Самарқандда қиморга муккасидан кетган шахс ака ва укасининг қийноғидан сўнг вафот этди
Ака-ука онлайн қиморга муккасидан кетган ўртанча ўғилни бу йўлдан қайтариш мақсадида дарахтга боғлаб қўйиб, калтаклашган. Оқибатда оғир тан жароҳати олган 29 ёшли йигит вафот этган. «Одамлардан, банкдан қарз олиб, онлайн қиморга тикиб юборарди. Одамлар уйга қарзларини сўраб келарди, акаси ва укаси тўларди», деган ўғилларнинг отаси судда.
Ўзбекистон
13.10.2025, 15:52
Улашиш:

Самарқанд шаҳрида қиморга берилган ўртанча ўғилнинг ўлимига сабаб бўлган ака-ука жиноий жазога тортилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.
Суд ҳукмида келтирилишича, 30 ёшли У.А. ва 23 ёшли Қ.А. ўртанча ўғил Ж.А.ни қимор ўйинидан қайтариш мақсадида «тарбиялаб» қўймоқчи бўлишган. Улар 2025 йил 20 июн куни соат 15:00 ларда яшаш уйларида Ж.А.ни калтаклаб, арқон билан ҳовлидаги дарахтга боғлаб қўйишган. Сўнгра У.А. ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилинган Ж.А.нинг танасининг турли қисмларига сим кабел билан шафқатсизларча уриб, унга қасддан жароҳат етказган. Оқибатда оғир тан жароҳати олган Ж.А. ҳодиса жойида вафот этган.
У.А. судда айбига тўлиқ иқрорлик биллирган ва мақсади укасини қимордан қайтариш бўлганини айтган.
«Ўртанча укам Ж.А. айрим фуқаролардан қарз бўлиб қолганди. Топган пулини онлайн қиморга тикиб юборарди. Уйдаги кўп нарсаларни, турмуш ўртоғи, ҳатто онамга тегишли бўлган тилла тақинчоқларни ҳам сотиб, пулларини онлайн қиморга сарфлаб юборди.
2025 йил 20 июн куни тушликка яқин укамнинг олдига бориб, тўлаши лозим бўлган кредити нима бўлганини сўрадим. У пулларни қиморга тикиб, ютқазиб қўйгани, ишлаб тўлашини айтди. Унинг гапларидан жаҳлим чиқиб, оғзаки тарзда тортишиб қолдим. Сўнгра уни бу йўлдан қайтариш мақсадида кичик укам Қ.А.га қўнғироқ қилиб, уни чақирдим.
Шу куни соат 15:00 лар атрофида Ж.А.ни урдик. Сўнгра арқон билан ҳовли ўртасидаги дарахтга боғладик. Шундан кейин тахминан 30 дақиқа танасининг дуч келган жойларига сим кабел билан урдим. Кичик укам эса ёнимда қараб турди. Ж.А.нинг юзи, боши ва танаси шилиниб, қон оқа бошлади. Кейин уни арқондан бўшатиб, ювинтирдик ҳамда ташқаридаги кроватга ётқиздик. Ж.А. иссиқ эканини айтгач, уйга олиб кирдик. Сўнгра у дам олишини айтиб, ухлади. Анча вақт ўтгач тоби қочди, юраги секин ура бошлади. Тез тиббий ёрам чақирдик. Етиб келган шифокорлар укам вафот этганини айтишди», деган У.А. суддаги кўрсатмасида.
Ака қилган ишидан пушаймонлигини айтиб, бир укасининг ўлимига, кичик укасининг қамалишига сабабчи бўлганидан виждон азобида қийналаётганини билдирган.
Қ.А. ҳам судда акасиникига ўхшаш кўрсатма берган.
Ж.А.нинг отаси И.Т. ҳам судда кўрсатма бериб, ўртанча ўғли қиморга берилган бўлгани, одамлардан қарзи кўпайиб кетганини маълум қилган.
«Ўртанча ўғлимнинг иши яхши эди, у пайвандлаш ишлари билан шуғулланарди. 3-4 йилдан буён онлайн қимор ўйинларига берилиб қолди. Бу каби ўйинларни ўйнамаслиги ҳақида бир неча марта тайинлаб, танбеҳ берганман. Аммо у гапимга кирмади, ишлаган пулини онлайн қимор ўйинларига тикиб юбораверди. Уйга бирор марта пул олиб келмаган. Акаси ва укаси ҳам қимор ўйнамаслиги, охири барибир қарз бўлиб қолишини айтишса-да, улар билан жанжал қиларди. Қарзи кўпайиб кетди, одамлар уйига пулини сўраб келаверганидан сўнг акаси ва укаси қарзларини тўлаб беришни бошлади. Лекин у одамлардан ҳам, банкдан ҳам қарз олиб, топган пулининг ҳаммасини онлайн қиморга тикишдан қайтмади», деган ота.
И.Т. судда кичик ўғлига қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.
Самарқанд шаҳар суди ҳукми билан У.А. ва Қ.А. Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 2-қисми «а» банди ва 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» бандида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилган. Акага 8,5 йил, укага эса 6,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ўзбекистон
13.10.2025, 15:52
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

