updated: 22.03.2026, 18:39

Наманганда ноқонуний “ҳужра”лар ташкил қилган шахслар ушланди

Наманган вилоятида ноқонуний “ҳужра”лар ташкил қилиб, диний таълим бериб моддий даромад топаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Давлат Хавфсизлик хизмати хабар қилди.

Namanganda noqonuniy “hujra”lar tashkil qilgan shaxslar ushlandi

Foto: Davlat xavfsizlik xizmati

Наманган шаҳрида 1995 йилда туғилган фуқаро ўзи яшаётган кўп қаватли уйида 15 нафар шахсга диний таълим бериб келаётгани аниқланган бўлса, 1974 йилда туғилган аёл ўз хонадонида 14 нафар вояга етмаган болаларга ҳар ойдан 1,5 миллион сўмга диний сабоқ бериб келган.

 

Янги Наманган туманида қайд этилган ҳолатда эса 1983 й.т. шахс Меҳнатобод маҳалласидаги яширин “ҳужра”да 10 нафар вояга етмаган қизларга ва 3 нафар фуқарога диний таълим бериб келган.

 

Бундан ташқари, бундай қонунбузарликлар Тўрақўрғон ва Наманган туманларида истиқомат қилувчи 1975 ва 1981 й.т. 2 нафар шахс томонидан ҳам содир этилган.

 

Расмий маълумотга кўра, ноқонуний сабоқ берган шахслар ва фарзанд тарбияси бўйича мажбуриятларини бажармаган ота-оналарга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилган.

 

мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев “Камбағалликдан фаровонлик сари” мавзусидаги III халқаро форумнинг очилиш маросимида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтказилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” мавзусидаги III халқаро форумнинг очилиш маросимида нутқ сўзлаб, бугунги кунда дунёда 800 миллиондан ошиқ аҳоли камбағалликда яшаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон

18.09.2025, 11:02

2030 йилга бориб, Ўзбекистонда мутлақ камбағалликка тўлиқ барҳам бериш имконияти бор

Наманган шаҳрида 17 сентябрь куни “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форуми бошланди. Анжуманнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлади. 

Ўзбекистон

17.09.2025, 15:38

Наманганда натижадорликни янада ошириш вазифалари белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Уйчи туманида Наманган вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон

17.09.2025, 10:48

Норин дарёсида “биринчи миллий ГЭС” ишга туширилди

Ўтган йили 25 март куни давлат раҳбари Наманган вилоятида янги электр станциялари қурилишини бошлаб берган эди. Куни кеча улардан бири – Норин ГЭСлар каскадининг дастлабки босқичи ишга тушди.

Ўзбекистон

17.09.2025, 10:39

Шўрариқ маҳалласи ўзгаради: атрофдаги 5 та маҳалла учун марказга айланади

Наманган вилоятига ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёев Норин туманидаги Шўрариқ маҳалласига кирди. Маҳалланинг шароити оғир. Ички йўллар таъмирталаб, кўча чироқлари ва лотоклар йўқ. Бу ерда 5 мингдан зиёд аҳоли яшайди. 62 та камбағал оила, 118 нафар ишсиз бор, 157 одам миграцияда.

Ўзбекистон

17.09.2025, 10:26

Шавкат Мирзиёев “Фишвел Норин” корхонаси фаолияти билан танишди

Норин туманида балиқчилик ривожлангани яна бир йўналишни вужудга келтирди – корхона ёнида замонавий ресторан ҳам барпо этилди. Унда балиқдан турли хил таомлар тайёрланиб, меҳмонларга таклиф қилинади.

Иқтисодиёт

17.09.2025, 10:15

сўнгги янгиликлар

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 09:34

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43