Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?
Европа мигрантларни Африкага жўнатмоқчи. Кейинги манзил Ўзбекистон бўлиши мумкинми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:11
Улашиш:

Европанинг беш давлати бошпана олиш ҳуқуқи рад этилган мигрантларни Африкадаги Руандага жойлаштириш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда. Германия, Австрия, Дания, Греция ва Нидерландия бу борада Руанда билан музокара бошламоқчи. Ле Монде нашрининг ёзишича, ташаббус муваффақиятли бўлса, шунга ўхшаш марказларни Ўзбекистонда ҳам ташкил этиш имконияти кўриб чиқилиши мумкин.
Руандада мигрантлар учун марказ очилади
16 ноябр куни Венада бўлиб ўтган учрашувда беш давлат вакиллари Руанда ҳукумати билан махсус миграция маркази ташкил этиш бўйича келишувга эришиш ниятини билдирган. Режага кўра, Европа давлатларида бошпана олиш ҳақидаги аризаси рад этилган, бироқ ўз ватанига қайтариш имкони бўлмаган мигрантлар Руандага юборилиши мумкин.
Масалан, Германияда сиёсий бошпана сўраган шахснинг аризаси рад этилса-ю, уни келиб чиққан мамлакатига қайтаришнинг имкони бўлмаса, у Руандага жўнатилиши мумкин.
Лойиҳа доирасида Руандага юборилган мигрантларга яшаш рухсатномаси бериш, ишлаш, таълим олиш ва тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратиш режалаштирилган. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, марказ қамоқхона шаклида бўлмайди, унинг аҳолиси эркин ҳаракатлана олади.
Дастлабки босқичда марказ 100 кишига мўлжалланади. Ҳар бир иштирокчи давлат тахминан 20 нафардан мигрант юбориши мумкин. Вояга етмаганлар ҳамда қарамоғида оила аъзолари бўлган шахсларни дастурга киритмаслик режалаштирилмоқда.
Мақсад фақат 100 кишини жўнатиш эмас
Дания бош вазири Метте Фредериксеннинг тушунтиришича, ташаббуснинг асосий мақсади юз нафар мигрантни Европадан чиқариб юбориш билангина чекланмайди. Бу орқали Европа Иттифоқига ноқонуний йўл билан кирган одамлар ҳудудда қолишларига кафолат йўқлигини тушуниши кўзда тутилган.

2025 йилда Европа Иттифоқи давлатлари мигрантларни мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича қарийб 500 мингта қарор қабул қилган. Бироқ уларнинг атиги 27 фоизи ижро этилган.
Шу нуқтайи назардан, 100 кишига мўлжалланган марказ Европадаги депортация муаммосини кенг миқёсда ҳал қилмайди. Ташаббуснинг асосий вазифаси мигрантлар оқимига таъсир қилувчи сиёсий сигнал беришдан иборат экани таъкидланмоқда.
Буюк Британия ҳам шундай лойиҳани синаб кўрган
Мигрантларни учинчи давлатга жойлаштириш ғояси янги эмас. 2022 йилда Буюк Британия ҳам Руанда билан шундай келишув тузишга уринган.
Лойиҳага тахминан 715 миллион фунт стерлинг сарфланган. Бироқ ҳуқуқий тўсиқлар сабабли ташаббус амалга ошмаган. Руандага фақат бир неча киши ихтиёрий равишда борган.
Энди Европанинг беш давлати ушбу механизмни кичикроқ миқёсда қайта синаб кўрмоқчи. Музокараларни 2027 йил бошида якунлаш, марказни эса шу йилнинг кейинги қисмида ишга тушириш режалаштирилган. Ҳозирча якуний келишув имзоланмаган.
Ташаббус Европа давлатларининг ўзида ҳам бир хил қўллаб-қувватланмаяпти. Франсия лойиҳада иштирок этишдан бош тортган. Президент Эммануел Маcрон бундай марказларни самарасиз ва Европа қадриятларига мос эмас деб баҳолаган.
Amnesty International ҳам Руандада инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар мавжудлигини эслатиб, бошқа давлатлардан юбориладиган мигрантларнинг хавфсизлиги юзасидан хавотир билдирган.
Ўзбекистон ҳам эҳтимолий манзиллар қаторида
Ле Монде нашрининг ёзишича, лойиҳа ташаббускорлари Руандадаги тажриба муваффақиятли бўлган тақдирда, шунга ўхшаш марказларни бошқа мамлакатларда ҳам ташкил этиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилмоқда. Улар орасида Уганда ва Ўзбекистон ҳам бор.
Бироқ бу Ўзбекистон бундай марказ очишга розилик берганини англатмайди. Ҳозирча мамлакатимиз билан ушбу масала юзасидан келишувга эришилгани ёки музокаралар олиб борилаётгани ҳақида маълумот йўқ. Ўзбекистон номи Европа томони муҳокама қилаётган эҳтимолий йўналишлар қаторида тилга олинган.
Ташаббус амалга ошса, Европа давлатлари бошпана олиш ҳуқуқи рад этилган айрим мигрантларни ўз ватанига эмас, улар билан бевосита алоқаси бўлмаган учинчи мамлакатларга жойлаштириш механизмидан фойдаланиши мумкин.
Ҳозирча эса бу ташаббуснинг ҳуқуқий асослари, амалий механизмлари ва бошқа давлатларда қўлланиш имкониятлари бўйича саволлар очиқ қолмоқда. Ўзбекистоннинг бундай лойиҳада иштирок этиши масаласи ҳам ҳозирча фақат эҳтимол сифатида кўрилмоқда.
мавзуга оид янгиликлар

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

ЕИ мигрантларни Ўзбекистонга юбориш масаласини кўриб чиқмоқда
Сиёсат
24.06.2026, 17:03

Испаниянинг Сеута анклавига 72 минг муҳожир бостириб кирган
Жаҳон
04.08.2026, 18:26

Испания: Чегарадаги тартибсизликларда 57 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
01.08.2026, 11:08

Европа Иттифоқи миграция масаласида Толибон билан музокара ўтказмоқчи
Жаҳон
12.06.2026, 11:37

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12
сўнгги янгиликлар

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой
Ўзбекистон
16.11.2026, 17:32

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди
Иқтисодиёт
16.11.2026, 15:22

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат ўзгаради
Ўзбекистон
16.11.2026, 12:39

Ҳиндистонда мусулмонлар депортация ва ҳибс хавфига дуч келмоқда
Жаҳон
16.11.2026, 11:02

Банк иловаларидан фойдаланишда биометрия талаби ўзгарди
Иқтисодиёт
16.11.2026, 10:31

Тошкентда ОИВ юқтирган беморлар қанча?
Ўзбекистон
16.11.2026, 10:21

Шоҳрух Ғиёсов нега лавозимидан озод этилди?
Ўзбекистон
15.11.2026, 17:09

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда
Жаҳон
14.11.2026, 14:21

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?
Жаҳон
14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади
Жаҳон
14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12
