Европа Иттифоқи миграция масаласида Толибон билан музокара ўтказмоқчи

Европа Иттифоқи 2013–2024 йиллар оралиғида афғонистонликлардан бошпана сўраб топширилган бир миллионга яқин аризани қабул қилган.

Жаҳон

12.06.2026, 11:37

Улашиш:

Европа Иттифоқи миграция масаласида Толибон билан музокара ўтказмоқчи

Европа Комиссияси расман тан олинмаган Толибон маъмуриятини тартибсиз миграцияга қарши курашиш ва депортациялар доирасида Толибон расмийларини музокараларга таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Euronews нашри хабар берди.

“Бошпана сўрови рад этилганларни Афғонистонга қайтариш масаласида Толибон ҳукумати билан музокара қилиш керак. Европанинг бошқа чораси йўқ”, – деди Европа Иттифоқининг миграция бўйича комиссари Магнус Бруннер журналистларга.

У пайшанба куни Брюсселда ўтказилиши режаланган ҳамда танқидчиларнинг фикрича, блокнинг қадриятларига зид бўлган эҳтимолий учрашувни ҳимоя қилди.

Толибон расмийларига Белгияга ташриф буюриш учун ҳали виза берилмаган ва учрашув санаси белгиланмаган бўлса-да, аллақачон Брюсселда норозиликларга сабаб бўлди бу ҳолат.

2021 йилда Толибон ҳокимият тепасига қайтиб, Ислом қонунларини қатъий жорий қилгач, Европа давлатлари Кобулдаги элчихоналарини ёпган.

Аёллар уйдан чиққанда деярли бутунлай ёпиниб юриши шарт ва уларга кўплаб жамоат жойларига, жумладан, парклар ва спорт залларига кириш тақиқланган, қизларнинг таълим олиши эса 12 ёшгача.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, миллионлаб одамлар очлик ва иқтисодий қийинчиликларга юз тутаётган ҳамда оғир гуманитар инқироз ичида қолган мамлакатга муҳожирларни қайтариш – қонун ва ахлоқ меъёрларига мувофиқ эмас.

 

Бу “Толибон”ни тан олиш эмас

Бруннернинг таъкидлашича, музокаралар “Толибон режими”ни тан олишни англатмайди. Улар билан мулоқотни давом эттириш Европа манфаатларига тўла мос келади.

“Бундан ташқари, бошпана сўраганлар ва бошпана изловчиларнинг аҳволини яхшилаш учун ҳам улар билан гаплашиш муҳим”, - деди Бруннер.

Жамоатчилик фикри кескинлашиши қитъада ўта ўнг кучларнинг сайловлардаги ютуқларига туртки бераётгани сабаб, Европа ҳукуматлари миграция борасида қатъийроқ позицияга интилмоқда.

Мигрантлар оқими камайиши билан Брюсселда асосий эътибор репатриация тизимини такомиллаштиришга қаратилди.

 

1 миллион афғонистонлик ариза берган

Блокнинг маълумотлар агентлигига кўра, Европа Иттифоқи 2013–2024 йиллар оралиғида афғонистонликлардан бошпана сўраб топширилган бир миллионга яқин аризани қабул қилган. Бу давр мобайнида уларнинг ярмига яқини маъқулланган.

Ўтган йили Европа Иттифоқига аъзо 27 давлатдан 20 га яқини мамлакатда қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган айрим муҳожирларни, хусусан, жиноий жавобгарликка тортилганларни Афғонистонга қайтаришга қизиқиш билдирган эди.

Бу борада олдинга силжиган Германия 2024 йилдан бери жиноий жавобгарликка тортилган 100 дан ортиқ афғонистонликни депортация қилди.

мавзуга оид янгиликлар

Иран и Афганистан: новая волна депортации

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда

2025 йил июнь ойида Эрон ҳудудидан Афғонистонга 256 мингдан ортиқ киши қайтган. Шу билан бирга, июль ойида бу рақам янада ошиши кутилмоқда. Кенг кўламли депортациялар Афғонистон иқтисодиёти ва ижтимоий тузилмасига жиддий зарар етказиши мумкин.

