Божхона ва солиқ қўмиталари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитасининг шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон
20.09.2025, 12:25
Улашиш:

Унда Тошкент вилояти Божхона бошқармасининг “Навоий” чегара божхона пости инспектори хизмат мавқеидан фойдаланиб, Тошкент туманида яшовчи, 1979 й.т. фуқаронинг 7 кг олтин қимматбаҳо металларини Қозоғистондан чегара божхона пости орқали декларацияда кўрсатмасдан ва божхона назоратидан яширган ҳолда ўтказиб бериш эвазига Чирчиқ шаҳрида 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда божхона ходимига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тошкент шаҳрида қайд этилган ҳолатда эса Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекциясининг шўъба бош инспектори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, озиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ фаолиятини ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали тугатиб бериш эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағини туман солиқ инспекцияси биноси олдида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда бош инспекторга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Бошқа ҳолатда эса Миробод тумани солиқ инспекциясининг маҳаллаларга бириктирилган солиқ инспекторлари шўъбаси инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, ўзига бириктирилган ҳудудда фаолият юритувчи савдо дўконида солиқ текширувлари амалга оширмаслик ва келгусида ҳар қандай солиқ текширувлари тўғрисида олдиндан хабар бериб туриш эвазига 10 млн сўм пул маблағини ўзининг банк пластик картасига ўтказдириб олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Эндиликда ушбу инспектор ҳам қонун олдида жавоб беради.
Ўзбекистон
20.09.2025, 12:25
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда такси ҳайдовчиларининг даромади йилига 1 млн сўмдан ҳам ошмади — ДСҚ
Иқтисодиёт
10.02.2026, 13:21

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ва прокурорига «ҳайфсан» берилди: пойтахтда 800 дан ортиқ жиноят ҳисобдан яширилган
Ўзбекистон
27.01.2026, 17:00

Хитойда презервативлар учун солиқ оширилди
Жаҳон
03.01.2026, 14:55

Ўзбекистонда тақиқланган ва чеклов қўйилган товарлар рўйхати очиқланади
Иқтисодиёт
08.12.2025, 10:15

Солиқдан қарзи борлар электр учун тўлов қилолмайди
Иқтисодиёт
02.12.2025, 12:32

Солиқ қарзи энг юқори бўлган корхоналар аниқланди
Иқтисодиёт
21.10.2025, 19:43
машҳур янгиликлар

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади
Жаҳон
26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар
Иқтисодиёт
26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
Ўзбекистон
26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози
Жаҳон
26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди
Ўзбекистон
26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда
Иқтисодиёт
26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман
Ўзбекистон
26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?
Фан-технология
26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди
Жаҳон
26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37
машҳур янгиликлар

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
