“Давлат бюджети катта зарар кўрди” – Расул Кушербоев 186 млрд сўмлик жиноят иши ҳақида гапирди
Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов 186 миллиард сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш бўйича судланган эди. Расул Кушербоев мазкур иш оқибатида давлат бюджетига етказилган зарар ҳақида фикр билдирди.
Ўзбекистон
28.09.2026, 11:38
Улашиш:

Бекмурод Абдуллаев 2021 йил апрель ойидан Ички ишлар вазири ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган. У 2025 йил 3 ноябрь куни лавозимидан озод этилган. Шундан сўнг тергов бошланиб, қамоққа олинган.
Бекмурод Абдуллаевга Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ҳамда 205-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари билан айблов қўйилган.
Бекмурод Абдуллаев тадбиркор, BA Holding асосчиси ва ҳозирда “Ўзметкомбинат” раҳбари бўлган Баходир Абдуллаевнинг акаси ҳисобланади.
Айбланувчилар ичида Рустам Турсунов ҳам бўлиб, у 2017–2018 йилларда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, 2018-йилдан Навоий вилояти ИИБ бошлиғи сифатида фаолият юритган. 2021 йил февраль ойидан Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи сифатида иш бошлаган, 2025-йил ноябрь ойи бошида, Бекмурод Абдуллаев билан бир кунда президент фармойиши билан лавозимидан озод этилганди.
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 27-январь куни бўлиб ўтган йиғилишда Ички ишлар вазирлиги тизимида давлат харидлари давомида 186 млрд сўм бюджет маблағларининг ўзлаштирилгани аниқлангани ҳамда бу иш доирасида ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи Рустам Турсуновга қарши жиноий иш қўзғатилганини айтганди.
Апрель ойида Бекмурод Абдуллаев озодликка чиққани маълум қилинди. У 200 млрд сўмдан ортиқ зарарни нақд пул шаклида тўлаб берганидан сўнг, унга қўлланган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси гаровга ўзгартирилган.
Бекмурод Абдуллаев, Рустам Турсунов ва яна 28 кишига оид суд иши шахсий ҳаётга оид ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа маълумотлар мавжудлиги сабабли ёзда ёпиқ тарзда кўрилди.
Суднинг 11 сентябрдаги ҳукми билан Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов оқлангани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Суд жараёни натижалари ҳақида эса ҳозирча расмий маълумот эълон қилинмади.
Qalampir.uz айбловлар ўз тасдиғини топмагани ва улар оқлангани ҳақида хабар берди.
Бекмурод Абдуллаев янги лавозимга тайинланди
Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Давлат бюджети катта зарар кўрди - Расул Кушербоев
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг маслаҳатчиси, жамоатчилик фаоли Расул Кушербоевнинг фикрича, айбланувчиларга қўйилган зарар суммаси жуда катта – 186 млрд сўм эканлиги аввал бошдан унда шубҳа уйғотган.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, оқланган ёки жиноят иши реабилитация қилувчи асослар билан тугатилган шахсга қонунга хилоф жиноий таъқиб оқибатида етказилган мулкий зиён тўлиқ қопланади. ЖПКнинг 304-моддасига кўра, бунга йўқотилган иш ҳақи, мол-мулк қиймати, суд ва юридик ёрдам харажатлари киради. Ушбу моддий зарар давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
Шунингдек, маънавий зарар учун ҳам компенсация талаб қилиш мумкин.
“Улар ҳақида ёлғон маълумотларни тайёрлаган одамлар бюджетга, халқ тўлаган солиқ ҳисобидан йиғилган ғазнага жуда катта зарар етказишди”, – деди Расул Кушербоев.
Бундай катта айблов уюштирувчилар жазоланиши ёки жазоланмаслиги эса сўроқ остида.
Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсуновлар ўрнига янги тайинловлар аллақачон амалга ошириб бўлинган.
Ўзбекистон
28.09.2026, 11:38
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Қарийб 10 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди
Ўзбекистон
13.10.2026, 14:40

Метродаги 10 минг доллар: йўқолган пул қандай қилиб эгасига қайтди?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:13

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
сўнгги янгиликлар

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

Россия армиясига 20 мингдан ортиқ марказий осиёлик ёлланган
Сиёсат
23.10.2026, 15:31

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?
Ўзбекистон
20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ
Жаҳон
20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди
Ўзбекистон
20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди
Ўзбекистон
20.10.2026, 13:03
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
