Швейцарияда Гулнора Каримовага оид жиноят иши тугатилди

Суд Гулнора Каримовага нисбатан ишни жавобгарликка тортиш муддати билан боғлиқ сабабларга кўра тугатди. Шу билан бирга, Lombard Odier банки пул ювишнинг олдини олмагани учун миллионлаб франк жаримага тортилди.

Ўзбекистон

28.07.2026, 12:39

Улашиш:

Швейцарияда Гулнора Каримовага оид жиноят иши тугатилди

Швейцария суди 27 июль куни Lombard Odier хусусий банкини ноқонуний даромадларни ювишнинг олдини олиш бўйича зарур чораларни кўрмагани учун 3 миллион Швейцария франки (3,68 миллион доллар) миқдорида жаримага тортди.

Reuters маълум қилишича, суд шу билан бирга Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага нисбатан Швейцарияда юритилган мазкур жиноят ишини тугатган.

Прокурорлар Каримовани пора олиш ҳамда 2005–2013 йилларда Швейцария банк ҳисобларига юзлаб миллион доллар ўтказган, "Office" номи билан танилган жиноий тузилмани бошқарганликда айблаган эди.

Женевада жойлашган Lombard Odier банки ва унинг собиқ ходими эса жиноий фаолиятдан олинган даромадларни яширишга кўмаклашганликда айбланган. Суд жараёни жорий йил апрель ойида бошланган.

Суд қарорига мувофиқ, банк 400 миллион Швейцария франкидан ортиқ активларни мусодара қилиш ҳақидаги қарорга ҳам дуч келди. Банкнинг собиқ ҳисоб менежерига эса 24 ойлик шартли қамоқ жазоси тайинланди.

Lombard Odier баёнотида мазкур иш 2012 йилда банкнинг ўзи Швейцария ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига шубҳали операциялар ҳақида хабар берганидан кейин бошлангани айтилди. Банк ўша вақтда пул ювишга қарши ички назорат тизими етарлича кучли бўлганини таъкидлаб, суд қарори устидан шикоят қилишини билдирди.

Ҳозирда 54 ёшли Гулнора Каримова ўзига қўйилган қонунбузарлик айбловларини рад этиб келади. У Ўзбекистонда коррупция, талон-торож ва товламачилик билан боғлиқ ишлар бўйича судланган ва 2019 йилда уй қамоғи шартларини бузгани учун қамоққа олинган.

Суд маълум қилишича, Каримовага нисбатан айнан ушбу иш уни жавобгарликка тортиш муддати тугагунига қадар озод қилиниши ёки Швейцарияга топширилиши эҳтимоли мавжуд эмаслиги сабабли тугатилган. Шунингдек, Россияда яшовчи яна бир айбланувчига нисбатан ҳам иш Швейцарияга кела олмагани боис тўхтатилган.

Суд банк ва унинг собиқ ходимига нисбатан тайинланган жазолар ҳам жиноят содир этилганига кўп йиллар ўтгани инобатга олиниб енгиллаштирилганини билдирди. 2011 йил июлигача бўлган айрим эпизодлар бўйича айбловлар эса жавобгарликка тортиш муддати тугагани сабаб бекор қилинди.

мавзуга оид янгиликлар

Самолётда қоида бузган йўловчилар 8,8 млн сўмгача жарима тўлаши мумкин

Йўловчилар самолёт экипажи кўрсатмаларини бажармаса, 8,8 миллион сўмгача, авиакомпаниялар эса айрим ҳолатларда 44 миллион сўмгача жаримага тортилиши мумкин.

Ўзбекистон

12.10.2026, 17:24

Асқар Акаев: «Каримовга Қирғизистонда ҳайкал қўйган бўлардим»

Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳақида кутилмаган фикр билдирди.

Сиёсат

27.06.2026, 18:15

Болаларни ташиш қоидасини бузганлар ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин

Ўзбекистонда болаларни ташиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш ва ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда. 

Ўзбекистон

19.06.2026, 16:49

Коррупция учун судланганлар электрон реестрга киритилади

Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган шахсларнинг махсус электрон реестри юритилади. Ушбу реестрга киритилган шахсларга нисбатан бир қатор ҳуқуқий чекловлар қўлланилади.

Ўзбекистон

17.06.2026, 08:25

Банкомат пул бермаса, банклар жаримага тортилади

2026 йил 6 августдан бошлаб Ўзбекистонда банкоматлар орқали хизмат кўрсатишда йўл қўйилган камчиликлар учун тижорат банкларига нисбатан молиявий жарималар қўлланилиши мумкин. 

Иқтисодиёт

15.06.2026, 12:09

Тошкентда президент ҳақида ҳақоратли изоҳ ёзган шахс жаримага тортилди

Тошкент шаҳри Олмазор туман судида Instagram орқали президент ва унинг оила аъзолари ҳақида ҳақоратли изоҳ қолдирган шахсга оид маъмурий иш кўриб чиқилди.

Ўзбекистон

14.05.2026, 17:22

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →