updated: 22.03.2026, 19:22

Пойтахтдаги электр таъминотидаги муаммолар бўйича энергетика вазирига сенатор сўрови юборилди

Аҳоли ва тадбиркорлар томонидан электр таъминотидаги 3–4 соатлик узилишлар бўйича кўплаб мурожаатлар билдирилмоқда.

Улашиш:

Пойтахтдаги электр таъминотидаги муаммолар бўйича энергетика вазирига сенатор сўрови юборилди

Тошкент шаҳрида электр энергияси таъминотида сўнгги пайтларда узилишлар кўпайгани аҳолининг кундалик ҳаёти, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Аҳоли ва тадбиркорлар томонидан электр таъминотидаги 3–4 соатлик узилишлар бўйича кўплаб мурожаатлар билдирилмоқда. Ушбу узилишлар нафақат фуқароларнинг кундалик турмуш тарзига, балки тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Ижтимоий инфратузилма объектларининг барқарор ишлашида ҳам муаммолар юзага келмоқда.

Хусусан, светофорлар фаолиятидаги узилишлар транспорт ҳаракатини тартибга солишда қийинчилик туғдирмоқда, бу эса йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқариш ва савдо объектларида совутиш тизимларининг ишдан чиқиши натижасида йирик молиявий зарарлар юзага келаётгани, хонадонларда эса маиший техника воситаларининг ишдан чиқиши ҳолатлари аниқланмоқда.

Маълумот учун, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 39-моддасига кўра, электр энергияси истеъмолчилари сифатли ва барқарор электр энергиясини олиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, ушбу Қонуннинг 61-моддасида таъкидланишича, таъминотни тўхтатиш ёки чеклаш фақатгина бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ёки аварияларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилиши мумкин.

Шу муносабат билан Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Сайёра Абдикаримова томонидан тегишли тушунтиришлар бериш  мақсадида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов номига сенатор сўрови юборилди.

мавзуга оид янгиликлар

Чиқинди қарзи туфайли электр чекловлари қайта кўриб чиқилиши мумкин

Чиқинди хизмати бўйича асоссиз қарзлар туфайли электр чекловлари қўйилмоқда. Рақобат қўмитаси корхоналар билан музокара бошлади.

Ўзбекистон

13.02.2026, 14:43

1 февралдан кам таъминланган оилаларга электр ва газ харажатлари учун компенсация берилади

2026 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар электр энергияси ва табиий газ харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади.

Ўзбекистон

08.01.2026, 15:02

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси импорт қилишни бошлади

Тожикистон Ўзбекистондан суткасига 2 миллион кВт·соатгача электр энергияси импорт қилмоқда. Мамлакат 2026 йилнинг биринчи чорагида Марказий Осиё ягона энергетика тизимига тўлиқ қўшилиши кутилмоқда.

Иқтисодиёт

16.12.2025, 16:48

Айрим ҳудудларда электр вақтинча ўчиши мумкин

Сирдарёдаги 1500 МВт қувватли ИЭСдаги носозлик туфайли айрим ҳудудларда электр вақтинча ўчиши мумкин. Маълумотга кўра, ACWA Power томонидан фойдаланишга топширилган станциянинг 2-сонли газ турбинасида ротор муаммоси аниқланган. Япониянинг Mitsubishi компанияси тайёрлаган янги ротор 8 декабр куни махсус рейс билан Тошкентга етказилган.

Ўзбекистон

10.12.2025, 11:10

Солиқдан қарзи борлар электр учун тўлов қилолмайди

2026 йилдан Наманган вилоятида янги солиқ бошқаруви модели бўйича эксперимент бошланади. Мол-мулк ва ер солиғи бўйича қарзи 1 миллион сўмдан юқори бўлган жисмоний шахслар аниқланиб, қарзни ундиришда электр энергиясининг биллинг тизими қўлланилади. Солиқ қўмитаси 2026 йил 1 октябрга қадар эксперимент натижалари бўйича уни бошқа ҳудудларда жорий этиш ҳақида таклиф тайёрлайди.

Иқтисодиёт

02.12.2025, 12:32

Фарғонада 2,2 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди

“Ўзэнергоинспекция” томонидан ўтказилаётган навбатдаги назорат тадбирлари давомида Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида йирик ноқонуний ҳолат аниқланди.

Ўзбекистон

30.09.2025, 11:04

сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37