Дорилар 6 баробар қиммат сотилган

 «Сирли мижоз» тадбирларида айрим дорихоналарда дори воситалари белгиланган нархдан 6 баробаргача қиммат сотилганини аниқланган.

Дорилар 6 баробар қиммат сотилган

Рақобат қўмитаси томонидан дорихоналарда дори воситаларининг белгиланган нархларга риоя этган ҳолда сотилиши бўйича назорат тадбирлари ўтказилди. 

«Сирли мижоз» усулида ўтказилган тадбирлар натижасида бир қатор дорихоналарда айрим дори воситалари учун белгиланган нархлардан юқори қийматда нарх шакллантирилгани аниқланган.

Хусусан, «SHUNQORLAR» МЧЖга қарашли дорихонада:

«ПОЛИМИК® блистеры №10 (1x10)» дори воситасининг сотиш учун рухсат этилган нархи 12 837,18 сўм бўлган. Бироқ дори 70 000 сўмдан таклиф қилинган, яъни қарийб 5,5 баробар қиммат;

«КОНВУЛЕКС® Капли для приема внутрь 300 мг/мл» препаратининг рухсат этилган нархи 66 481 сўм бўлгани ҳолда, у 395 000 сўмдан таклиф этилган. Бу белгиланган нархдан қарийб 6 баробар юқори.

«MUNO FARM» МЧЖга қарашли Қорақамиш 2/5-мавзесидаги дорихонада «СТИМУЛОТОН» 50 мг №30 дори воситасининг рухсат этилган нархи 50 666,17 сўм бўлган. Аммо препарат харидорга 295 000 сўмдан таклиф қилинган.
Бу ҳолатда ҳам дори воситаси белгиланган нархдан қарийб 6 баробар қиммат баҳоланган

Шунингдек, «CITY FARM» МЧЖга қарашли дорихоналарда

«БАКТАМЕД 3,5 мл ампулы» препаратининг рухсат этилган нархи 18 849,43 сўм бўлгани ҳолда, 63 000 сўмга сотилган. Бу қарийб 3,3 баробар юқори нарх;
«НО-ШПА® 40 мг/2 мл ампулы №25» дори воситаси ҳам белгиланган нархдан юқори қийматда сотилган.

«HOSIL FARM» МЧЖга қарашли дорихонада эса:

«Лантус® СОЛОСТАР® 100 ЕД/мл 3 мл №5» препарати учун 20 фоиз устама қўшилгандаги рухсат этилган нарх 115 173,3 сўм бўлган. Аммо унга 80 фоиз устама қўлланиб, дори 190 000 сўмдан сотилган;

«СЛИДЕРОН» таблеткалари №20нинг рухсат этилган нархи 115 677,1 сўм бўлгани ҳолда, препарат 349 000 сўмдан сотилган. Бу қарийб 3 баробар юқори нархни ташкил этади.

Бундан ташқари, «AMIR FARM TRADE» МЧЖга қарашли дорихонада «БАКТАМЕД 0,5% 3,5 мл ампулы» дори воситаси учун рухсат этилган 20 фоизлик устама ўрнига 100 фоиз устама қўлланиб, препарат 32 000 сўмдан сотилган.

«FERUZA NUR MED» МЧЖга қарашли дорихонада эса «ПОЛИМИК® блистеры №10 (1x10)» дори воситасининг рухсат этилган нархи 12 837,18 сўм бўлгани ҳолда, препарат 62 000 сўмдан сотилган. Бу белгиланган нархдан қарийб 5 баробар юқори.

Шунингдек, «LEADER PHARMGROUP» ХК, «PHARM S GOLDEN» МЧЖ ва «RUSLAN BUYUK FARM» МЧЖга қарашли дорихоналарда «НО-ШПА® 40 мг/2 мл ампулы №25» дори воситаси ҳам белгиланган нархдан юқори қийматда сотилгани аниқланган.

Қандай чора кўрилди?

Қўмита маълумотига кўра, аниқланган қонунбузилишлар юзасидан белгиланган тартибда кўрсатмалар берилган.

