updated: 22.03.2026, 19:30

Тошкентда йўлларни таъмирлаш мавсуми бошланди

Қиш мавсумининг тугаши билан пойтахтда кўча-йўл тармоғини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича ишлар бошланмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тошкентда йўлларни таъмирлаш мавсуми бошланди

Тошкентда йўлларни таъмирлаш мавсуми бошланди

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларини амалга ошириш, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда шаҳар аҳолиси ва жамоат транспортининг ҳаракатланиши учун қулайликларни ошириш мақсадида Тошкент шаҳрининг транспорт оқими фаол бўлган кўчалари ҳолати текширилган. 

Таҳлил натижаларига кўра, 2025 йилда жорий ва капитал таъмирлаш талаб қилинадиган кўчалар рўйхатини ўз ичига олган манзилли таъмирлаш дастури ишлаб чиқилган. Дастур доирасида умумий майдони 65 000 метр квадратдан ортиқ бўлган йўлларни таъмирлаш режалаштирилган. 

"Ишлар қопламанинг узоқ муддат чидамли бўлишини таъминлайдиган технологиялар ва материалларни қўллаган ҳолда ихтисослаштирилган бўлинмалар томонидан 7 мартдан бошлаб амалга оширилади", дейилади хабарда.

 Қўшимча қилинишича, тирбандликларнинг олдини олиш ва ноқулайликларни камайтириш мақсадида йўл ишлари асосан транспорт ҳаракати энг кам бўлган соатларда ташкил этилади.

Ўзбекистон

07.03.2025, 09:58

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Тошкентга 9 ойда хориждан қанча сайёҳ келди?

2025 йилнинг январь–сентябрь ойлари якунларига кўра, Тошкент шаҳрига дунё бўйлаб 3,9 миллион нафар хорижий сайёҳ келган. Шу билан бирга, 5,6 миллион маҳаллий сайёҳ ҳам пойтахтнинг турли диққатга сазовор жойларини зиёрат қилган.

Ўзбекистон

17.10.2025, 18:25

Жанубий Корея компанияси Тошкентдаги янги аэропорт қурилишида қатнашади

Жанубий Кореянинг Incheon International Airport Corporation (IIAC) компанияси Тошкент шаҳрида қурилиши бошланган янги халқаро аэропорт учун аэропортлар эксплуатацияси бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш ҳақида шартнома имзолади.

Ўзбекистон

17.10.2025, 13:25

Fabio Kannavaro Toshkentga keldi

Фабио Каннаваро Тошкентга келди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига номзод италиялик Фабио Каннаваро  мураббийлар штаби билан биргаликда Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Спорт

06.10.2025, 09:42

Тошкентда бешта автобус йўналиши вақтинча ўзгартирилади

2–15 октябрь кунлари Сергели туманидаги Қумариқ кўчаси ёпилиши муносабати билан бир қатор автобуслар йўналишига ўзгартириш киритилди.

Ўзбекистон

02.10.2025, 12:26

Тошкент йўлларида тирбандликларни камайтириш бўйича сенатор сўрови юборилди

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев томонидан юборилган сенатор сўровида пойтахт йўлларида юзага келаётган тирбандликлар аҳолининг кундалик ҳаётига жиддий таъсир кўрсатаётганига эътибор қаратилган.

Ўзбекистон

25.09.2025, 15:04

Осиё Тараққиёт банки Ўзбекистондаги йўл қурилиши учун 233 млн доллар кредит ажратди

Лойиҳа доирасида А-380 йўлининг қарийб 87 км янгиланади, жумладан Тўрткўл — Элликқалъа — Беруний янги айланма йўли қурилади. 

Иқтисодиёт

29.08.2025, 13:31

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45