Қарийб 10 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди
Давлат харидларида рақобатни чеклаш билан боғлиқ қонунбузилишлар аниқланиб, буюртмачи ташкилотларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Ўзбекистон
13.10.2026, 14:40
Улашиш:

Қонунбузилишлар мониторинг давомида аниқланган
Қайд этилишича, қоидабузарликлар қўмитанинг ҳудудий органлари томонидан давлат харидлари соҳасида ўтказилган мониторинг ҳамда келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижасида аниқланган.
Жумладан, Андижон вилоятидаги Олтинкўл тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасининг 300 млн сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар қайд этилган.
Фарғона вилоятида «Фарғона туман йўллардан фойдаланиш» давлат муассасасининг жами 2,5 млрд сўмдан ортиқ қийматга эга 7 та давлат харидида қоидабузарликлар аниқланган.
Жиззах вилоятидаги Зарбдор тумани 2-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг умумий қиймати 1,4 млрд сўмдан ортиқ бўлган 2 та давлат хариди ҳам қонун талабларига зид равишда амалга оширилгани қайд этилган.
Шунингдек, Наманган вилоятидаги Чуст туман тиббиёт бирлашмасининг қарийб 1,8 млрд сўмлик давлат харидларида ҳам қоидабузарликлар аниқланган.
Навоий вилоятида Хатирчи давлат ўрмон хўжалигининг 7 та, умумий қиймати қарийб 1,7 млрд сўмлик давлат харидлари бўйича қонунбузилишлар қайд этилган.
Самарқанд вилоятида эса «Ўзйўлкўприк кластери»нинг Самарқанд филиалида 1,7 млрд сўмлик ҳамда «Озодлик» давлат муассасасида 410 млн сўмлик давлат харидлари жараёнида қонун талаблари бузилгани аниқланган.
Қонуннинг қайси талаби бузилган?
Қўмита маълумотига кўра, энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларини ўрганиш жараёнида «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси талабларига риоя этилмаган.
Ушбу модда савдоларда рақобатни чеклашга қарши талабларни белгилайди. Хусусан, савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларга йўл қўйилгани аниқланган.
Буюртмачи ташкилотларга қандай чоралар кўрилди?
Маълум қилинишича, аниқланган ҳолатлар юзасидан қўмитанинг ҳудудий бошқармалари махсус комиссиялари томонидан буюртмачи ташкилотларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, тегишли таъсир чоралари қўлланган.
Қонунбузилишларни бартараф этиш, айрим ҳолатларда молиявий жарималар қўллаш ҳамда ҳуқуқий баҳо бериш учун материалларни тегишли органларга юбориш чоралари кўрилган.
Келгусида шунга ўхшаш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар ҳам берилган.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда коррупция энг кўп қайси соҳаларда учрайди?
Ўзбекистон
10.08.2026, 14:03

“ANOR BANK” жаримага тортилди
Ўзбекистон
09.07.2026, 11:06

Uzbekistan Airways ички рейсларида чипталар 20 фоизгача арзонлашади
Ўзбекистон
12.10.2026, 13:02

Дорилар 6 баробар қиммат сотилган
Ўзбекистон
06.10.2026, 09:22

Алкоголли ичимликларни реклама қилган блогерга чора кўрилди
Ўзбекистон
20.07.2026, 13:38

Бекатлар ўз вазифасини бажаряптими?
Ўзбекистон
20.07.2026, 12:20
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12
сўнгги янгиликлар

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди
Жаҳон
17.11.2026, 15:33

Тошкентдан Астраханга поезд қатнови йўлга қўйилади
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:28

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:11

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой
Ўзбекистон
16.11.2026, 17:32

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди
Иқтисодиёт
16.11.2026, 15:22

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат ўзгаради
Ўзбекистон
16.11.2026, 12:39

Ҳиндистонда мусулмонлар депортация ва ҳибс хавфига дуч келмоқда
Жаҳон
16.11.2026, 11:02

Банк иловаларидан фойдаланишда биометрия талаби ўзгарди
Иқтисодиёт
16.11.2026, 10:31

Тошкентда ОИВ юқтирган беморлар қанча?
Ўзбекистон
16.11.2026, 10:21

Шоҳрух Ғиёсов нега лавозимидан озод этилди?
Ўзбекистон
15.11.2026, 17:09

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда
Жаҳон
14.11.2026, 14:21

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?
Жаҳон
14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади
Жаҳон
14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12
