Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик яширинча олтин тўхтатиб қолинди
Тошкент аэропортида Дубайдан келган фуқаронинг юкидан 1,293 млрд сўмлик заргарлик буюмлари ва олтин қуймалари топилди.
Ўзбекистон
21.09.2026, 16:32
Улашиш:

Тошкент халқаро аэропортида хориждан Ўзбекистонга кириб келган фуқаронинг юки текширилганда, декларацияда кўрсатилмаган катта миқдордаги заргарлик буюмлари ва олтин қуймалари топилди.
Ҳолат “Тошкент-AERO” ихтисослаштирилган божхона комплексида аниқланган. Бу ҳақда божхона комплекси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро Дубай–Тошкент йўналиши бўйича мамлакатга кириб келган. Божхона назорати жараёнида унинг юклари кўздан кечирилганда, тегишли декларацияда қайд этилмаган қимматбаҳо буюмлар аниқланган.
Текширув давомида умумий соф оғирлиги 921,37 грамм бўлган 141 дона заргарлик буюми ҳамда 3 дона олтин қуймаси топилган.
Экспертиза хулосасига кўра, мусодара қилинган заргарлик буюмлари ва олтин қуймаларининг умумий қиймати 1 миллиард 293 миллион сўм деб баҳоланган.
Бундан ташқари, фуқаронинг юкидан акциз маркаси бўлмаган 120 қути тамаки маҳсулоти ва 90 дона никотинли снюс ҳам аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
Ўзбекистон
21.09.2026, 16:32
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Амударёда сув камайяптими?
Ўзбекистон
13.10.2026, 12:32

«Ал-Наср» «Нефтчи»ни мағлуб этди — Роналду ҳам гол урди
Спорт
13.10.2026, 09:58

Самолётда қоида бузган йўловчилар 8,8 млн сўмгача жарима тўлаши мумкин
Ўзбекистон
12.10.2026, 17:24

Ўзбекистон МДҲга раислик қилади
Ўзбекистон
09.10.2026, 17:08

Пайпоққа яширилган 64 минг доллар фош бўлди
Ўзбекистон
09.10.2026, 14:48

MrBeast Тошкентга келади
Ўзбекистон
09.10.2026, 09:32
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25
сўнгги янгиликлар

Иккинчи жаҳон урушида Германия нега енгилди?
Маданий
16.10.2026, 15:13

Саудия Арабистони Мадина устида ракетани тутиб қолди
Жаҳон
16.10.2026, 10:13

Трамп: Ядровий қуроллардан воз кечиш керак
Жаҳон
16.10.2026, 09:35

"Green Card 2027" расман очилади
Жаҳон
15.10.2026, 17:54

Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш секинлашади: Ўзбекистонда ҳолат қандай?
Иқтисодиёт
15.10.2026, 17:15

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Хитой экспорти 2026 йилда 36,3 фоизга ошди
Иқтисодиёт
15.10.2026, 16:02

Туркиялик репер Lvbel C5 га турк адабиётини ўрганиш шарти қўйилди
Жаҳон
15.10.2026, 14:52

Ўзбекистонда тиланчилик учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 14:37

Туркияда кучли сел ва сув тошқинлари содир бўлди
Жаҳон
15.10.2026, 11:25

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18

8 млн долларлик фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 09:38

Электромобиллар қимматлайдими?
Иқтисодиёт
14.10.2026, 16:59

Навоий шаҳрига тайинланган янги ҳоким ким эди?
Ўзбекистон
14.10.2026, 15:43

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз
Жаҳон
14.10.2026, 15:25

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Ўзбекистон
14.10.2026, 15:12

Колумбия никоҳсиз туғилишлар улуши бўйича дунёда етакчига айланди
Жаҳон
14.10.2026, 15:12

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга келади
Сиёсат
14.10.2026, 12:48

Honda электромобиллари симсиз қувватланади
Фан-технология
14.10.2026, 12:28

Қозоғистон 6 млн тонна нефтьни қазиб ололмади
Иқтисодиёт
14.10.2026, 12:22
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25
