалаш: экология идораси қандай чоралар кўрди?

Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши бўйича Миллий қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Кўрсатилган натижа Махсус комиссия томонидан амалга оширилган ишлар самараси сифатида қайд этилмоқда.

Иссиқхоналарда:

  • 1449 та иссиқхона текширилди
  • 67 тасининг фаолияти тўхтатилди
  • 403 шахсга маъмурий баённома тузилди
  • «Ҳудудгазтаъминот» филиаллари 19 та иссиқхонага газ тармоғига уланиш учун техшартлар берди

Қурилиш объектларида:

  • Жами 6,3 гектар майдонда 53 та ноқонуний қурилиш аниқланиб, йўқ қилиняпти
  • 186 ҳолатда ҳаво ифлосланиши қайд этилди
  • 235 та қурилиш объектларидан 25 фоизи ободонлаштирилмаган
  • 34 та объектда қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилди
  • 188 шахс маъмурий жавобгарликка тортилди
  • 51 объектда чангни камайтириш учун суғориш ускуналари ўрнатилди

Транспорт йўналишида:

  • Юки брезент билан қопланмаган 837 ҳайдовчи жаримага тортилди
  • Нормадан ортиқ ифлосланиш манбаи бўлган 206 ҳайдовчига маъмурий чора кўрилди

Микроклиматни барқарорлаштириш учун:

  • 77 та кўча ва 165 та жамоат жойи суғорилди ва намлантирилди (496 км²)
  • 121 км ариқ тозаланди, уларга 45 та каналдан сув келтирилди
  • 126 та фаввора ишга туширилди

Бундан ташқари, Тошкент вилоятида дарё ва жилғалардан қум ҳамда шағал ноқонуний қазиб олишнинг 54 та ҳолати аниқланди. Айбдорларни жавобгарликка тортиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Экология қўмитасига кўра, янги антициклоннинг кириб келиши (29 ноябрдан 5 декабргача) инверсия ҳолатларининг кўпайиши ва ҳаво ифлосланиши кўрсаткичларининг қисман ўсишига сабаб бўлиши мумкин.

«Қабул қилинган чоралар натижасида Тошкент ҳавосидаги ифлосланиш даражаси маълум даражада пасайди. Махсус комиссия тезкор чораларни давом эттиради ва жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиб боради», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилашга қаратилган фавқулодда чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолагaнди. Унга мувофиқ пойтахтдаги экологик муаммоларни ҳал этиш учун Махсус комиссия тузилган.

Ўзбекистон

01.12.2025, 12:09

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Электромобил батареялари иқлим ўзгаришига тайёрми?

Глобал исиш электромобиллар батареяларининг тезроқ эскиришига олиб келиши мумкин. Бу эса электромобиль сотиб олишни режалаштираётган кўплаб одамларда шубҳа уйғотмоқда.

Иқтисодиёт

05.03.2026, 11:01

Сиёсат тутуни: иқлим ўзгариши омиллари

Уруш ҳақида ўйлаганимизда, қон тўкилиши, жасадлар ва вайронага айланган манзиллар кўз олдимизга келади. Бундай даврда атроф-муҳит урушларнинг жим қурбонига айланади. 

Жаҳон

03.03.2026, 15:36

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?

Чорвоқ сув омбори ҳудудида қурилаётган «Sea Breeze Uzbekistan» туристик мажмуаси қонунчилик ва халқаро экологик мажбуриятларга зид равишда бошланган бўлиши мумкин. 

Ўзбекистон

06.02.2026, 08:01

Sea Breeze Uzbekistan ҳужжатлари экологик экспертизага тақдим этилмаган

Чорвоқ сув омбори бўйида барпо этилиши режалаштирилган Sea Breeze Uzbekistan умуммавсумий курортининг экологик лойиҳаси ҳали Давлат экологик экспертизаси марказига тақдим этилмагани айтилмоқда.

Ўзбекистон

26.01.2026, 17:12

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45