Сиёсат

11.07.2025, 12:20

ШҲТ “Толибон”ни Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишга чақирди

“Фақат барча этник ва сиёсий гуруҳларнинг кенг вакиллигига эга инклюзив ҳукуматгина мустаҳкам тинчликни таъминлай олади”, — дейилади расмий ҳужжатда.

Сиёсат

02.09.2026, 11:48

Афғонистонда Эронга кетаётган 5 муҳожир саҳрода ҳалок бўлди, 14 нафари бедарак йўқолди

Фаоллар Толибон ҳукуматидан иш ўринлари яратиш ёки афғон ишчиларини бошқа давлатларга қонуний ва хавфсиз йўллар билан юбориш механизмини ишлаб чиқишни сўрамоқда.

Жаҳон

20.07.2026, 16:05

Европа Иттифоқи Ғазо учун 1 миллиард долларлик ёрдам дастурини ишга туширди

Европа Иттифоқининг Ғазодаги тикланиш ишларини жадаллаштириш учун бошлаган лойиҳаси 15 та халқаро ҳамкор иштирокида амалга оширилмоқда.

Жаҳон

13.07.2026, 18:03

Туркия Европа Иттифоқига аъзо бўлиш мақсадидан воз кечмаганини маълум қилди

Туркия Европа Иттифоқига тўлақонли аъзо бўлиш мақсадидан воз кечмаганини яна бир бор тасдиқлади. 

Жаҳон

30.06.2026, 18:34

Покистон Афғонистонда ҳаво зарбалари уюштирди

Покистон чегарада 29 нафар жангарини йўқ қилганини эълон қилди, бироқ Толибон буни тинч аҳолига қилинган ваҳшийлик деб атади.

Жаҳон

29.06.2026, 10:14

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?

Германиянинг 34 та шаҳрида ўн минглаб ёшлар иштирокида намойишлар ўтказилди. Франкфуртда ғалаёнлар тартибсизлик ва талончиликларга айланиб кетди.

Жаҳон

02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 26 мингтага кам.

Ўзбекистон

02.11.2026, 13:03

Illyustrativ tasvir

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди

Уни ўғирлаб кетишмаган, гаровда ҳам ушлаб туришмаган.  Aслида нима бўлган?

Жаҳон

02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Иқтисодиёт

31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди

Хитойлик 24 ёшли йигит тўйига меҳмон топиш учун ноодатий йўл тутди. Унинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати қисқа вақт ичида кутилмаган натижа берди.

Жаҳон

31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда газ таъминоти, божхона расмийлаштируви, мобил реклама, тадбиркорлар учун коммунал тўловлар ҳамда пенсия тайинлаш тартибига оид бир қатор ўзгаришлар жорий этилади.

Ўзбекистон

31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди

АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.

Жаҳон

30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси

Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.

Маданий

29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди

Пиротехника воситалари одамларда қўрқув ва хавотир уйғотиши ҳамда руҳий зўриқишга сабаб бўлиши мумкинлиги тақиққа асос қилиб кўрсатилган. 

Жаҳон

29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...

Исроилда парламент сайловларидан кейин овозларни санаш давом этмоқда. Бош вазир Биньямин Нетаньяху тарафдорлари блоки дастлабки натижаларга кўра олдинда бормоқда, бироқ ҳукумат тузиш учун зарур бўлган 61 та мандатни ҳали қўлга киритмаган.

Сиёсат

28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди

Босмахонадан 17 579 дона тайёр ва 500 килограммдан ортиқ ярим тайёр контрафакт китоб, тўртта босма ва елимлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинди. 

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?

Жорий йилнинг 15 сентябридан бошлаб ўзбекистонликлар учун 60 кунлик визасиз режим ва аэропортда виза олиш тартиби бекор қилинган эди.

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин

Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ маъмурий бирлик тузиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон

28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди

Тожикистонда фуқароларга 18 ёшга тўлганидан кейингина хорижга ишлаш учун боришга рухсат берилади. Янги талаб президент Имомали Раҳмон томонидан 21 октябрь куни имзоланган «Миграция тўғрисида»ги қонунда белгиланган.

Жаҳон

28.10.2026, 10:24

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →