updated: 22.03.2026, 06:48

Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш бўйича виртуал академия иш бошлайди

Коррупцияга қарши курашиш бўйича виртуал академияда ўқиш давлат хизматчилари учун мажбурий бўлади. Академияда аҳолининг бошқа тоифалари ҳам ўқиши мумкин. Академияда таълим олувчилар учун базавий курсларда ўқиш бепул, махсус курсларда малака ошириш пулли бўлади.

Улашиш:

Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш бўйича виртуал академия иш бошлайди

«Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.

Унга кўра, 2025 йил 1 январдан  аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз оширишга қаратилган «Коррупсияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформаси жорий этилади.

Виртуал академияда ўқув фаолиятини ташкил этиш ва юритиш Коррупсияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан амалга оширилади.

Давлат хизматчиларига махсус ўқув курсларида малака ошириш мажбурий ҳисобланади, бунда:

🔹ишга қабул қилинганидан сўнг уч ой ичида ўқув курсидан ўтади;
🔹малака оширишнинг даврийлиги ҳар уч йилда камида бир мартани ташкил этади.

Коррупсияга қарши ички назорат тузилмалари ва коррупсиявий хавф-хатарлар юқори бўлган давлат хизмати лавозимларида фаолият кўрсатувчи хизматчилар учун махсус курслар чуқурлаштирилган ўқув дастурлари асосида олиб борилади.

Махсус ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаганларга сертификат берилади.

мавзуга оид янгиликлар

Судьялар суд остида: Акмалжон Шукуров иши Ўзбекистон суд тизими учун нодир прецедентга айланди

Ўзбекистонда сўнгги йилларда жамоатчилик эътиборини тортган энг муҳим ҳуқуқий воқеалардан бири юз берди.

Ўзбекистон

14.01.2026, 08:49

Солиқ ходимлари пора олаётганда қўлга олинди

Сирдарё туманида МЧЖдаги текширув вақтида 400 млн сўм солиқ қарзи аниқланди. Солиқ бошқармаси шўъба бошлиғи ва бош инспектор қарзни 90 млн сўмгача камайтириб бериш эвазига 1 500 доллар олмоқчи бўлган пайтда ДХХ ва Прокуратура томонидан ушланди.

Ўзбекистон

17.11.2025, 10:54

Адвокатлик қасамёдига содиқ бўлмаган адвокат қўлга олинди

Сирдарё туманидаги адвокатлик бюроси адвокати ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича ноқонуний талаб қўйгани аниқланди.

Ўзбекистон

29.10.2025, 10:12

ҚҚС билан боғлиқ йирик фирибгарлик фош этилди

Тошкентда ҳисобчи 17 млрд сўмлик ҚҚСни қайтариш учун 35 минг доллар пора талаб қилди. У 20 500 доллар олган вақтда қўлга олинди. Солиқ қўмитасининг катта инспектори ҳам жиноят ишига гумонланувчи сифатида жалб этилди.

Ўзбекистон

28.10.2025, 10:48

Сирдарё вилоятида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари пора олаётганда ушланди

ДХХ ходимлари Гулистон туман бўлими бошлиғини ва Бекобод шаҳар бўлими катта тезкор ходимини пора олаётганда ушлади.

Ўзбекистон

08.10.2025, 17:05

Фарғонада коррупцион ҳолатлар аниқланди

Фарғона вилоятида газ улаб бериш ва кадастр ҳужжатини тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган масъул шахслар қўлга олинди.

Ўзбекистон

26.09.2025, 15:32

сўнгги янгиликлар

1 апрелдан нақд тўловлар улуши камайтирилади

Ўзбекистонда нақдсиз ҳисоб-китоблар улушини ошириш бўйича янги чоралар жорий этилмоқда.

Иқтисодиёт

27.03.2026, 16:00

“Ой пойгаси”: АҚШ доимий база қуришга киришди

Президент Трамп космик тадқиқотлар билан шуғулланувчи давлат агентлиги – NASA'га 2030 йилгача Ойда доимий база қуриш вазифасини юклади.

Жаҳон

27.03.2026, 11:36

Конгрессдаги тўқнашув: Эрон бўйича нотўғри маълумотлар очиқланмоқда

Вашингтонда бўлиб ўтган фавқулодда тингловлар АҚШнинг Эронга нисбатан сиёсати атрофида жиддий саволларни юзага чиқарди. АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Жимми Гомес Миллий разведка директори Тулси Габбардни кескин танқид қилди.

Жаҳон

27.03.2026, 09:33

Россия Эронга ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатмоқда

Москва Эронга замонавий технологиялар билан жиҳозланган зарба берувчи дронлар партияси ва бошқа гуманитар юкларни шошилинч етказишга тайёрланмоқда. 

Жаҳон

27.03.2026, 08:11

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59