ИИВ раҳбарияти илк бор Фурқатдаги ҳолат бўйича муносабат билдирди
Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Зокиржон Алматов Фарғонанинг Фурқат туманида ИИБ ходимлари мактаб директори бўлган аёлни ечинтириб, калтаклагани юзасидан муносабат билдириб, “Бу — ўтакетган ваҳшийлик. У раҳбар [туман ИИБ бошлиғи — таҳр.] қайсидир йўллар билан амалга ўтириб қолган, деб ўйлайман... Биз ўзидан кетиб қолган бундай раҳбарларни асло кечирмаймиз”, — деди Алматов.
Ўзбекистон
08.10.2025, 10:45
Улашиш:

Foto: IIV
Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Зокиржон Алматов Фарғона вилояти Фурқат тумани ИИБ ходимлари томонидан мактаб директорининг таҳқирланишига муносабат билдирди. Бу ҳақда у ИИВ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тўхталиб ўтди.
Алматовнинг таъкидлашича, ички ишлар идораларида ишлайдиган ҳар бир ходим ўзини психологик жиҳатдан тайёрлаши, жаҳлини жиловлай олиши керак.
“Бу — ўтакетган ваҳшийлик. У раҳбар [туман ИИБ бошлиғи — таҳр.] қайсидир йўллар билан амалга ўтириб қолган, деб ўйлайман. Қандай шароитда бўлса ҳам, ички ишлар идораси ходими ўзини ушлашни билиши керак. Биз ўзидан кетиб қолган бундай раҳбарларни асло кечирмаймиз”, — деди у.
«Ҳар бир йиғилишда вазир, вазирлик раҳбарияти, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиқлари ходимлардан шу нарсани талаб қилади: жаҳлингга эрк берма, жаҳлингни жиловла, одамларни аввал яхшилаб эшит, деймиз. Ҳатто бизга жаҳл қилиб, ўзини осиб қўйганлар ҳам бўлган. Шунинг учун йигитлар, қизларимиз, эшитинглар. Инсонларга нисбатан меҳр-муҳаббат деган туйғуларнинг ҳаммаси бизда бўлиш шарт. Сиз билан биз фақат қамаш учун яратилмаганмиз. Тарбиялаш, инсонларга ғамхўрлик қилиш, уларга ёрдам бериш учун ички ишлар ходимлари бор. Шу нарса ҳеч қачон эсимиздан чиқмасин. Лекин одам бўлмайдиганларнинг қонун бўйича жазосини беришимиз шарт. Шу боис бизнинг фаолиятимизда ҳар хил одамлар учраб туради», — дейди ИИВ маслаҳатчиси.
Зокиржон Алматовнинг қўшимча қилишича, мазкур ҳолат бўйича махсус текширув олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фурқат туманида ИИБ ходимлари мактаб директори бўлиб ишлайдиган 34 ёшли аёлни туман солиқ инспекцияси бошлиғи билан бирга ечинтириб, калтаклагани маълум бўлган эди. Улар аёлни солиқ инспекцияси бошлиғи устидан ёлғон ариза беришга мажбурлаб, калтаклаган. Гарчи ИИБ раҳбари ва ўринбосарига жиноят иши очилган бўлса-да, бу ишни содир этган ИИБ ходимлари ҳамон озодликда.
Сенат мазкур иш назоратга олинганини билдирди. Олий судга кўра, Фурқат тумани ИИБ бошлиғи ва ўринбосари 6 та модда бўйича айбланмоқда.
Ўзбекистон
08.10.2025, 10:45
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

Метродаги 10 минг доллар: йўқолган пул қандай қилиб эгасига қайтди?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:13

Россияда мигрантлар геолокацияси кузатилиши учун махсус смартфон сотиб олишга мажбурланиши мумкин
Жаҳон
16.07.2026, 10:52

1 августдан жарима майдончасидан машиналар фақат QR-код орқали чиқарилади
Ўзбекистон
07.07.2026, 14:14

"Квадробер"ларнинг ота-оналари жаримага тортилади — ИИВ
Ўзбекистон
14.10.2024, 11:41
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
сўнгги янгиликлар

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?
Ўзбекистон
20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ
Жаҳон
20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди
Ўзбекистон
20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди
Ўзбекистон
20.10.2026, 13:03
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
