updated: 22.03.2026, 17:39

Навоийда фуқароларни Украинага қарши урушга ёллаш орқали пул ишламоқчи бўлган шахс озодликдан маҳрум қилинди

44 ёшли аёл фуқароларни Россия томонидан Украинага қарши урушда иштирок этса, ойига 4-7 минг АҚШ долларидан пул берилишини айтиб, қизиқтириб келган. У бир фуқарони ёллаб, Россияга жўнатиш учун Тошкент вилоятида жойлашган “Навоий” чегара-божхона пости орқали Қозоғистонга ўтаётганида ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси томонидан ушланган.

Улашиш:

Навоийда фуқароларни Украинага қарши урушга ёллаш орқали пул ишламоқчи бўлган шахс озодликдан маҳрум қилинди

Навоийда фуқароларни Украинага қарши урушда Россия томонидан иштирок этишга ёллаш орқали пул ишламоқчи бўлган аёл жиноий жазога тортилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.

Суд ҳукмида келтирилишича, 1981 йилда туғилган Н.У. Навоий шаҳрида яшаб келган. У муқаддам фирибгарлик жинояти билан судланган.

Н.У. 2024 йил октябр ойида жиноят ишининг унга оид қисми алоҳида иш юритувига олинган шахс таклифига асосан Самара шаҳрига борган. Ушбу шахс ва аёл Ўзбекистон фуқароларини Украинага қарши урушга жалб қилиб, моддий манфаатдор бўлиш ҳақида жиноий режа тузишган.

Шундан сўнг аёл 2025 йил январ ойида яшаш манзилига қайтиб келган. У ойига 4 минг доллардан 7 минг долларгача пул берилишини, йил давомида 40 минг доллар ишлаб олишини айтиб, фуқаро А.П.ни Украинага қарши урушда иштирок этишга ёллаган. Аёл фуқаронинг чет элга чиқиш паспорти маълумотларини WhatsApp орқали Россиядаги шеригига жўнатган. Сўнгра ушбу фуқарони Россияга жўнатиш учун Тошкент вилоятида жойлашган “Навоий” чегара-божхона пости орқали Қозоғистонга ўтаётганида ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси томонидан ушланган.

Н.У. судда айбига тўлиқ иқрор бўлган ва қилмишидан афсусда эканини айтиб, суддан енгиллик сўраган.

ЖИБ Кармана туман суди ҳукми билан Н.У. Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 154-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни (ёлланма шахсни ёллаш, ўқитиш, молиялаштириш ёки унга бошқа моддий таъминот бериш, худди шунингдек, ундан ҳарбий тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш) содир қилишда айбли деб топилган. Унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Навоий вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ажрими билан дастлабки суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Олдинроқ Россия армиясига ёлланган навоийлик йигит 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига тортилганди.

мавзуга оид янгиликлар

Кўнгилли бўлиб Россия томонидан урушга кирган ўзбекистонлик қамалди

40 ёшли Ўзбекистон фуқароси Украина урушида Россия томонида туриб қуролли жангларда иштирок этгани учун жиноий жавобгарликка тортилди.

Ўзбекистон

16.10.2025, 14:01

Ukraina Rossiyaning qariyb 1000 kvadrat metr hududini nazorat ostiga oldi

Украина Россиянинг қарийб 1000 квадрат метр ҳудудини назорат остига олди

Душанба куни Украина Қуролли Кучлари қўмондони Александр Сирский биринчи марта Россиянинг Курск вилоятида ҳужум операциясини ўтказаётганини расман тасдиқлади.“Интерфакс-Украина” агентлигининг хабарича, А. Сирский Олий бош қўмондонлик штаб-квартираси йиғилишида ҳозирда Украина Қуролли кучлари 1000 квадрат метрга яқин Россия ҳудудини назорат қилаётганини айтган.

Жаҳон

13.08.2024, 16:08

Россия-Украина уруши: йўқотишлар, зарар ва музокаралар

Россиянинг Украинага тўлиқ масштабдаги босқини бошланганига бугун, 24 февралда тўрт йил тўлди.

Жаҳон

24.02.2026, 14:06

Украинага ҳамдардлик: Европа Иттифоқи ва Украина элчихонаси “Сариқ ва Кўк” кўргазмасини тақдим этади

Ўзбекистон Республикасидаги Европа Иттифоқи Делегацияси Украина элчихонаси билан ҳамкорликда украиналик рассомларнинг “Сариқ ва Кўк” номли постерлар кўргазмасини Тошкентда тақдим этади.

Маданий

20.02.2026, 11:45

Украина: Беларус Россия дронларига ҳаво ҳужумидан мудофаани четлаб ўтишда ёрдам бермоқда

Украина президенти Володимир Зеленский Беларус ҳудуди орқали Россия дронларининг Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини четлаб ўтишига кўмак берилаётганини маълум қилди.

Жаҳон

27.12.2025, 16:39

Россия президенти кузги чақирув ҳақида фармон имзолади

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин қуролли кучларга кузги чақирув ҳақида фармонни имзолади. Чақирув 1 октябрдан 31 декабргача давом этади. 

Жаҳон

30.09.2025, 19:06

сўнгги янгиликлар

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47