Шунингдек, дорихоналарнинг лицензия талабларига риоя этиши масаласини қайта кўриб чиқиш учун тегишли ваколатли органга сўров юборилган.

Қайд этиш жоизки, дори воситалари нархининг белгиланган тартибда шакллантирилиши аҳоли учун муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Айниқса, ижтимоий аҳамиятга эга препаратларнинг асоссиз равишда юқори нархда сотилиши истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига бевосита таъсир қилиши мумкин.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН 

мавзуга оид янгиликлар

Қарийб 10 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди

Давлат харидларида рақобатни чеклаш билан боғлиқ қонунбузилишлар аниқланиб, буюртмачи ташкилотларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Ўзбекистон

13.10.2026, 14:40

Uzbekistan Airways ички рейсларида чипталар 20 фоизгача арзонлашади

Қарор аҳоли учун авиасайёҳатларни арзонлаштириш, ички туризмни ривожлантириш ва ҳудудлар ўртасидаги қатновларни қулайлаштиришга қаратилган.

Ўзбекистон

12.10.2026, 13:02

Алкоголли ичимликларни реклама қилган блогерга чора кўрилди

Рақобат қўмитаси томонидан ўрганишлар давомида блогер Н.Собировнинг ижтимоий тармоқдаги @nurbek_sobiroff саҳифасида алкоголли ичимликлар рекламаси жойлаштирилганлиги аниқланди.

Ўзбекистон

20.07.2026, 13:38

“ANOR BANK” жаримага тортилди

Акция доирасидаги рекламасида бир нечта муҳим маълумотларни яшириб, Реклама қонунчилигини бузгани учун “Анорбанк”ка нисбатан жарима қўлланилди.

Ўзбекистон

09.07.2026, 11:06

“Мега” писта ишлаб чиқарувчиси “Trend” бренди устидан шикоят қилди

Рақиб брендини камситувчи рекламаси учун "Trend" жаримага тортилди. Аксилреклама материалини жойлаштирган Абдураҳмон Фазиловга  ҳам маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон

04.07.2026, 13:18

Букмекерликни реклама қилиш қонунчиликка зид – Рақобат қўмитаси огоҳлантирди

Футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланиши арафасида ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида букмекерлик хизматлари, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни тарғиб қилувчи рекламалар тарқалиши фаоллашди.

Ўзбекистон

09.06.2026, 11:54

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?

Трамп мусулмон номзодни «жиҳодчи» деб атади.

Жаҳон

26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди

Ислом молиясига мувофиқлаштириш кенгаши (IFCB) Iman Invest билан ҳамкорликни тўхтатиб, компанияда бир неча миллион долларлик камомад юзага келгани ва шариат мезонларига зид операциялар аниқланганини билдирди. Iman Invest раҳбарияти эса айбловларни рад этиб, Маҳмуд Усмон билан келишмовчилик унинг ойлик тўловларини камайтириш ва компания акцияларидан улуш беришни рад этиш ортидан бошланганини даъво қилмоқда.

Ўзбекистон

26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?

Кредит олиш илинжида фирма очиш ёки ЭРИ калитини воситачига ишониб топшириш йиллар давом этадиган молиявий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. Воситачи пулни олиб кетади, жавобгарлик эса сизнинг зиммангизда қолади.

Иқтисодиёт

24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди

Наманганда 35 тонна асал бир жойга жамланди. “Афсоналар водийси” боғида V Халқаро асал фестивали очилди.

Ўзбекистон

24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?

Саудия Арабистони ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Ямандаги ҳусийларга қарши курашиб келади, бироқ американча қуроллар ва катта ҳарбий бюджет ғалабани таъминлай олмади. Яқинда тузилган Макка битими уруш тақдирини ўзгартира оладими?

Сиёсат

24.10.2026, 11:06

Rasm SIda yaratilgan

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?

Насия савдоси Ўзбекистонда тез суръатларда ривожланмоқда. Бироқ маҳсулотни ойма-ой тўлаш ҳар доим ҳам арзон ёки фойдали танлов дегани эмас. 

Иқтисодиёт

24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →