“Мега” писта ишлаб чиқарувчиси “Trend” бренди устидан шикоят қилди

Рақиб брендини камситувчи рекламаси учун "Trend" жаримага тортилди. Аксилреклама материалини жойлаштирган Абдураҳмон Фазиловга  ҳам маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда.

Улашиш:

“Мега” писта ишлаб чиқарувчиси “Trend” бренди устидан шикоят қилди

Рақобат қўмитасига “MEGA” бренди остида писта ишлаб чиқарувчи компания мурожаат қилган. Унда айтилишича, “TREND” бренди ишлаб чиқарувчиси инсофсиз рақобат ва номақбул (нотўғри) реклама қилган.

 

“MEGA” бренди обрўйига путур етказилган

Мурожаатга кўра, “TREND” брендининг ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган реклама роликларида ўз маҳсулоти “MEGA” пистасидан устун эканлигига ишора қилинган.

Шунингдек, рекламада “MEGA” брендининг обрўйига путур етказувчи лавҳалар ҳам қўлланилган, бу эса бренднинг ишчанлик обрўйига путур етказган.

“Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига кўра, номақбул (нотўғри) рекламага йўл қўйилмайди.

 

Жарима қўлланилди

Рақобат қўмитасининг Махсус комиссияси “OZIQ OVQAT STANDART KARTON” МЧЖ (“TREND” бренди)га нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилгани аломатлари билан иш қўзғатди.

Комиссия номақбул (нотўғри) рекламага йўл қўйилганини эътироф этди.

Натижада белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилиб, қонунбузарликни бартараф этиш ва бундай ҳолатни келгусида такрорламаслик бўйича кўрсатма берилди.

Ушбу иш доирасида “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларини бузиб, ижтимоий тармоқларда аксилреклама материалларини жойлаштирган блогер Абдураҳмон Фазиловга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини белгилаш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ҳиндистон ва Хитой: 2020 йилги тўқнашувдан кейин вазият қандай?

2020 йилда Ҳимолайда Ҳиндистон ва Хитой ҳарбийлари тош ва бамбук таёқлар билан жанг қилганди. Шундан сўнг Хитой раҳбари Си Сзинпин илк бор Ҳиндистонга ташриф буюрди.

Жаҳон

12.09.2026, 14:39

Криштиану Роналду: «Футболдаги сўнгги йилим бўлиши мумкин»

Криштиану Роналду профессионал футболдаги фаолиятини якунлашга ишора қилди. 41 ёшли футболчи 1000 та гол маррасига етиш ва футболда ажойиб мерос қолдиришни истамоқда.

Спорт

12.09.2026, 13:56

24-августдан 4-сентябргача бўлиб ўтган чет тили бўйича имтиҳон натижалари чиқди

2026 йил 24 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтган чет тилини билиш даражасини аниқлаш малака имтиҳони натижалари эълон қилинди.

Таълим

12.09.2026, 12:26

Душанба кунида ҳам қатор хорижий валюталар тушади

Марказий банк томонидан 14 сентябрдан амал қилувчи янги валюта курслари  эълон қилинди.

Иқтисодиёт

12.09.2026, 12:19

Болаларга зўравонлик қилганларга педагогик фаолият тақиқланади

Янги қонунга кўра, болага зўравонлик қилган шахслар бир йил давомида таълим ташкилотларида ишлай олмайди.

Таълим

12.09.2026, 12:03

Адвокат ChatGPT сабаб жаримага тортилди

АҚШда қотиллик иши бўйича апелляция шикояти тайёрлаган адвокат Стивен Ааронз ChatGPT томонидан яратилган сохта гувоҳлар кўрсатмаларидан фойдаланган. Нью-Мексико Олий суди уни $5000 жаримага тортди.

Жаҳон

12.09.2026, 09:53

22 ёшли қиз эркаклар футбол кулубига мураббий бўлди

Зейнеп Местан Туркиянинг Turgutluspor клубига бош мураббий этиб тайинланди. У клубнинг катталар таркибидаги эркаклар жамоасини бошқарган биринчи аёл мураббий бўлди.

Спорт

11.09.2026, 15:51

Келаси ҳафта Сеул Марказий Осиё саммитига мезбонлик қилади – Жанубий Корея президенти

14–16 сентябрь кунлари Марказий Осиёнинг ҳар бир давлат раҳбари билан алоҳида икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Сиёсат

11.09.2026, 15:47

Шавкат Мирзиёев Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестициялар, саноат кооперацияси ва транспорт йўлакларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Сиёсат

11.09.2026, 14:53

Украина дронлари Тула вилоятида икки кишини ўлдирди, Киевда 8 киши яраланди

Саратовдаги Озон логистика марказида Украина дронлари ҳужуми ортидан, Киевдаги тўққиз қаватли уйда эса Россия зарбалари оқибатида ёнғин қайд этилди.

Жаҳон

11.09.2026, 14:27

11 сентябрь — АҚШ тарихидаги қонли кун

2001 йил 11 сентябрда АҚШ тарихидаги энг оғир террорчилик ҳужумларидан бири содир бўлди. 19 нафар террорчи томонидан амалга оширилган ҳужумлар оқибатида 2 977 киши ҳалок бўлди. 2026 йил 11 сентябрда ушбу фожиага 25 йил тўлди.

Жаҳон

11.09.2026, 12:25

Непал БМТдан $20 млн компенсация талаб қилди

Музлик қулаши натижасида вайронага айланган Непал энди глобал исишга айбдор давлатларни ёрдамга чақирмоқда. Рўйхатда қайси давлатлар бор? 

Жаҳон

11.09.2026, 12:00

Ўзбекистон ва Япония энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиради

Ўзбекистон ва Япония энергетика соҳасидаги стратегик ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон

10.09.2026, 17:09

Ғазо: Исроилнинг сўнгги зарбалари бир оиланинг тўрт аъзосини ҳаётдан олиб кетди

10 сентябрь куни Ғазо секторидаги уйга берилган ҳаво зарбаси оқибатида бир эркак, унинг рафиқаcи ҳамда 8 ва 12 ёшли икки қизи ҳалок бўлди. 

Жаҳон

10.09.2026, 16:13

Саида Мирзиёева Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси этиб тайинланди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон

10.09.2026, 15:34

Исроил — Буюк Британия ўртасидаги зиддият кескинлашди

Исроил Буюк Британияга Шарқий Қуддусдаги консулликни ёпиш учун 30 кун муҳлат берди.

Жаҳон

10.09.2026, 12:31

“Ҳар бирингизга $5000 дан бераман” – Трампдан янги ваъда

Дональд Трамп оралиқ сайловларда Республикачилар ғалаба қозонса, ҳар бир вояга етган америкаликка 5000 доллардан беришни ваъда қилди.

Сиёсат

10.09.2026, 11:57

Алифбодаги ўзгаришлар: амалдаги ҳужжатлар ва пуллар муомалада қолади

Сенат ялпи мажлисида “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди

Ўзбекистон

10.09.2026, 11:50

Дунёда инфляция яна кучаймоқда

Нархлар ошиб бораётган бир пайтда марказий банклар қандай чора кўрмоқда?

Иқтисодиёт

10.09.2026, 10:38

AI инсониятни 2030 йилгача йўқ қилиши мумкинми?

Anthropic'нинг собиқ тадқиқотчиси AI 2030 йилгача инсоният учун жиддий хавф туғдириши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда The Guardian нашрида мақола эълон қилинди.

Фан-технология

10.09.2026, 10:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →