Россия, Тожикистон ва Қирғизистондан наркотик моддаларни ташиганлар қўлга олинди
Давлат хавфсизлиги хизмати Россия, Тожикистон ва Қирғизистон Республикаларидан олиб келинган наркотик моддаларнинг айланмасига чек қўйди.
Ўзбекистон
14.09.2024, 10:55
Улашиш:

Rossiya, Tojikiston va Qirgʻizistondan narkotik moddalarni tashiganlar qoʻlga olindi
Айтилишича, 1995 йилда туғилган Тожикистон Республикаси фуқароси Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, 1992 ва 2005 йилларда туғилган 2 нафар шахс билан ўзаро тил бириктириб, Тожикистондан Ўзбекистон ҳудудига 20 кг 749 гр "опий" моддасини олиб ўтишга уринган. Аммо улар Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Бошқа ҳолатда эса Россия Федерациясидан Қозоғистон Республикаси орқали Ўзбекистонга киришга уринган Бухоро вилоятининг Пешку туманида яшовчи шахс бошқарувидаги "LADA Largus" русумли машина ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан текширилган. Оқибатда машинадан Москва шаҳридан олиб келинаётган 2 дона овоз чиқариш колонкаси ичига яшириб қўйилган 18 кг 97 гр "Мефедрон" синтетик наркотик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Терговга қадар текширув давомида у ўзининг шахсий автомашинасида "Ўзбекистон-Россия-Ўзбекистон” йўналишида фуқароларни ташиш билан шуғулланиши маълум бўлган.
Шунингдек, ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона туманида истиқомат қилувчи муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ва муқаддам ўғрилик жинояти учун судланган фуқаро ўзаро тил бириктириб, Қирғизистон Республикасидан 56 000 дона "Регапен" кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб киргани аниқланган. Уларнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда қўшимча 6780 дона "Зардекс" кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги ҳам маълум бўлган.
Бундан ташқари, ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида доимий яшовчи муқаддам судланган фуқаронинг "Nexia" русумли автотранспорт воситаси ва унинг Яккасарой туманидаги ижарага олган хонадони кўздан кечирилган. Оқибатда фуқарога тегишли бўлган 43 666 дона "Регапен" кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Ушбу дори воситалари ҳам Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон
14.09.2024, 10:55
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Марказий Осиёда кучлар кураши: қайси давлатларда хорижий ҳарбий базалар бор?
Сиёсат
04.02.2025, 14:04

Қирғизистонда Россияга боғлиқ янги «Номад» телеканали очилади
Жаҳон
20.11.2025, 14:19

Қирғизистон Тожикистон билан 23 йиллик музокарасига нуқта қўйди
Жаҳон
20.03.2025, 13:51

Марказий Осиё — кимнинг қарзи кўп?
Иқтисодиёт
08.08.2024, 15:12

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21
машҳур янгиликлар

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
сўнгги янгиликлар

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози
Жаҳон
26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди
Ўзбекистон
26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда
Иқтисодиёт
26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман
Ўзбекистон
26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?
Фан-технология
26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди
Жаҳон
26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59
машҳур янгиликлар

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
