Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш учун алоҳида компания ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёевга аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдим этилди.
Ўзбекистон
07.09.2026, 18:42
Улашиш:

Ҳозирда республикада 3,8 миллионга яқин аҳоли ва қарийб 2 мингта ижтимоий соҳа объекти суюлтирилган газдан фойдаланади. Жорий йилда улар эҳтиёжи учун 604,8 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган.

Газ етказиб беришдаги муаммолар бартараф этилади
Амалдаги тизимда айрим ҳудудларда суюлтирилган газ истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилмаяпти. Таҳлилларга кўра, газни 46 кундан ортиқ кутиб олаётган истеъмолчилар улуши 22 фоизни ташкил этади.
Таъминотдаги узилишлар аҳолини газни бошқа манбалардан, жумладан, бозор нархларида харид қилишга мажбур қилмоқда. Шу билан бирга, газни ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва етказиб бериш харажатлари ўртасидаги тафовут ортиб, бюджет субсидияларига эҳтиёж кўпаймоқда.
“LPG-Trade” янги тизимни йўлга қўйиши айтиб ўтилди
Тақдимотда аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш тизимини қайта ташкил этиш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” таъсисчилигида “LPG-Trade” МЧЖни ташкил этиш таклиф қилинди.
Янги тузилма суюлтирилган газни биржа орқали харид қилиб, белгиланган тартибда истеъмолчиларга етказиб беради. Бу газ хариди ва тақсимотида шаффофликни ошириш ҳамда иқтисодий асосланган нарх шаклланишини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Эҳтиёжманд оилаларга манзилли компенсация ажратилади
Ислоҳотларнинг муҳим жиҳати — ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига харид қилинган суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун компенсация тўлаш механизмини жорий этиш.
Шу тариқа умумий субсидиялаш ўрнига давлат маблағларини аниқ истеъмолчига йўналтириш режалаштирилмоқда. Ижтимоий соҳа объектларига эса газни биржа нархларида етказиб бериш ва юзага келадиган тафовутни республика бюджети ҳисобидан қоплаш таклиф этилган.

Хусусий операторлар жалб қилинади
Андижон вилоятида суюлтирилган газ етказиб беришга хусусий операторларни жалб қилиш бўйича пилот лойиҳа амалга оширилади.
Операторлар лицензия ва рухсатномаларга, малакали мутахассисларга эга бўлиши, истеъмолчилар учун мобил илова ва онлайн хизматларни йўлга қўйиши талаб этилади. Газ тўлдириш шохобчалари эса шаҳарсозлик ва ёнғин хавфсизлиги меъёрлари асосида ташкил этилади.
Ижобий натижа қайд этилса, ушбу тажриба бошқа ҳудудларда ҳам босқичма-босқич жорий этилади.

Таъминот рақамлаштирилади
Мутасаддиларга суюлтирилган газ етказиб бериш графигини қатъий йўлга қўйиш, ҳисоб-китобларни рақамлаштириш, тақсимотда шаффофликни таъминлаш ва сунъий тақчиллик ҳамда асоссиз нарх ошишининг олдини олиш бўйича топшириқлар берилди.
Президент ислоҳотларни амалга оширишда аҳоли манфаати, қулайлик ва ижтимоий адолат устувор бўлиши кераклигини таъкидлади.
Янги тизим натижасида суюлтирилган газ таъминоти барқарорлашиши, етказиб бериш муддатлари қисқариши, аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ошиши ва бюджет маблағларидан янада самарали фойдаланиш кутилмоқда.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
мавзуга оид янгиликлар

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32

Газ ва электр энергияси компенсациясини my.gov.uz платформасида расмийлаштириш мумкин
Ўзбекистон
01.07.2026, 14:25

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