FIDE раҳбарлигига Ўзбекистон қачон даъвогар бўлади?
Спорт
28.07.2026, 15:03

FIDE президенти ЕИ санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди
Спорт
24.07.2026, 12:18

Ўзбекистон туризмига қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group
Маданий
21.07.2026, 13:10

Ўзбекистонда кутубхоналар сони ошмоқда
Маданий
16.07.2026, 16:47

Ўзбекистонда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми бошланмоқда
Маданий
06.07.2026, 13:02

Самарқанд ҳокими ташаббусига меҳнат инспекцияси эътироз билдирди
Ўзбекистон
25.06.2026, 17:35
машҳур янгиликлар

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Таълим
31.07.2026, 10:54

Юқори курс талабалари мактабларга дипломсиз ишга ариза топшириши мумкин
Таълим
01.08.2026, 10:37

Магистратурага қабул якунланди
Таълим
31.07.2026, 11:31

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга имтиҳонда 50 фоиз қўшимча вақт берилади
Таълим
05.08.2026, 15:29

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47
сўнгги янгиликлар

Кичик бизнес текширувларига уч йиллик мораторий жорий этилади
Иқтисодиёт
18.08.2026, 16:10

Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади
Ўзбекистон
18.08.2026, 14:53

Кушнер: ҲАМАС қуролсизланмагунча Ғазо тикланмайди
Жаҳон
18.08.2026, 14:37

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон қамоқдан шифохонага ўтказилмоқда
Жаҳон
18.08.2026, 14:20

Россияда мухолифатга босим кучайди: «Яблоко» сайловдан четлатилди
Сиёсат
18.08.2026, 13:40

Вазият: Эрон янги ҳужумларга шай, АҚШ сулҳни узайтирмоқчи эмас
Сиёсат
18.08.2026, 11:50

Ўзбекистон бензин импортини 54 фоизга оширди
Иқтисодиёт
17.08.2026, 17:25

Эрон АҚШ ультиматумини рад этди
Жаҳон
17.08.2026, 15:12

Financial Times: Ўзбекистоннинг минтақадаги таъсири кучаймоқда
Ўзбекистон
17.08.2026, 11:25

“Ғазо бизники”: Исроил вазири ҳар кеча Ғазода 30–40 нафар фаластинликни ўлдиришга чақирди
Жаҳон
17.08.2026, 10:31

Тошкентда ёнғинни ўчириш вақтида ФВВ қутқарувчиси ҳалок бўлди
Ўзбекистон
15.08.2026, 17:21

Трамп бекор айтибди, Ҳурмуз АҚШ ҳудуди эмас – Эрон
Сиёсат
15.08.2026, 16:01

Пашиняннинг Зеленский билан суҳбати Кремлни ғазаблантирди
Сиёсат
15.08.2026, 14:41

Индонезияда 7,7 магнитудали зилзила: камида 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
15.08.2026, 14:15

Трамп бензин қимматлашишидан огоҳлантирди. Эрон муросасиз позицияда
Сиёсат
15.08.2026, 12:13

Трамп Исроилнинг Сурияга зарбасини тўхтатди
Жаҳон
15.08.2026, 10:49

Ўзбекистонга қаердан кўпроқ пул юбориляпти?
Иқтисодиёт
14.08.2026, 16:32

Хорижда ишлаётган 622 нафар ўзбекистонликнинг пули қайтарилди
Ўзбекистон
14.08.2026, 16:28

Россия Украина темирйўл ва порт иншоотларига, Украина эса Россия нефть маркази ва омборига ҳужум қилди
Жаҳон
14.08.2026, 16:02

Ўзбекистонга электромобиль импорти ҳажми 2,6 бараварга кўпайди
Иқтисодиёт
14.08.2026, 14:14
машҳур янгиликлар

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Таълим
31.07.2026, 10:54

Юқори курс талабалари мактабларга дипломсиз ишга ариза топшириши мумкин
Таълим
01.08.2026, 10:37

Магистратурага қабул якунланди
Таълим
31.07.2026, 11:31

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга имтиҳонда 50 фоиз қўшимча вақт берилади
Таълим
05.08.2026, 15:29

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47
