updated: 22.03.2026, 19:42

Фарғонада уйи иситилмаган фуқароларга қўйилган қарздорлик бекор қилинди

Фарғонада уйи иситилмаган 6146 нафар истеъмолчидан 4 млрд 173 млн сўмдан ортиқ қарздорлик ҳисобланди. Одамлар ҳолат юзасидан Рақобат қўмитасига мурожаат қилган. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.  

Улашиш:

Фарғонада уйи иситилмаган фуқароларга қўйилган қарздорлик  бекор қилинди

Қайд этилишича, Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига аҳоли томонидан шикоят хати келиб тушган. Мурожаатда улар хонадонларига етарли даражада иссиқлик таъминоти етказиб берилмаганлигини айтган.

Шундан сўнг Рақобат қўмитаси юқоридаги мурожаат юзасидан текширув ишларини олиб борган. Кузатув давомида 6146 нафар истеъмолчининг хонадонларига 4 млрд 173 млн сўмдан ортиқ нореал дебитор қарздорликлар ҳисобланганлиги аниқланган.

“Мазкур ҳолат юзасидан вилоят “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш давлат бошқармасига истеъмолчиларга ҳисобланган 4 млрд 173 млн сўмдан ортиқ асоссиз қарздорликни бекор қилиш юзасидан кўрсатма берилди”, дейилади манбада.

Шунингдек, таъминотчи корхона томонидан кўрсатилмаган хизматлар учун ҳисобланган қарздорликлар бекор қилингани билдирилган.

мавзуга оид янгиликлар

Фарғонада 2,2 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди

“Ўзэнергоинспекция” томонидан ўтказилаётган навбатдаги назорат тадбирлари давомида Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида йирик ноқонуний ҳолат аниқланди.

Ўзбекистон

30.09.2025, 11:04

2,1 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

"Ўзэнергоинспекция" ахборот хизматининг маълумот беришича, Самарқанд вилоятида ўтказилган назорат тадбирида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона фаолияти аниқланди.

Ўзбекистон

18.09.2025, 12:01

Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи компания 1,6 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган

Шайхонтоҳур туманида “О.О.Т.” МЧЖ бошқарув сервис компаниясига қарашли кўп қаватли уйларнинг электр қурилмалари электр ҳисоблагичдан ташқари уланган ҳолда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. 

Ўзбекистон

27.08.2025, 10:06

2000 та ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ёқилғи-энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон

26.08.2025, 17:01

Фермерлар 64,1 миллиард сўмлик электр энергиясидан яширинча фойдаланган

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида 246 та ҳолатда электр энергияси ноқонуний ишлатилгани аниқланди. 

Ўзбекистон

25.08.2025, 16:00

Пойтахтдаги электр таъминотидаги муаммолар бўйича энергетика вазирига сенатор сўрови юборилди

Аҳоли ва тадбиркорлар томонидан электр таъминотидаги 3–4 соатлик узилишлар бўйича кўплаб мурожаатлар билдирилмоқда.

Ўзбекистон

02.08.2025, 21:22

сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37